Конспект


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Edutainment


Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир.
Абдулла Авлоний
Реклама: @pekin8017

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Edutainment
Statistics
Posts filter


Жамики рўзадор ака-укаларим номидан!

РЎЗАМИЗНИНГ ЯРМИ СИЗНИКИ!

Азиз мунис ва камтарин ўзбегим аёлларига.

Дунёнинг хаёю-шарми сизники!
Ширинлик ва ҳамда гарми сизники!
Ўзбегим аёли, унутманг асло:
Тутган рўзамиз нинг ярми сизники!

Зўр-базўр турамиз саҳарга аранг,
Тайёр овқатга ҳам қиламиз таранг,
Уйғотасиз, ялиниб... бизларни, қаранг...
Тутган рўзамиз нинг ярми сизники!

Кундузи тенгма-тенг тўкасиз терлар,
Сизсиз қуриб битар экин-у, ерлар,
Билдим, жонингизни недан қирқ дерлар:
Тутган рўзамизнинг ярми сизники!

Биз тутган рўзани сиз ҳам тутяпсиз,
Газ йўқ ўчоғингиз... тутун ютяпсиз,
Ҳамон келажакдан умид... кутяпсиз:
Тутган рўзамизнинг ярми сизники!

Қўлингиз косов-у, сочлар-супурги,
Эгнизда-кўйлаклар... бир йил бурунги,
Сизга бас, овсинлар жонли гурунги:
Тутган рўзамизнинг ярми сизники!

Аслида Аллоҳнинг раҳмати - Сизсиз!
Бирингиз - қайнона, келинсиз-қизсиз!
Билмадим аҳвол не бўларди, Сизсиз:
Тутган рўзамизнинг ярми сизники!

Бу ҳақда ёзгандим... яна қайтаман,
Ташаккур айтайин қайта-қайта Ман,
Кимгадир ёқмаса... баланд айтаман:
Тутган рўзамизнинг ярми сизники!


Қобилжон Исақов "Имом Аъзам" жоме масжиди

@konspektor


🇺🇿🇸🇦 Каъбанинг устига ёпилган ёпғич - Каъбапўшни ўзбекистонлик усталар асос солган фабрикада ишлаб чиқаришини билармидингиз?

Ўзбекнинг номи ўша соф олтиндан ясалган Каъбанинг эшигида ҳам борлигиничи?👇


РАМАЗОНИЙ ТАВСИЯЛАР

- Рамазон ойида ҳар кеча икки ракаат таҳажжуд намози ўқиб қўйинг!
Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой таҳажжуд ўқиганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз.

- Рамазон ойида ҳар кеча алоҳида уч бора «Ихлос» сурасини ўқиб қўйинг! Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой Қуръон хатм қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз.

- Рамазон ойида ҳар кеча имкон топиб, маълум маблағни садақа қилиб қўйинг! Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой садақа қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз.

- Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир! Қадр сураси 3-оят.

- Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз! Зотан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда: «Ким яхшиликка далолат қилса унга ҳам амал қилганнинг ажридек бўлади», деганлар. Ибн Ҳиббон ва Термизийлар ривоят қилишган.

- Рамазон кирганидан бошлаб фитна-фасод билан машғул бўлаётган ғийбатчи ҳолини тарк қилинг! Нажот Аллоҳ таолога қочишдадир: «Бас, Аллоҳга қочинглар...» Зориёт сураси, 50-оят.

@konspektor


Аёл киши Рамазонда:

- 1. Рўза тутиш ажри,
- 2. Уй ишларини қилиб, эрига хизмат қилиш ажри,
- 3. Рўзадор оиласига ифторлик қилиб бериш ажрига эга бўлади!

Бу юмушларни одатий вазифа тарзида эмас, ихлос билан ажр умидида қилиш лозим.

Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдилар: "Ким бир рўзадорга ифтор қилиб берса, унга шу рўзадорнинг мислидек ажр бўлиб, у рўзадорнинг ҳам ажридан бирор нарса ноқис қилинмайди!" (Бухорий ва Муслим ривояти)

Демак, аёл кишига ҳар кунига камида 2 кун рўза ажри ёзилади!

@konspektor


Антиқа саҳоват

- Кечирасиз, ука, мана шу ердан ўтиб кетаётгандим, кўчада юрган экан, сизники эмасми? - сўз бошлади тоза, озода кастюм шим кийиб, қўлида сигир арқонини тутиб олган киши.
- Йўқ, бизни сигиримиз йўқ. -жавоб берди камбағалгина, борига шукур этиб келаётган инсон.
- Мен жуда мажлисга шошиб тургандим, шу сигир сизникида туратурсин, эгаси қидириб келса бериб юборасиз. Кўчада бирор ёққа кетиб қолиб эгаси қидириб юрмасин.
- Хўп, ака майли. Эгаси келиб қолса сизни айтаман, яхши инсон экансиз.
- Майли, мени айтақолинг. Ҳечким сўраб келмаса, ўзим олиб кетаман, майлими? -кулди ҳалиги киши.
- Хўп, ака.
Отасининг ўртоғи унга амаки бўладиган бўлса, жондек жигарига Рамазон олди битта сигир ҳадя этса этибди-да. Саҳоват қилишнинг шундай йўлларини топса ҳам бўларкан-ку. Эртаси тонгда дарвозаси олдида қоғозча топди, шукур билан яшаб келаётган инсон. "Кеча сизга арқонини тутқазган сигирим ўзингизники экан. У сизга Яратганнинг бир туҳфаси эмишки, эгаси қидириб келади деб кутманг. Рамазон муборак бўлсин, дўстим!"

Нуриддин Зиё

@konspektor


Раййон эшиги

Аллоҳ Мусо алайҳиссаломга: “Менинг шундай бандаларим борки, уларни охирзамонда чиқараман. Уларга Рамазон ойини туҳфа қиламан. Уларга сендан ҳам яқин бўламан. Сен билан Менинг сўзим орасида етмиш минг парда бор. Агар Муҳаммад алайҳиссаломнинг уммати рўза тутса, ифтор пайти ўша пардаларни кўтараман. Мен уларни Ўзимга йўлиқиш билан мукофотлайман. Чунки рўза Мен билан бандаларим ўртасидаги сирдир. Мен рўзадорларни ҳадсиз-ҳисобсиз мукофотлайман. Уларга жамолимни кўрсатаман”, деди.

@konspektor


БИЛАСИЗМИ?

Рўза тўғри бўлиши учун уч хил шарт мавжуд бўлиши лозим.

Биринчи шарт – лозим бўлиш шартлари. Бу шартлар тўртта:

1. Ислом. Мусулмон бўлмаган одамга рўза фарз бўлмайди. Ундай одам рўза тутса ҳам, рўзаси ибодат ўрнига ўтмайди. Кофир одам Рамазонда Исломга кирса, ўша кирган кунидан бошлаб рўза тутади.

2. Ақл. Ақли йўқ одамга рўза фарз бўлмайди, чунки у мукаллаф эмас.

3. Балоғатга етганлик. Балоғатга етмаган болаларга рўза фарз бўлмайди. Рамазон ойида балоғатга етганлар ўша кундан бошлаб рўза тутишни бошлайдилар.

4. Рўзанинг фарзлигини билиш.

Иккинчи шарт – рўзани адо этиш учун лозим шартлар. Бу шартлар иккита:

1. Беморликдан ҳоли бўлиш. Ҳайз ёки нифос кўрган аёлга ҳамда бемор шахсга рўза тутиш вожиб эмас. Покланганда ва тузалганда қазосини тутиб берадилар.

2. Муқим бўлмоқ. Мусофирга ҳам рўза тутиш фарз бўлмайди. Сафардан қайтганда қазосини тутиб беради.

Учинчи шарти – рўзанинг тўғри бўлиши шартлари. Бу шарт учта:

1. Ният. Ниятсиз рўза тўғри бўлмайди.

2. Нифос ва ҳайздан холи бўлиш. Нифос ва ҳайзли бўла туриб, тутилган рўза ҳам рўза бўлмайди.

3. Рўзани бузадиган нарсалардан холи бўлиш.

Рўза тутиб турганда уни бузадиган нарсалариз бўлса, рўза қолмайди. Ўрнига қазосини тутиб бериш лозим бўлади.

@konspektor


Қуйидаги шахсларга рўза тутмасликка рухсат берилган:

1. Касал киши. Касал кишига рўза тутмасликка рухсат этилган. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Кимки бемор ёки сафарда бўлса, (тута олмаган кунларининг) саноғи бошқа кунлардандир” (Бақара, 185).

Киши рўза тутиш сабабли касаллигининг кучайиши ёки тузалишининг секинлаши ёки бирор аъзосига талаф етишидан қўрқса, рўза тутмаслиги мумкин.

Касал киши касалидан тузалганидан сўнг Рамазон ойида тутмаган кунларининг рўзасини қазо қилиб тутиб беради.

2. Сафардаги киши. Сафардан мурод – намоз қаср ўқиладиган узоқликдаги масофани кўзлаб чиқишдир. Мусофир агар рўза тутиши машаққат бўлмаса, рўза тутгани яхши. Киши агар сафарга тонг отгандан сўнг чиқса, ўша куни оғзини очмаслиги керак.

Мусофир сафарда тутмаган кунлари рўзасини кейин тутиб беради.

3. Ҳомиладор ва эмизикли аёл. Фақиҳлар ҳомиладор ёки эмизикли аёл рўза тутиш ўзи ёки боласига зарар етказишидан қўрқса, рўза тутмаслиги мумкинлигига иттифоқ қилишган.

4. Кекса кишилар. Бунга кексайиб қувватдан қолган кишилар, тузалишига умид қолмаган беморлар, кекса кампирлар киради. Бундай кишилар кейинчалик ҳам рўза тута олмаганлари сабабли қазо қилмайдилар, балки тутмаган ҳар кунлари учун фидя берадилар. Аллоҳ таоло айтади: “Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир” (Бақара, 184). Фидя миқдори фитр садақаси миқдори билан баробардир.

5. Ўта қаттиқ очиққан ва чанқаган киши. Агар рўзадор рўзасини очмаса, ҳалок бўлишига ёки ақли кетишига ёки баъзи сезгилари ишламай қолишига гумони ғолиб бўлса, рўзасини очиши мумкин. Сўнг ана шу тутмаган кунлари рўзасини қазосини ўташи лозим.

6. Ҳайз ва нифос кўрган аёллар. Ҳайз ва нифосдаги аёллар рўза тутишлари мумкин эмас. Улар покланганларидан сўнг қазосини тутиб берадилар.

Якинларингизга улашинг!

@konspektor


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Буюк мусобақа

Мусулмонлар катта мусобақани бошламоқдалар, бу – натижаси охиратда эълон қилинадиган мусобақадир! Рўза тутган мусулмон борки мусобақа қатнашчисидир. Мукофот эса Аллоҳ таолонинг раҳмати... Розилиги... Жаннат...

Мусобақанинг битта шарти тақво, қўшимча шартлари жуда кўп: рўза, Қуръон тиловати, таровиҳ намози, ота-онага яхшилик, истиғфор, дуо, таҳажжуд, эҳсон, ифторлик қилиб бериш ва ҳоказо...

Мусобақа бир ой давом этади. Ғанимат фурсатларни қўлдан бой берманг, энг олий мукофот сизники бўлиши мумкин!!!

"Рамазон соғинчи" китобидан.

Эслатинг, зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур. (Зориёт сураси, 55 оят).

