Forward from: Bosh prokuratura
Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари А.Муллажанов бошчилигида Юқоричирчиқ тумани "Гулистон" маҳалласида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Унда вилоят ИИББ, cуд, Халқ қабулхонаси, департамент, адлия, бюро, солиқ ҳамда божхона бошқармалари раҳбарлари иштирок этди.
Қабулда аҳоли билан бевосита очиқ мулоқат қилиш, фуқароларнинг барча важларини ҳар томонлама ва холисона текширилишини таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирда 87 нафарга яқин фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этган бўлса, уларнинг 24 нафари бевосита прокурор қабулида бўлди.
Қабулда тергов-суриштирув, суд қарорлари, ер майдонларидан фойдаланиш тартиби ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар тингланди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 15 таси жойида ижобий ечимини топди, қолган мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги боис, иш юритувга қабул қилинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook