Toshkent viloyati prokuraturasi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Toshkent viloyat prokuraturasining telegramdagi rasmiy kanali
Telefon: 70-201-10-07
Manzil:111500, Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo'li ko'chasi, 1-uy.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Тошкент вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан "Ўзэнергоинспекция" вилоят бошқармаси, таъминотчи корхоналар ва йирик истеъмолчилар иштирокида ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш ва олдини олиш, улардан самарали ва оқилона фойдаланиш орқали иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, истеъмолчилар томонидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши бўйича семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.02.2025 йилда “Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши курашиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПФ-20-сонли фармони мазмун – моҳияти тушунтирилди.

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Forward from: Bosh prokuratura
Тошкент вилояти прокуратураси органлари томонидан “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жойларда вояга етмаганларни, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш борасида доимий равишда турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Шу муносабат билан, вилоят прокуратураси ташаббуси билан Ўртачирчиқ ва Пискент туманлари ҳамда Нурафшон шаҳридаги 24 нафар болажонларни “Суннат тўй” маросимида ўтказилди.

Хайрия суннат тўйида масъуллар, нуронийлар, тўй болаларнинг яқинлари иштирок этиб, жажжи ва беғубор болажонларни суннат тўйи билан муборакбод этиб, улар ҳақларига дуолар қилишди. Сўнг болажонлар ва уларнинг ота-оналарига совғалар топширилди.

Тадбирда халқимиз қалбидан жой олган таниқли санъаткорлар ҳамда рақс гуруҳлари иштирок этишиб, ўзларининг куй-қўшиқлари билан тўйга йиғилган болажонлар ва уларнинг ота-оналар, қариндошларига байрам кайфиятини улашди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкент вилоятида пробация назоратидаги шахслар билан ишлаш борасида

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Forward from: Bosh prokuratura
Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари А.Муллажанов раҳбарлигида вилоят идоралараро мувофиқлаштириш штабининг доимий фаолият кўрсатувчи гуруҳи аъзоларига йиғилиш ўтказилди.

Унда Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан туман (шаҳар) ва маҳаллаларда ҳуқуқбузарликни эрта олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича ишлаб чиқилган “йўл харитаси” ижроси, вилоят штаби аъзоларининг ўзларига юклатилган вазифаларни бажариши ҳамда айрим тоифадаги шахслар билан профилактик тадбирлар олиб борилиши ва бошқа масалалар танқидий муҳокама қилинди.

Қарор ижросини таъминлашда камчиликка йўл қўйган масъулларга нисбатан интизомий ва маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилиши ҳакида огоҳлантириш эълон килинди.

Шунингдек, вилоят штаби аъзоларига иш фаолиятини ташкил қилиш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




Forward from: Bosh prokuratura
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкент вилоятида ерлардан фойдаланиш юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Forward from: Bosh prokuratura
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкент вилоятидаги маҳаллаларда хавфсиз ҳудуд яратиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Forward from: Bosh prokuratura
Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари А.Муллажанов раислигида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этишда ҳамкор орган ва ташкилотлар иштирокида идоралараро йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, ИИББ бошлиғининг ўринбосари, Пробация, Ёшлар ишлари агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик, Соғлиқни сақлаш ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари раҳбарияти иштирок этди.

Йиғилишда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар ижросини таъминлашда амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, ўтказилган йиғилишда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар ижросини таъминлаш, пробация ҳисобида туриб жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар томонидан ҳуқуқбузарлик ва қайта жиноят содир этилишини олдини олишда ҳамкор орган ва ташкилотларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook



10 last posts shown.