@konspektor


Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинади, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Жаннат ҳар йили Рамазон ойи киришида безак берилиб, зийнатлантирилади. Қачон Рамазон ойининг биринчи кечаси бўлганда, Аршнинг тагидан шамол эсади. Ўша (шамол) “Мусийро” (ҳаяжонга солувчи) деб номланади. У жаннатлардаги дарахтларининг баргларини ва эшик табақаларининг ҳалқаларини тебратиб ўтади. Ундан бир оҳанг эшитиладики, эшитувчилар ундан гўзалроғини эшитмаган бўладилар. Бундан оҳу кўз ҳурлар ўринларидан туриб кетадилар ва жаннатнинг энг юқорисига кўтарилиб: “ Эй жаннат Ризвони, бу қандай кеча?”, – деб сўрайдилар. У талбия айтиб уларга жавоб беради. Сўнгра: “Бу Рамазон ойининг аввалги кечасидир, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлган рўзадорларга жаннат эшиклари очилди”, – дейди. Яна у зот дедилар: Аллоҳ азза ва жалла: “Эй Ризвон, жаннат эшикларини очгин, эй Молик, дўзах эшикларини бекитгин, эй Жаброил, ерга тушиб исёнкор шайтонларни боғла ва уларни темир бўйинбоғлар билан занжирлаб ташла, сўнгра уларни денгизларга улоқтирки, дўстим Муҳаммад умматининг рўзаларини бузмасинлар”, – дейди”, – деётганларини эшитган”.

Байҳақий “Шуъабул иймон”да келтирган.

@konspektor


Рўза 4 хил бўлади

1. Субҳдан шомга қадар еб-ичмаслик. Бу Шариат тақозо қилган рўза.

2. Бемаъни, фойдасиз сўзларни сўзламаслик. Бу Тариқат тақозо қилган рўза.

3. Бемаъни, фойдасиз сўзларни ҳатто кўнгилга, хаёлга келтирмаслик. Бу Маърифат тақозо қилган рўза.

4. Кўнгилни, хаёлни Аллоҳдан ўзгасига ёпишлик яъни кўнгилда Аллоҳдан ўзга нарса бўлмаслиги бу Ҳақиқат тақозо қилган рўзадир.

Саййид Абдулқодир Жийлоний

@konspektor


Рамазонни ўзаро меҳр - оқибат, самимият, бағрикенлик ва кечиримлилик ила ўтказайлик.

- Яхши кўрган яқин инсонларингизни жуда маҳкам тутинг!

- Уларга яхши кўришингизни айтинг! Хатоларини кечиринг!

- Бир куни келиб ё сиз ёки улар риҳлат қиладилар. Қалбда эса, уларга айтилмай қолган гаплар, соғинчлар қолади.

- Сиз билан тортишган, ўзларини оқлаган, тушунтирган, эътироф этган, уришишларидан  етган жароҳатингиз ичидан тузалмасидан олдин, ташқарисини тикиб қўйманг!

- Ҳаёт гина - кудрат, ҳасад, ғазаб сақлаш, ришталарни узишга  арзимайдиган даражада қисқа.

- Эртага фақат хотираларга айланамиз. Ўлим рухсат сўраб ўтирмайди. Сизга ёмонлик қилганларга табассум қилинг, марҳаматли бўлинг!

Шайх Алий Тантовий

@konspektor


Рамазон ойидаги ўғрилардан эҳтиёт бўлинг.

Рамазон ойидаги ўғрилар сизнинг мол-мулкингизни эмас, сиз учун энг қимматли бўлган вақтингизни ўғирлайдилар. Натижада, саноқли кунлардан иборат бўлган Рамазон ойини бефойда ўтказиб, ҳеч қандай савоб топмай қоласиз.

Рамазон ойидаги ўғрилар;

Биринчиси, телевизор. Кунингизни телевизор қаршисида ўтказиб, бефойда сериалларни томоша қилиб вақтингизни зое қилманг.

Иккинчиси, телефон. Узоқ вақт кимлар биландир керак-нокерак гапларни гаплашиб, уни орасида ғийбат, бўҳтон, ёлғон-яшиқ гапларни ҳам аралаштириб рўзангизни савобини кетказиб қўйманг.

