#танқид
1873 йил Хива ишғолида чор аскарлари сафида қатнашган америкалик ҳарбий мухбир Януарий Алоизий Мак-Гахан шундай ёзади:"Амударё кечувидан ўтиб, ҳориб-чарчаган эдик. Агар қаттиқ қаршилик бўлса, бу аҳволда нима қиламиз, деган ташвиш бор эди. Аммо биз Ҳазораспдан Хивагача бирор қаршиликсиз, ҳаттоки маҳаллий аҳолидан озиқ-овқат олиб қийналмай етиб бордик.
Аскарларимиз аҳолидан янги узилган олма, ўрик, шафтоли нон чой сотиб олишар эди. "Жазирама иссиқда отларимизни нима билан озуқлантирамиз" деб хавотирда эдик. Боғот ва ҳозараспликлар бизга отларимиз учун жўғори ва беда ҳам сотишди".
Юртига бостириб кирган босқинчилар билан бемолол савдо қилувчи бу аҳоли америкалик ҳарбий мухбирни аввалига тажжублантиради. Хива ишғолидан сўнг қочиб кетган хон, Чор Россияси вассали бўлишга рози бўлиб, яна саройга қайтгач, мухбир у билан кўришади ва суҳбат қуради. Ва шу суҳбат жараёнида тушунадики, бу халқ сиёсатдан узоқ тутилгани ва доимо кун ўтказиш, қорин тўйғазиш ғами билан банд этиб қўйилгани учун юртига бостириб келганларни ҳам индамай қабул қилаверадиган, ҳаттоки уларга "нажоткор" сифатида қарайдиган даражага етиб келган.
Тарихдан маълум, қисқа муддатда 3 та хонлик ишғол этилган. Уларни бошқарган бирорта хон ёки сарой амалдорлари мардларча юртда қолиб, унинг ҳимояси учун курашиб, жон бермаган.
Қўқонинг сўнгги хони Худоёрхон босқинчи Кауфманга расман мурожаат қилиб, сиёсий ишларга аралашмасликни ваъда қилиб, Қўқонга қайтишга рухсат сўраган, аммо рад жавобини олган. У 1882 йил Афғонистонда, йўлда вафот этади.
Хиванинг сўнгги хони Саид Абдуллахон — Украинда 1930 йили 63 ёшида отбақарлик қилиб, очарчиликдан вафот этади ва кончилар қабристонига дафн этилган. Қабри ҳозиргача топилмаган.
Бухоронинг сўнгги амири Саид Муҳаммад Олимхон — мамлакатдан қочиб кетгач, қоракўл тери сотиб тирикчилик қилган. Умрининг сўнгги кунлари кўзи бутунлай кўрмай қолган. 1944 йили 64 ёшида вафот этган ва Афғонистонда дафн этилган.
Қабртошига шу мисралар ёзилган:
"Беватан амир хору фақирдир,
Гадо гар ўз Ватанида бўлса Амирдир..."
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi