Мижозларнинг пуллари талон-тарож қилинмоқда➖МираободМен Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Боғистон маҳалласи Янгиобод массиви Абдулла Арипов кўчаси 21-уйда яшовчи Эргашев Бахром Махмуджоновичман.
Мен Сирдарё вилояти Автотеххизмат МЧЖда 2013-йилдан бери ишлаб келганман.
"Сирдарё Автотеххизмат" МЧЖнинг автомашиналарини Ангрен худудида жойлашган "Автосаноат терминал" омборидан саккиз юздан ортиқ машиналарни ўз хисобимдан олиб келганман.
“Сирдарё Автотеххизмат” МЧЖ автосалони нафақат мени балки барча мижозларни хам алдаб автомашиналарни олиб ўзлари хайдаб келишлари учун "UzAutoMotors" томонидан 0,5% қўшимча устама хаққи мижоз ва бириктирилган ходимлар учун пул тўлаб келган бўлишига қарамай, ҳаммани алдаб пулларни талон тарож қилмоқда.
"UzAutoMotors" хам ушбу нарсалардан хабардор бўлишига қарамай гўёки билмагандек кўз юмиб юрибди. Бу ерда бизлар жабр кўриб келмоқдамиз.
Аслида “UZ Auto Motors” томонидан 2021 йил декабр ойидан 2022 йил 31 декабрга қадар мижозларга автомашиналарини обориб берадиган Трейлерлар йўқлиги сабабли автомашиналарни мижозларга етказиш мақсадида юртимиздаги барча дилерлик марказлари орқали мижозлар автомашиналарини Ангренда жойлашган Автосаноат терминал логистика юклаш майдонидан перегон қилиб олиб кеволишлари учун бириктирилган моддий жавобгар ходим хамда хар бир мижоз учун 0,5% қўшимча устама ҳақ диллерлик марказлари орқали олишларини йўлга қўйган.
“Сирдарё Автотеххизмат” МЧЖ автосалони билиб туриб мижозларни автомашинасини олиб келиб беришолмаслигини айтиб автомашиналарингни Ангренда жойлашган Автосаноат терминал логистика юклаш майдонидан олиб кетинглар деб айтган.
Мижозларга йўл кира ҳаққи ва Ангрендан Сирдарё вилоятигача бўлган масофани босиб ўтиш учун бензин ҳақлари “UZAutoMotors” томонидан тўлаб берилаётган бўлса-да “UZAutoMotors”ни номини ёмон кўрсатиб, атайин бу маблағларни ҳалққа қайтармаган.
Лекин бир йил давомида хафтасига беш кун Ангренга қатнаган бўлсам хам бирор марта йўл кира, тушлик ва бензин пуллари менга берилмаган.
Комондировка пуллари хам ажратмаган.
Энг ачинарлиси 2021 йил декабрдан 2022 йил декабргача “UZ Auto Motors”томонидан хар бир фуқаронинг автомашинасини Ангрендан олиб кетишлари учун 0,5 % пул маблағлари ажратилган. Ўртача хисобда ҳар бир мошина учун 500-750 минглар атрофида пул кентган. Буни “UZ Auto Motors” тасдиқлаши мумкин.
Шу пул маблағлари “Сирдарё Автотеххизмат”нинг хисоб рақамига тушиб бошлиқнинг чўнтагига кетиши керак.
Мен жуда кўп жойларга мурожаат қолдирдим. Масалан, Сирдарё вилояти прокуратурасига, “O’zavtosanoat” АЖга, лекин натижа йўқ.
Сизлардан илтимос шу мурожаатимни эътиборсиз қолдирманглар илтимос.
Эргашев Бахром Махмуджонович👉
@Kusherbayevga_murojaat