Инвестиция лойиҳалари келажак учун хизмат қилади
Сурхондарё вилоятида йирик хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида божхона идоралари томонидан қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда. Шу мақсадда, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан лойиҳаларни ўрганиш ва мавжуд жараёнлар билан яқиндан танишиш учун инвесторлар билан учрашувлар ташкил қилинмоқда.
Навбатдаги учрашув Ангор туманида “Stone City Energy” компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳа ҳудудида бўлиб ўтди. Учрашувда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Х.Халбаев ва бошлиқ ўринбосари У.Қасимов иштирок этиб, буғ асосида электр энергияси ишлаб чиқарувчи йирик электростанция қурилиш ишлари билан танишдилар.
Лойиҳа ҳақида маълумот:
➖ Хорижий инвесторлар: Германиянинг “Siemens Energy”, Франциянинг “EDF”, Нидерландиянинг “Stone City Energy” ва Қатарнинг “Nebras Power” компаниялари.
➖ Давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда.
➖ Майдон: 73 гектар.
➖ Лойиҳа қиймати: 1,25 миллиард евро.
➖ Киритилган инвестиция: 153 миллион евро.
➖ Қуввати: йилига 12 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.
➖ Таъминот: 500 минг хонадон электр энергияси билан таъминланади.
➖ Экспорт: йилига 3 миллиард киловатт-соат электр энергияси экспорт қилинади.
➖ Ишга тушириш муддати: 2027 йил август.
Яратиладиган иш ўринлари:
➖ Қурилиш жараёнида 1,5 мингдан ортиқ иш ўрни;
➖ Станция ишга тушгач, 150 нафар мутахассис иш билан таъминланади.
Ушбу йирик инвестиция лойиҳаси нафақат вилоятдаги энергетик салоҳиятни оширишга, балки қўшимча иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ривожланишга ҳам улкан ҳисса қўшади.