Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Ушбу канал Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ва божхона соҳасидаги янгиликларни аҳолига етказиш ҳамда фуқаролар мурожаатлари учун ташкил қилинган.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Forward from: Surxon yoshlari | Yoshlar ittifoqi
🗣Harbiy qismlardagi yoshlar yetakchilari uchun o’quv seminar tashkil etildi.

➡️Batafsil: https://telegra.ph/Harbiy-qismlardagi-yoshlar-yetakchilari-uchun-oquv-seminar-tashkil-etildi-03-12

🇺🇿Bizning sahifalarimiz:

🔹 Telegram 🔹Youtube 🔹Instagram 🔹Facebook




Инвестиция лойиҳалари келажак учун хизмат қилади

Сурхондарё вилоятида йирик хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида божхона идоралари томонидан қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда. Шу мақсадда, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан лойиҳаларни ўрганиш ва мавжуд жараёнлар билан яқиндан танишиш учун инвесторлар билан учрашувлар ташкил қилинмоқда.

Навбатдаги учрашув Ангор туманида “Stone City Energy” компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳа ҳудудида бўлиб ўтди. Учрашувда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Х.Халбаев ва бошлиқ ўринбосари У.Қасимов иштирок этиб, буғ асосида электр энергияси ишлаб чиқарувчи йирик электростанция қурилиш ишлари билан танишдилар.

Лойиҳа ҳақида маълумот:
Хорижий инвесторлар: Германиянинг “Siemens Energy”, Франциянинг “EDF”, Нидерландиянинг “Stone City Energy” ва Қатарнинг “Nebras Power” компаниялари.
➖ Давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда.
Майдон: 73 гектар.
Лойиҳа қиймати: 1,25 миллиард евро.
Киритилган инвестиция: 153 миллион евро.
Қуввати: йилига 12 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Таъминот: 500 минг хонадон электр энергияси билан таъминланади.
Экспорт: йилига 3 миллиард киловатт-соат электр энергияси экспорт қилинади.
Ишга тушириш муддати: 2027 йил август.

Яратиладиган иш ўринлари:

➖ Қурилиш жараёнида 1,5 мингдан ортиқ иш ўрни;
➖ Станция ишга тушгач, 150 нафар мутахассис иш билан таъминланади.

Ушбу йирик инвестиция лойиҳаси нафақат вилоятдаги энергетик салоҳиятни оширишга, балки қўшимча иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ривожланишга ҳам улкан ҳисса қўшади.




Forward from: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
#kun_savoli Маълумки, Божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораторияси Жаҳон божхона ташкилотининг Минтақавий божхона лабораторияси мақомини қўлга киритган. Дунёда бу каби нуфузли мақомдаги лабораторияга эга давлатлар сони нечта?
Poll
  •   10
  •   14
  •   18
  •   22
590 votes


Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси хорижий инвестиция лойиҳаларини ўзлаштиришда амалий ёрдам кўрсатмоқда

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан хорижий инвестиция лойиҳаларини ўзлаштириш жараёнида зарур амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

📌 Навбатдаги учрашув Қумқўрғон туманида жойлашган "QUMTEX INVEST" МЧЖ корхонасида бўлиб ўтди. Учрашув бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Х.Халбаев иштирокида ўтказилиб, корхона раҳбарияти билан лойиҳанинг ҳозирги ҳолати муҳокама қилинди.

🏭 Маълумот учун, тўқимачилик фабрикаси лойиҳаси:

-Лойиҳа қиймати – 25 млн. АҚШ доллари;
-2025 йилда 20 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилиши мўлжалланган;
-Корхона ип-калавадан тортиб тайёр маҳсулотгача ишлаб чиқаришга ихтисослашган;
-170 нафар фуқаро доимий иш ўрни билан таъминланади;
-Йилига 5,5 минг тонна мато маҳсулоти ишлаб чиқариш режалаштирилган.

📈 Мазкур лойиҳа ҳудуддаги саноат салоҳиятини оширишга ва янги иш ўринлари яратилишига муҳим ҳисса қўшиши кутилмоқда.


Сурхондарё телерадиоканалининг жонли эфирдаги "Мунаввар кун" мусиқий дам олиш дастурининг жорий йил 8 март кунидаги сонида божхона ходимаси хам иштирок этди

🔵 Telegram 🟣 Facebook 🔴 YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌸“8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан оталиққа олинган Термиз шаҳридаги 18-сон умумий ўрта таълим мактабида байрам тадбири бўлиб ўтди




Forward from: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Божхона қўмитаси Матбуот хизмати “8 март - Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан тақдим қилади!

Ҳис-туйғуларни изҳор қилиш жой ва вақт танламайди, муҳими журъатингиз етса, бас.

Яқинларингизга яхши кўришингизни ҳамиша айтинг, ҳар ерда айтинг!



11 last posts shown.