Forward from: San'atshunos yondaftari
Буюк кинорежиссёр Сергей Параджанов қамоқда ўтирган кезлари Микеланжело Антониони, Федерико Феллини ва Тонино Гуерро 40 минг доллар йиғиб, ҳибсдаги шароитни яхшилашни илтимос қилиб, “Союзкино”га юборишади. “Союзкино” эса совғани рад этади: “Қамоқда ҳамма бир хил шароитда ўтириши керак...”
Шунга қарамай, Феллини доимий равишда Параджановга озиқ-овқат посилкалари жўнатиб туради. Зона раҳбари Сергейни сўроққа тутади: “Ким бу Феллини?” Параджанов ҳазиломуз жавоб қайтаради: “У менинг укам Фёдор, октябрь ойида Италияга инқилобчи бувимизни кўргани борган. Ҳатто унинг фамилиясини олди: Феллини, итальянча “бузилмас” деган маънони англатади”.
Зонада режиссёрнинг қаламларини олиб қўйишади ва унга чизишни тақиқлашади. Шунда у кефир қопқоғидаги буюк шахсларнинг суратларини йиғиб, уларни тирноқлари билан ўйиб, елим билан тўлдиради ва “Паражджанов медаллари”ни ясайди. Бу медаллар билан ўз вақтида Феллини, Мастроянни, Софи Лорен ва Милош Форман тақдирланган эди. Ана шунақа! Даҳолар ҳибсда ҳам даҳо!
@shohruxabdurasulov