Forward from: Банкир
Маҳаллаларга 1 млрд доллар кредит берилади
16 декабрь куни маҳалла банкирлари пайдо бўлиши эълон қилганди. Бугун президентга улар қандай фаолият олиб бориши ҳақида маълумот берилди.
“Маҳалла лойиҳаси” дастурида банклар томонидан маҳаллаларга аҳоли бандлигини таъминлаш учун 1 млрд доллар кредит ажратилади.
Энди Марказий банк раиси ва унинг ўринбосарлари ҳудудларга чиқиб, жойлардаги банк филиалларининг маҳаллалардаги ишини янгича ёндашув асосида ташкил қилади.
2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади.
Шунингдек, ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган “ёрдамчи-агентлар” танлаб олинади.
Ҳудудий банклар ҳамда туман ҳокимлари аҳолини тайёр бизнес лойиҳалари билан таништириб боради, уларни амалга ошириш кўникмалари ўргатилади.
“online-mahalla.uz”, “bank-kredit.uz” ва “soliq.uz” ахборот тизимлари интеграция қилиниб, масъулларга юклатилган вазифалар ижроси кунлик таҳлил қилиб борилади.
Фаолияти қониқарсиз бўлган раҳбарларга чора кўрилади.
@bankir