Учинчиси, ижтимоий тармоқлар. Агар улардан Аллоҳни розилигига сабаб бўладиган мақсадларда фойдаланмасангиз, уни ҳам йиғиштириб қўйинг. Чунки, вақтнинг энг катта ўғриси ижтимоий тармоқлардир.

Тўртинчиси, Аллоҳнинг зикридан холи бўлган турли хилдаги ўтиришлар, йиғилишлар ҳам Рамазондаги қимматли вақтнинг ўғриси ҳисобланади.

Рамазон ойидаги саноқли кунларимизни ўғриларга бериб қўймайлик.

@konspektor


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қалб тўрида иймон порласин
Мусулмон ахлини Аллоҳ асрасин
Муштоқ қалбимиз зиёга тўлсин
Рамазон ойи муборак бўлсин!


Рамазон ойининг остонаси ушбу тонгга хам етиб келдик Алҳамдулиллаҳ! Аллох тавба ва ибодатларимизни қабул қилсин!

Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати сиз билан бирга бўлсин!


Аллоҳим, қалбларингизга хотиржамлик, жисмингизга соғлик, хонадонингизга файзу-барака ва барчамизга ғам-ташвишсиз, машаққатсиз, кун ато этсин.

Кириб келаётган рамазон ойида ва ундан кейинги ойларда ҳам тўкис ибодат ва ажру савоблари кўп амаллар қилишда бардавом бўлиш насиб қилсин! Амин!

@konspektor


Рамазонда тўғри тановул қилишни ўрганамиз

• Кунлик сув истеъмоли инсон учун 2 литрни ташкил қилади. Ифторликдан саҳарликкача шу сувни ичишга интилинг. Ифторликда бир пиёла сувга асал қўшиб истеъмол қилинг.

• Саҳарлик пайтида газли ичимликлар, консерва, қаттиқ қовурилган таомларни тановул қилмаслик, аччиқ ва шўр маҳсулотлар ҳамда хоним каби хамирли таомларни чеклашга интилганингиз маъқул.

• Саҳарлик дастурхони оқсил ва углеводларга бой таомлардан иборат бўлиши керак. Маълумки, гўшт маҳсулотлари 16 соат давомида ҳазм бўлади.

• Қайнатилган тухум ва сут маҳсулотлари қоринни тўқ тутиш хусусиятига эга. Шунинг учун ҳам айрим инсонлар саҳарликда қаймоқ ейишни афзал билишади.

• Хурмо тановули эса организмга қувват бағишлайди, сабаби бу мева таркибида углевод, клетчаткалар, калий ва магний моддалари бисёр.

Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов

@konspektor

36k 0 863 192

УМР ЙЎЛЛАРИ

Кунларнинг бирида Тангри барча тирик жонни йиғиб, ҳар бирига қанча умр беришни белгилашга қарор қилибди.
Биринчи бўлиб Одамни ёнига чорлаб: «Cен, одамзод, у қадар йирик эмассан, шунинг учун сенга 20 йил етади», – дебди. «Жуда камку» ўйлабди одам, лекин эътироз билдиришни ноўрин билиб, индамай бир четга ўтиб турибди. 
Тангри эса отга қараб: «Сен катта жонзотсан, шу сабабдан узоқроқ яшашинг керак. Сенга 40 йиллик умр ҳадя этаман» дебди.  Бундан эсанкираб қолган от шундай дебди: «40 йил бўйинтуруқ тақиб, омоч ҳайдаб, арава тортиб, бунинг устига хипчин зарбидан азобланиб юраманми? Менга 20 йил ҳам етади. Қолганини Одамга берайлик, унга кўпроқ керак».
Навбат сигирга етибди, у ҳам ўзига 40 йил ажратилганини эшитиб саросимага тушибди ва ярим умрини Одамга туҳфа этишни таклиф қилибди. Тангри бунга ҳам рози бўлиб, ёнига итни чақирибди ва унга 30 йил беришини айтибди. «Йўғ-э, шунча йил занжирда ўтириб, беганаларга ҳуриб, суяк кемириб ётаманми? Менга 15 йил ҳам етади, қолганини Одамга берақолинг» – дея ўз фикрини билдирибди кўппак. Сўнгра 20 йиллик умр таклифини олган мушук ҳам сичқон қувлаб яшаши учун 10 йил кифоя эканини айтиб, қолганини инсонга илинибди.
Шу тариқа Одамзот умр кечира бошлабди. Дастлаб ўзининг 20 йилини яшаб, ғам-ташвиш ва қийинчилик нималигини билмабди. Сўнгра отнинг 20 йиллик даври келиб, худди унингдек тинмай меҳнат қилибди, уй, иш ва оиланинг аравасини тортишига тўғри келибди. Кейинги сигирнинг 20 йили муддати етганда фарзанд, набира ва яқин кишилар Одамни «соғишни» бошлар, ҳамма ундан фойда олишга уринар экан. Итнинг 15 йили кириб келганда Инсон ўз хонадонида ўтириб, уй қоровуллар, набираларини ўйнатиб, уларга ғамхўрлик қилиш билан шуғулланарди. Ниҳоят мушукнинг ҳиссаси қўшилган умр вақти етганда кимдир унинг бошини силаб, парвариш қилар ва, афсуски, кимдир уйдан кўчага ҳайдаб солар экан...

@konspektor


РАМАЗОН ДАСТУРИ:

1. Бир ой тўлиқ рўза тутаман; (Илк бор рўза тутаётганларга)
2. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқийман;
3. Қуръони каримни камида бир марта хатм қиламан;
4. Ҳар куни Қуръон тиловатларидан эшитаман;
5. Ҳар куни иймонни сайқаллайдиган маърузалар эшитаман;
6. Ҳар кеча таҳажжуд намози ўқийман;
7. Ҳар кеча ухлашдан олдин албатта таҳорат оламан;
8. Ҳар куни тонги ва тунги зикрларни қолдирмай қиламан;
9. Ҳар куни ишроқ ва зуҳо намозини ўқийман;
10. Ҳар куни озгина бўлса ҳам садақа бераман;
11. Ота-онамга яхшироқ хизмат қиламан;
12. Aҳли оилам учун алоҳида дастур тузиб, тўлиқ амал қиламан;
13. Фарзандларим учун алоҳида дастур қилиб тўлиқ амал қиламан;
14. Оилам билан тафсир китобидан ҳар куни ўқиб бораман;
15. Оилам билан ҳадис ва сийрат китобларидан ҳар куни ўқиб бораман;
16. Оилам билан руҳий тарбияга оид китобдан ҳар куни ўқиб бораман;
17. Гуноҳларимга кўп тавба қиламан;
18. Ҳар куни ота-онам ва фарзандларим ҳақига дуо қиламан;
19. Ҳар куни барча мусулмонлар ҳақига дуо қиламан;
20. Умуман ғийбат қилмайман;
21. Умуман ҳаромга назар солмайман ва эшитмайман;
22. Ҳеч ким билан уришмайман;
23. Вақтимни беҳудага кетказмайман;
24. Дуо ижобат бўладиган вақтларга (кечанинг охирги учдан бири, ифтор вақти, азон билан такбир ораси ва фарз намозларидан сўнг) алоҳида эътибор бераман;
25. Қўшничилик ҳақларини адо қиламан;
26. Имконим доирасида рўзадорларга ифторлик қилиб бераман;

Рўйхатни давом эттиришингиз мумкин.

Икром Шариф

@konspektor


🧊 ELEVEN олий сифатли ичимлик суви 11 та босқичда тозаланиб қадоқланади.

