Forward from: Олий суд | Расмий канал
Бугун Тошкент давлат юридик университетида “Ўзбекистон Олий суди” номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда Олий суд Аппарати раҳбари А. Холмахматов, Кадрлар бошқармаси бош консультанти Ж. Жўраев, Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси У. Сайдахмедов ҳамда олийгоҳнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.
Халқимизнинг уч минг йиллик тарихи давомида шаклланган суд-ҳуқуқ тизими ҳақида сўзловчи “Ўзбекистон Олий суди” китоби Ўзбекистон судларининг тарихи ва бугунги куни ҳақидаги қимматли маълумотларни ўз ичига олган муҳим манба эканлиги таъкидланди.
“Мазкур китоб нафақат судья ва суд ходимлари, балки судлар тарихи ва амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотларига қизиқувчи барча китобхонлар учун мўлжалланган. Айниқса, ушбу нашр Тошкент давлат юридик университети талабаларининг суд ҳокимияти тўғрисидаги тасаввури ва дунёқарашини янада бойитишга хизмат қилишига ишончим комил”, - деди А. Холмахматов.
Шу билан бирга, тадбир давомида талабаларни қизиқтирувчи саволларга жавоб берилди.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram