Сохиба Комиловна


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Medicine


Инфекционист шифокор
Врач инфекционист

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine
Statistics
Posts filter


❗️ЖССТ бачадон бўйни саратонининг олдини олиш бўйича тавсия берди

  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотнинг янги ҳисоботига кўра, бачадон бўйни саратони дунё бўйича йилига 350 минг нафардан ортиқ аёлнинг ўлимига сабаб бўлмоқда.

Батафсил:
▶️https://telegra.ph/ZHSST-bachadon-b%D1%9Ejni-saratonining-oldini-olish-b%D1%9Ejicha-tavsiya-berdi-11-21

👉@sokhiba_komilovna




Forward from: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Forward from: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
🔴✏️✏️✏️

Яширин овоз бериш йўли билан депутатлар Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқулладилар.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Forward from: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Президент Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўяётганини таъкидлади. Бу янги даврда кечаги талаб ва мезонлар билан, эскича ишлаб бўлмаслиги қайд этилди.

Шу боис Ҳукумат ўз фаолиятини мутлақо янгича асосда ташкил этиши керак, бунинг учун унга кучли раҳбар, яъни, Бош вазир зарур.

Давлатимиз раҳбари бу масалани атрофлича ўйлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.

Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар экани таъкидланди.

Ушбу номзод бугун Ҳукумат олдига қўйилган, кўлами ва миқёси бениҳоя катта бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини самарали ташкил қилиши, Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарларини бирлаштириб, ягона мақсад сари сафарбар эта олишига ишонч билдирилди.

Президентимиз Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Forward from: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Президент таъкидлаганидек, соғлиқни сақлаш, таълим ва спортни ривожлантириш бўйича катта дастурларни самарали ва тўлиқ амалга ошириш – ҳамиша Ҳукуматнинг кун тартибида туриши керак бўлган асосий вазифалардир.

Энг аввало, ўртача умр кўриш даражасини 78 ёшга етказиш учун бирламчи тиббий хизматларнинг аҳоли учун қулайлиги ва сифатини ошириш зарур.

Хусусан, 2025 йилда бирламчи бўғинда 3 миллион 700 минг нафар аёлни скринингдан ўтказиш, бу жараённи рақамлаштириш орқали саратон касалини эрта аниқлаш кўрсаткичини 85 фоизга етказиш мумкинлиги таъкидланди.

Ҳукумат маҳаллалардаги 18 мингта тиббиёт бригадаларини ўқитиш, 884 минг нафар беморни уй шароитида реабилитация билан қамраб олиш бўйича янги тизимни жорий этади. Шу билан бирга туғруқхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 100 миллион доллар йўналтирилади.

Давлат тиббий суғуртаси ва аҳолига “кафолатланган пакет” асосида тиббий ёрдам кўрсатиш тизими келгуси уч йилда барча шаҳар, туман ва қишлоқлар қамраб олиниши зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш каби масалалар бўйича Ҳукумат алоҳида дастурлар ишлаб чиқиши лозим.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Forward from: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бошланди.

Кун тартибидан янгиланган Конституциямизга мувофиқ, илк бор қуйи палатада Бош вазир лавозимига номзод ва Ҳукуматнинг келгуси 5 йилга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини кўриб чиқиш масалалари ўрин олган.

Сўзининг аввалида давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ўз олдига қўйган стратегик ва жорий вазифаларни амалга оширишда барча бўғиндаги ижро органлари, аввало, Ҳукумат ва унинг раҳбари зиммасидаги масъулият ҳозирги мураккаб замонда ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётганини таъкидлади.

Бугун мутлақо янги ваколат ва вазифаларга эга бўлган Ҳукумат шаклланаётгани қайд этилди.

Буни Конституция даражасида биринчи марта камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, инвестиция, экология каби муҳим йўналишларда Вазирлар Маҳкамасининг мажбуриятлари белгилаб қўйилгани ҳам тасдиқлайди.

Халқимиз бугун ана шундай ҳал қилувчи масалалар бўйича янги Ҳукуматдан аниқ натижаларни кутмоқда.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури муҳокамасига бағишланган мажлисида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Манба: @Prezident.uz

👉@sokhiba_komilovna


❗️ЖССТ: Супербактериялар йилига 1,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда

🌍  Дунёда инфекцияларнинг антибиотикларга чидамли турлари кўпаймоқда. Бу эса инсоният ҳаёти, саломатлиги ва эпидемиологик вазият учун жиддий таҳдиддир.

Батафсил:
▶️https://telegra.ph/ZHSST-Superbakteriyalar-jiliga-13-million-kishining-%D2%B3ayotiga-zomin-b%D1%9Elmo%D2%9Bda-11-20

👉@sokhiba_komilovna


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Poytaxtimizda Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qo‘mitasi, Virusologiya ilmiy tekshirish instituti va Koreya Xalqaro Soliqni saqlash jamg‘armasi vakillari ishtirokida OAV vakillari va Sanepidqo‘mitaning hududlardagi Jamoatchilik bilan aloqalar xodimlari uchun


‼️“Aholi o‘rtasida onkologik kasalliklarning oldini olish, aholi xabardorligini oshirishda ommaviy axborot vositalari vakillarining bilim va ko‘nikmalarini oshirish” mavzusida o‘quv-seminari tashkil etildi.

♻️ Bu haqida yuqoridagi videorolikda batafsil ma`lumot taqdim etildi.


Manba: @sanepidcommittee

👉@sokhiba_komilovna


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇿"Мангу ҳилпирайвер-Ватан байроғи"

👉@sokhiba_komilovna


❗️ЖССТ: Дунёда қизамиққа чалиниш ҳолатлари 20 фоизга ортган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича 10,3 миллион беморда қизамиқ касаллиги аниқланган. Хавотирли жиҳати, бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 20 фоиз юқори.

Батафсил:
▶️https://telegra.ph/ZHSST-Dunyoda-%D2%9Bizami%D2%9B%D2%9Ba-chalinish-%D2%B3olatlari-20-foizga-ortgan-11-18

👉@sokhiba_komilovna


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Кун_тарихи

❗️Бугун  — Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун

🇺🇿 Юртга меҳр-муҳаббатнинг ўлчови ҳам, қиёси ҳам йўқ. Давлат байроғи ҳилпираганда қалбларни жунбушга соладиган ҳис — Ватан туйғусининг юксак бир намунаси!
Байроғимизда қадим ўтмишимиз, бугунимиз, келажагимиз мужассам. Ватанни қандай севсак, бу улуғ тимсолни ҳам шундай қадрлаш, ардоқлаш — бурчимиз.

📌Мустақиллигимиз, тинчлигимиз, тараққиётимиз ва ёрқин келажагимиз тимсоли бўлган байроғимиз узоқ келажакда ҳам  мустақил Ўзбекистоннинг мусаффо осмонида ҳилпираб туришига ишончимиз комил!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугунги ана шу қутлуғ сана билан барча ватандошларимизни муборакбод этади.

Манба:
@ssvuz 
@ssvmatbuotkotibi

👉@sokhiba_komilovna


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Kuni kecha Respublika Ixtisoslashtirilgan epidemiologiya, mikrobiologiya, yuqumli va parazitar kasalliklar ilmiy-amaliy tibbiyot markazida


‼️"Pandemiya saboqlari va yangi tahdidlarni oldini olish" O’zbekiston infeksionistlari, epidemiologlari, parazitologlari, mikrobiologlari va virusologlari V qurultoyi doirasida

"YOSH OLIMLAR" tanlovi bo’lib o‘tdi



Manba: @sanepidcommittee

👉@sokhiba_komilovna


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
 ❗️ Ранее сообщали о том, что в столице прошел V съезд инфекционистов, эпидемиологов, паразитологов, микробиологов и вирусологов Узбекистана на тему «Уроки пандемии и предотвращение новых угроз».

Как отметили специалисты, требованием времени является объединения усилий для достижения общих целей в области борьбы с инфекционными заболеваниями, трудно диагностируемыми или резистентными к существующим методам лечения.

Источник:
@ssvuz 
@ssvmatbuotkotibi

👉@sokhiba_komilovna


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
 ❗️ Кеча давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга оид таклифлар тақдимоти билан танишгани ҳақида хабар бергандик.

  Ушбу тақдимот тафсилотлари “O‘zbekiston 24” телеканалининг “Axborot 24” дастури орқали кенг ёритилди. 

Шунингдек, дастурда Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров соҳадаги муҳим йўналишлар бўйича тайёрланган таклифлар, Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Манба:
@ssvuz 
@ssvmatbuotkotibi

👉@sokhiba_komilovna


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📍  Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда Ўзбекистон инфекционистлари, эпидемиологлари, паразитологлари, микробиологлари ва вирусологларининг бешинчи қурултойи бўлиб ўтди.

📌“Пандемия сабоқлари ва янги таҳдидларнинг олдини олиш” мавзусидаги ушбу тадбирда  таъкидланганидек, ҳозир ташхислаш мураккаб ёки мавжуд даволаш усулларига чидамли бўлган қўзғатувчи инфекцияларга қарши курашиш соҳасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш — давр талаби.

Манба:
@ssvuz 
@ssvmatbuotkotibi

👉@sokhiba_komilovna


Президент Шавкат Мирзиёев касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по раннему выявлению и эффективному лечению заболеваний.

Источник:
@ssvuz 
@ssvmatbuotkotibi

👉@sokhiba_komilovna


Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴🟦🟦

➡️ Пойтахтимизда “Пандемия сабоқлари ва янги таҳдидларнинг олдини олиш” мавзусида Ўзбекистон инфекционистлари, эпидемиологлари, паразитологлари, микробиологлари ва вирусологларининг бешинчи съезди бўлиб ўтмоқда.


📌 Унда мамлакатимизнинг етук мутахассислари билан бирга Россия, АҚШ, Германия, Франция, Хитой, Жанубий Корея, Беларусь, Ҳиндистон, Озарбайжон, Украина ва Қозоғистон каби давлатлардан олимлар ҳамда экспертлар иштирок этмоқда.

✅ Тадбирда таъкидланишича, юртимизда эпидемиологик барқарорликни таъминлаш ҳамда илмий-амалий ёндашув асосида юқумли касалликларни бартараф этиш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, шунингдек Эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар марказининг туман даражасигача тушган яхлит ва вертикал бошқарув тизимлари фаолият олиб бормоқда.

➡️ Аҳамиятлиси, қўмитанинг 14 та лаборатория мажмуалари “ILAC MRA” халқаро аккредитациясидан ўтказилди.

🟢 Съезднинг асосий мақсади — юқумли касалликларга қарши курашнинг долзарб муаммоларини ҳал этиш, илғор тажриба алмашиш, инфекцияларни даволаш ва олдини олиш бўйича янги ёндашувларни ишлаб чиқиш, шунингдек, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш учун инфекционистлар, эпидемиологлар, вирусологлар ҳамда бошқа мутахассисларнинг ҳаракатларини бирлаштиришдан иборат.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram



20 last posts shown.