Нишондаги гаплар 🎯


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


Фикрлашга мажбур қилувчи фикрлар...
#танқид #сарказм #киноя #ибрат #кулги
Реклама хизмати: @PR_ADS_Manager

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#сарказм

Ўзбекистонда ҳаёт қандай кетяпти дейишганда айтиладиган қўшиқ...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#сарказм

Бу биздаги таълимга эътибор...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi


#Диққат

БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ🤯

ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН⭕️

✅ Коксартроз
✅ Гоноартроз
✅ Полиартрит
✅ Артрит
✅ Артроз
✅ Острехандроз
✅ Грижа

Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг...👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
⁉️Охиргача ўқинг

✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#танқид

Билмадим, нимага аксар Ўрта Осиё одамларида шунақа иллат бор экан-а!? Балки, ўтган асрларда бошидан кечирган очарчилик даври генигача кириб, кўзи очлик иллати шакллангандир. Нима бўлганда ҳам шунақа маданиятни шакллантиримиз керак. Текин экан деб, тиқиб ташламаслик керак. Барибир фойдаси бўлмайди. Қайтанга меъёридан ошгани заҳар!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi


ҚАБРДА 1 КЕЧА...

Чекка қишлоқларнинг бирида бир бой яшарди.Унинг бойлиги шу қадар кўп эдики, минглаб қўй-қўзилар сон-саноқсиз туялари ва моллари бор эди.Лекин афсуски бефарзанд эди. Орадан йиллар ўтиб бой ўлим тўшагига ётиб қолди.У шунча бойлигини кимга қолдиришни билмас эди ва ўйлаб-ўйлаб бир қарорга келди.Бутун қишлоқ ахлини чақириб, кимки мен ўлганимдан сўнг қабрда мен билан бир кеча ётса, бойлигимни хаммасини ўша одамга мерос қолдираман деди бой. Бу гапдан сўнг қишлоқ одамлари орасида ғала-ғовур бошланди ва хеч ким бунга рози бўлмади.Эртаси кун бойни жони узилди.Ахири 1 камбағал чўпон бунга рози бўлди. Чўпон шу даражада камбағал эдики, 1 дона қари эшагидан бошқа хеч нарсаси йўқ эди. Бойни қабристонга олиб келишди ва чўпон билан бирга қабрга кўмишди. Одамлар тарқалди. Қабристон зим-зиё. Чўпон қўрқувдан донг қотиб қолди ва эрталабгача чидаса хамма бойлик уники бўлишини ўйлаб сабр қила бошлади. Бир пайт қабр бирдан ёришиб кетди ва чўпонга 2 ....👇

Давоми👇


#сарказм

Ўлган мушук стратегияси


Тасаввур қилинг, ишхонангизда мажлис бўлмоқда. Ҳамма стол атрофида сиз ҳақингизда гапирмоқда. Бугунги қилган хатойингиз, камчиликларингиз, келтириб чиқарган муаммоларингиз. Ҳеч ким яхши фикр билдирмаяпти сиз ҳақингизда.

Шу вақт кимдир бирдан стол устига ўлган мушукни отиб юборди. Жирканган, ҳайрон қолган, бақиришни бошлаган ва реакция билдиришни бошлаган овозлар билан тўлди мажлис. Ҳаммани эътибори ўлган мушукда, сизни эсдан чиқаришди.

Бу стол устидаги ўлик мушук стратигияси. Сиёсатда бу усул қўлланилиши кўп кузатилади. Мисоллари ҳам кўп.

Бирданига Алишер Қодиров ҳар хил эътиборни тортадиган гаплар айтиб қолади. Кейин ўйланиб қоламан...

Манба

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi


#ибрат

Фарзандлари тарбиясига лоқайд қараган миллатлар инқирозга маҳкумдир. Уларни бегона қўллар ва бегона маданиятга таслим этганлар ўзини йўқотишга маҳкумдир. Бугунги кунда тузумнинг юзи қоралари ҳисобланган ожизлар, золимлар, ароқхўрлар, бузуқлар, бангилар, исёнкорлар кечаги кунда тарбиясига бепарво қаралган болалардир.


Мубашшир Аҳмад

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi


Қайнаб турган сутга ярим литр фанта қўшинг. Фойдасини билсангиз менга бутун умр раҳмат айтасиз❗

10 йилдан бери эрим эрталаблари сут ичадилар. Ҳар куни эрталаб сут қайнатаман. Бир куни эрталаб 6 ёшли қизим қайнаб турган сутга фанта қўшиб юборибди. Ёш болада эрим 1 кун сут ичмасалар ҳеч нима қилмайди деб тургандим, қозонда ҳосил бўлган нарсани кўриб ақлдан озай дедим.

Ўша кундан бери эрим сут олиб келсалар ёнида аниқ 0.5 фанта ҳам бўлади. Сиз ҳам қайнаб турган сутга фанта қўшсангиз ярим соатдан кейин... Батафсил буерда👇


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#сарказм

Диплом бу шунчаки бир оддий қоғоз эмас...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:
@nishondagi_gaplar_tegadi


#сарказм

“САНЪАТ”

Минбарга чиқди Тулки:
– Мажлисдан мақсад шулки,
Қуриб кетсин ўғрилар,
Ўғрини гўр тўғрилар!
Ўрмонимиз пок бўлсин,
Ҳамма бахтли, шод бўлсин!
Нафси ҳакалак отган
Ўрмонни ўйлармикан?!
Мана, номард Чумоли,
Кўрингизлар аҳволин:
Тинмай уйига ташир,
Ҳа, яшир-а, ҳа яшир!
Экмай, тикмай Олмахон,
Ёнғоқ тергани ёмон!
Ҳалолликда ҳикмат кўп,
Таклифимга денглар хўп:
Ташмачилар йўқолсин,
Чўл-саҳрога йўл олсин!..

Чалинди тинмай қарсак,
Тулки бурни – варварак!
Бўрсиқ тортиб панага,
Тулкига дер: – Жон ака,
Сизга бор бир саволим:
Қаранг, ўйланиб қолдим,
Минбарда... сиз... тўғрисиз,
Асли... катта ўғрисиз!
Иккиланмай, тап тортмай,
Сўзлайсиз тақводордай?
Мулойим кулар Тулки:
– Ошнажон, шуни билки,
Бўлсанг ҳам ғирт муттаҳам,
Минбарда бўлгин бардам!
Ўғрилик, чиндан – иллат,
Тўғри кўринмоқ – санъат!..

Носиржон ТОШМАТОВ

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi


Forward from: Баракали бозор
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌙 РАМАЗОН ОЙИ УЧУН СОВҒАНИНГ ЗЎРИ! 🌙

Ушбу Рамазон тўплам қуйидагиларни ўз ичига олади:
🥜 хурмо учун идиш;
☪️ сахарлик ва ифторлик дуолари ёзилган тахтача;
📍 кунларни билдириб турувчи рақамлар.

РАМАЗОНИ ШАРИФ МУБОРАК БЎЛСИН!

💰 Нархи атиги: 9️⃣9️⃣🔤🔤🔤 сўм

🚗 ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТИ МАВЖУД!
💸 Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.

🛒 БУЮРТМА БЕРИШ
🛍 БОШҚА МАҲСУЛОТЛАР


#сарказм

Гиппократ ҳам ўзимиздан экан-ку...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#сарказм

Қайсидир давлат амалдоралари ҳақида гапиряпти...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi


Қаттиқ совуқ тушганда подшоҳ қасрига қайтди. Кўзлари юпун кийимдаги қари соқчига тушди. Подшоҳ унга яқинлашиб:
— Совуқ қотмаяпсанми? — деди.
— Совуқ қотяпман, лекин, наилож, иссиқ кийимларим шу, чидашдан ўзга чорам йўқ, — деди.
— Ҳозир қасрга кираман. Хизматкорларимдан бирига тайинлайман. Сенга иссиқ кийим олиб келишади, — деди...

Соқчи подшоҳнинг ваъдасидан хурсанд бўлди. Аммо, подшоҳ қасрга кириши билан ваъдасини унутди. Эртаси куни тонгда соқчини..


#сарказм

Ушбу сурат ривоятга айланган тарихий воқеага асосланиб чизилган. Кўҳна Ковентри (Буюк Британия) шаҳрида англосаксон графиняси Леди Годива ва эри граф Мерсии Леофрик ўртасида ғалати баҳс бўлиб ўтади. Халқ солиқларнинг ҳаддан ташқари катталигидан азият чекар эди. Бир кун зиёфат чоғида Годива хоним эридан солиқларни камайтиришини илтимос қилади. Сархуш граф илтимосни инобатга олади. Фақат, графиня Годива от устида қип-яланғоч шаҳар кўчалари бўйлаб ўтса, ваъдасининг устидан чиқишини айтади. Граф аёли ушбу ақлбовар шартни бажара олмайди деб ўйлайди. Бироқ, ўз ҳаёсидан халқ манфаатини устун қўйган Годива 1040-йилнинг 10 июль куни ушбу шартни бажаради. Шаҳар аҳли аёлнинг тантилигига жавобан ўша куни кўчага чиқмайди. Граф ваъдасида туради, солиқларни камайтиради.

Жон Колер (1850-1934 й.) мўйқаламига мансуб ушбу сурат Британия Қироллик Академиясининг кўргазмаларида мунтазам намойиш этиб келинади.

Манба

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi


#танқид

Қотиб кетган нон чайнаса ҳам,
Кун кўради, одам ўлмайди.
Лек, ростини айтай айни дам,
Нарх-навога чидаб бўлмайди!

Фото: Муштум

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi


Forward from: Вафо Мўмин
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Иккита лаваш еб қоринни тўйдирамизми ёки битта китоб ўқиб мияга обдон ишлов берамизми!?

Китоб тавсия сўраганлар учун Расул ака айтган "Яшамоқ" китобини тавсия қилмоқчиман. Ўзим ҳам ўқиб чиқишга киришдим.

Китобни излаб юришга вақти йўқларга харид қилиш учун ҳавола қолдираман: https://alijahon.uz/oqim/82301

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


#сарказм

Бир аср-ча муқаддам Ғарбда,
Илму-фаннинг кўнгли бузилди.
Лампочкани ихтиро қилган,
Эдисоннинг жони узилди.

... Бир дақиқа чироқлар ўчди,
Уммон орти қорайди тундай.
Машҳур олим хотирасига,
Мотам тутди Амриқо шундай.

Буюк эди чинданам олим,
Ҳамон дунё айлар уни ёд.
Ҳеч эскирмас йиллар ўтса ҳам,
Жаноб Томас қилган кашфиёт.

Бу воқеа тарихда қолди,
Унутмайди олимни очун.
Бизда эса ҳар куни ўн бор,
Мотам тутар Эдисон учун.

Ўлмасбек Самарқандий

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ибрат

Бу борлиқни Аллоҳ таоло шундай мувозанатда яратган. Агар арзимас бир зарра ўрнини йўқотса, бутун борлиқни барбод қилади...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi


#ибрат

• Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
• Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
• Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
• Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
• Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
• Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
• Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
• Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

Ўткир Ҳошимов

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi

20 last posts shown.