Forward from: Асанов формати
Кечаги постга қўшимча чизги. Қорақалпоғистон воқеаларининг сабабларидан бири деб гуманитар фанларнинг ривожланмагани деган эдим.
Гуманитар фанларнинг жамиятда тутган ўрни, аҳамияти, вазифаси ҳақида кўп ёзганман. Охирги воқеалар бизда бу соҳа ривожланмаганини яна бир бор кўрсатди. Агарда Ўзбекистонда ақл марказлари, социология, антропология билан шуғулланувчи профессионал илмий марказлар, сиёсатшунос ва ҳуқуқшунос мутахассислар бўлганида, бу жараёнлар бироз бошқачароқ кечган бўларди.
Ҳар бир жамият тинимсиз ўрганилиб борилиши керак. Жамиятда қандай кайфиятлар ҳукм сурмоқда, бу кайфиятлар қандай ўзгармоқда, трендда қандай ғоялар, қарашлар, мавзулар, идеологик вазият қандай, одамларнинг иқтисодий, маданий, ижтимоий муаммолари қанақа – буларнинг бари жамиятшуносларнинг, антропологларнинг, психологларнинг доимий тадқиқотлари объекти бўлиши лозим. Бу тадқиқотнинг буюртмачиси эса, турли хусусий компаниялар, нодавлат ташкилотлар қаторида, давлат структуралари бўлиши керак. Зеро улар ўз фаолиятини юритиши учун жамиятнинг маданий, ижтимоий қиёфаси ҳақида аниқ, конкрет тасаввурга эга бўлиши керак. Ўзбекистонда қайси давлат ташкилоти ёки хусусий компания жамиятни ўрганиб, шунга қараб фаолият юритади? Умуман, ўзбек жамиятининг асл маданий ва ижтимоий қиёфасини биламизми? Фақат интернетда ўқиганимизга, кўчада эшитганимизга қараб у ёки бу кайфият тарқалаётганини, у ёки бу муаммо мавжудлигини тахмин қиламиз.
Тадқиқ этилмайдиган жамиятларнинг бир жиддий муаммоси бор. Колониал тадқиқотларда бу нарса субалтерн дейилади (қидириб кўринг, илгари бу ҳақда ёзганман). Яъни жамиятда овози чиқмайдиган, кўринмайдиган гуруҳлар бор. Уларнинг борлигини сиёсатчилар, бизнесменлар, зиёлилар билмайди, уларнинг эҳтиёжлари инобатга олинмайди. Баъзи тарихий вазиятларда бу овозлар кескин жаранглайди, бундай гуруҳлар бирдан бош кўтариб, талабларини қўя бошлайди, қолганлар "булар қаердан чиқиб қолди?" деб ҳайрон қолади. Бу каби ҳолатлар рўй бермаслиги учун жамиятнинг барча қатламларини, уларнинг эҳтиёжларини ва аҳволини ўрганиш, уларнинг овозларини "эшиттириш" керак.
Бу каби муаммоларни юзага чиқариш, жамиятнинг ўзига у ҳақда маълумот, билим, тасаввур бериш, ижтимоий муҳокамаларни келтириб чиқариш ва ечимларни топишга хизмат қилиш – бу ҳам гуманитар соҳанинг вазифаларидир. Шу тариқа жамиятнинг умумий савияси ошади, унга янги ғоялар, қарашлар кириб келади, муаммолар ҳал этилади, жамиятда ўзгаришлар юз беради.
Афсуски, ўзбек жамиятида бундай жараёнлар рўй бермаяпти. Гуманитар фанларга бериладиган озгина эътибор ҳам нотўғри вазифаларга хизмат қилади, жамият учун муҳим ишлар эса эътиборсиз қолади. На сиёсат, на хусусий манфаатдор гуруҳлар ва ташкилотлар илмий дискурсга мурожаат этмайди, ўз фаолиятида юзаки тасаввурларга асосланади, бунинг натижасида муқаррар ихтилофлар, муаммолар келиб чиқади, сиёсий қадамлар, ислоҳотлар, кампаниялар муваффақиятсизликка учрайди.
@AsanovEldar