🥇 Заводга ўрнатилган технология инсон саломатлиги учун керакли минералларни сақлашга имкон беради.
🫗Сувни қаттиқлик даражасини ўлчашда қурилма ppm - бир млн. сув зарраларидаги тузларнинг контцентарциясини ўлчайди ва сувни зарарли моддалардан тозалашда кўп босқичли фильтрлардан ташқари, ультрабинафша ёрдамида стерилизация қилиш ва озон билан сувни тозалаш технологиясидан фойдаланилади.
🥃 Бунда сув 99,9 % зарарли бактериялардан тозаланади.

Буюртма қилинган ичимлик сувини Сизнинг манзилингизга 24 соат ичида бепул етказиб берилишини таъминлаймиз.🚕

Сиз ва яқинларингиз ELEVEN олий сифатли ичимлик сувидан баҳраманд бўлишга муносибдир!

Сизга доимий равишда юқори сифатли махсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатишни кафолатлаймиз!📝
☎️ +99899 302-00-11
☎️ +99899 114-00-11

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/elevenpoytaxt


Рамазон ўзи нима?

Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳ “Ғунятут толибийн” да бир ажойиб нарсани ёзганлар. Шайх ёзадиларки, “Рамазон” сўзидаги ҳар бир ҳарф бу ойдаги сифатни баён қилади:

- “Рамазон” сўзидаги “ро” ҳарфи, бу “раҳмат” ойи дейди.
- “Рамазон” сўзидаги “мим” ҳарфи, бу “мағфират” ойи дейди.
- “Рамазон” сўзидаги “зод” ҳарфи, бу “жаннат зоминлиги (кафолати) берилган” ой дейди.
- “Рамазон” сўзидаги “алиф” ҳарфи, бу  “унс ва улфат” (меҳрибонлик ва яқинлик) ойи  дейди.
- “Рамазон” сўзидаги “нун” ҳарфи, бу “нуроният” ойи дейди.

✨ Раҳмат истасангиз,
✨ Мағфират истасангиз,
✨ Жаннат зоминлиги (кафолати)ни истасангиз,
✨ Унс ва улфат (меҳрибонлик ва яқинлик) истасангиз,
✨ Нуроният истасангиз,

У ҳолда Рамазон ойида кўп ибодат қилинг. Шунда Аллоҳнинг марҳамати насиб қилади.

“Тажаллиёту рамазонал-муборак” китобидан. 34-бет. Абдулқайюм Комил таржимаси.

@konspektor


Рамазон олди ҳаммадан кечирим сўраб, дилхираликларни унутиш керак экан...

КЕЧИРИНГ  МЕНИ...

Ҳаётимга ҳамроҳ инсонлар,
Таниш-билиш, дўст-у ёронлар,
Ўтган бўлса яхши, ёмонлар,
Аллоҳ учун кечиринг мени...

Ҳокимлик бир Яратганга хос,
Банда иши мўминлик халос,
Дилдан сўрай, иқрорларим рост,
Аллоҳ учун кечиринг мени...

Ўткир тиғдан кескир баъзан тил,
Гоҳи билмай оғритдим кўнгил,
Тавба ила ўтди яна йил,
Аллоҳ учун кечиринг мени...

Кечмишларим шу шеъримда жам,
Қалб кўзини ёшламасин ғам,
Авфингизга интиқман мен ҳам,
Аллоҳ учун кечиринг мени...

Келаётир ойларнинг шоҳи,
Кўринай дер Рамазон моҳи,
Шу кунларга муштоғлик чоғи,
Аллоҳ учун кечиринг мени...

Юрагингиз тўлдирсин ҳузур,
Биродарим тутгайсиз маъзур,
Мендан ўтган бўлса минг узр,
Аллоҳ учун кечиринг мени...

Борлиққа нур ингани замон,
Етишдик деб бўлгандик шодон,
Кетмоққа шай энди Рамазон,
Аллоҳ учун кечиринг мени...

Сиз-у менда яна бир имкон,
Орзуйимиз Фирдавс-у, Райён,
Ниятига етсин ҳар инсон,
Аллоҳ учун кечиринг мени...

@konspektor

20 last posts shown.