Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Ушбу канал Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ва божхона соҳасидаги янгиликларни аҳолига етказиш ҳамда фуқаролар мурожаатлари учун ташкил қилинган.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Forward from: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
Сурхондарёда супургилар дастагига яширилган 612 кг. "гашиш" гиёҳвандлик воситасини олиб киришга уриниш фош қилинди!

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини республикамизга олиб киришга бўлган навбатдаги уриниш бартараф этилди.

2025 йил 9 февраль куни Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Айритом” чегара божхона пости орқали республикамиз ҳудудидан транзит тарзида ўтиш учун кириб келган юк автотранспорт воситасини белгиланган технологик схема асосида божхона ва чегара назоратидан ўтказиш жараёнида мазкур автотранспорт воситасига ортилган 13,5 тонна оғирликдаги супурги ходимларнинг диққатини тортди.

Шундан сўнг мазкур автотранспорт воситаси “Айритом” чегара божхона постига туташ ҳудуддаги “Термиз” ташқи иқтисодий фоалият божхона пости тасарруфидаги божхона омборига келтирилиб, ундаги товарлар тўлиқ божхона кўригидан ўтказилди.

Аниқланишича, юк автотранспорт воситасига 180 та қопда супурги жўхориси ўсимлигидан тайёрланган 22 минг 500 дона хўжалик супургилари ортилган.

Мазкур супургиларни синчиклаб кўздан кечириш давомида, 2986 дона супургиларнинг дастаклари орасига айнан супурги рангига мос равишда – сариқ рангдаги скотч билан ўралган ўртача 25 см узунликдаги полиэтилен ўрамлар моҳирлик билан яширилгани фош бўлди.

Ушбу ўрамлар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг ичига ўртача 200 гр. оғирликдаги, ўткир ҳидли, тўқ жигаррангли гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатда 2986 дона супурги дастакларидан ажратиб олинган ўрамлардаги модда дастлабки тезкор анализ натижаларига кўра “гашиш” гиёҳвандлик воситаси бўлиб, уларнинг умумий оғирлиги 612 кг.ни ташкил қилмоқда.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур гиёҳвандлик воситасининг қора бозорлардаги нархи тахминан 16,5 млн АҚШ долларидан ошади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Ҳарбий қисмда Божхона институтига қабул бўйича тарғибот ишлари олиб борилди

Термиз шаҳрида жойлашган Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасига қарашли ҳарбий қисмда Божхона институтига қабули бўйича тарғибот ишлари амалга оширилди.

Унда, Божхона институтига қабул жараёнлари 2025 йилнинг 1 январидан 1 апрелигача давом этиши эътиборга олиниб, ёшларни тўғри йўналтириш ва уларга керакли маълумотларни тақдим этиш мақсад қилинди. Шунингдек, аскарлар Божхона институтида курсантлар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув жараёнлари ва институтдаги имкониятлар ҳақида батафсил маълумот олишди.

Олиб борилаётган тарғибот ишлари ёшларнинг божхона соҳасига бўлган қизиқишини ошириш, уларга касб танлашда ёрдам бериш ва малакали кадрларни етишиб чиқишига хизмат қилади.




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишлаб "Тошкент-Аэро" ихтисослаштирилган божхона комплекси Ахборот хизмати томонидан тайёрланган шеърий роликни томоша қилинг.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳақида муҳим 10 та факт!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Алишер Навоий сиймосига эҳтиром!

Божхона институти курсантлари томонидан тайёрланган видеороликни томоша қилинг.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
9 февраль - Ҳазрат Алишер Навоий таваллуди куни муносабати билан Божхона қўмитаси Матбуот хизмати ўзига хос видеоролик тайёрлади.

Навоий асарларида "бож" сўзи қўлланилган мисраларни турли божхона постларида хизмат қилаётган божхона ходимлари ижросида тингланг!


Божхона институти ҳақида ўқувчиларга маълумот берилди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан бошқармага бириктирилган Термиз шаҳридаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-10-11 синф ўқувчиларига Божхона институтига ўқишга кириш учун қўйиладиган талаблар ва асосий йўналишлар хусусида давра суҳбати ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, институтга ўқишга кириш учун аризалар 2025 йилнинг 1 январидан – 1 апрелига қадар қабул қилинади.

Номзодлар Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг қуйидаги телефон рақамига боғланишлари мумкин: (76) 228-24-51, (76) 225-26-05 (Ichki: 88-17, 88-18)




Пользуйтесь услугами, предоставляемыми Центральной таможенной лабораторией Таможенного комитета!


Божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораторияси томонидан кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланинг!


Forward from: ZO'R TV
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#FINAL
🙋‍♂️ Bugun soat 18:50 “ZO’R TV” telekanalida "BOJ BADAL" serialining so’ngi qismini o’tkazib yubormang 🔥

💻𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 📝𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎞𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒


✔️"Термиз", "Денов", "Жарқўрғон" ва "Дарё порти" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан тадбиркорлар ва фуқаролар билан "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши, олиб чиқилиши тақиқланган, чекланган ҳамда олиб ўтишда рухсатнома талаб этувчи товарлар" ҳамда "Ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш ва бартараф этиш чоралари" мавзуларида профилактик давра суҳбати ўтказилди.

⏩Шунингдек, "Термиз халқаро савдо маркази"ташқи иқтисодий фаолият божхона постида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар билан " Божхона юк декларацияси графаларидаги маълумотларни тўғри кўрсатишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар" мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

☎️Тадбир сўнгида, иштирокчиларга қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан Божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 228-24-51 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Божхона институтига ўқишга киришни истайсизми?

❗️Унутманг: ўқишга кириш учун аризалар 2025 йилнинг 1 апрелига қадар давом этади!

Мурожаат қилиш учун ҳудудий божхона бошқармалари манзиллари ушбу ҳаволада.



15 last posts shown.