Jurnalistuz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


"Ҳақиқий журналистика бошқа ҳеч ким ёза олмаган мавзуни кўтаришдир, қолган ҳаммаси пиар ҳисобланади"
Таклиф ва мурожаатлар учун: @jurnalistuz_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қурол сенга қўғирчоқмиди, ҳа, деганда қўлинг кетингга қараб чопяпти.

@jurnalistuz


⚡️Банк ходимасининг фирибгарлиги бўйича материал тайёрлаган журналистга нисбатан маъмурий иш қўзғатилди

Журналистик суриштирув жараёнида банк ходимасининг фуқаролар номига кредит расмийлаштириб, пулларни ўзлаштириб олганини фош қилган MY5 телеканали мухбири Рухсора Ғафуровага нисбатан маъмурий иш очилди.

——
Оғзи қийшиқ бўлса ҳам, бойни боласи гапирсин, дегани шу-да.

@jurnalistuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳоким бўлмагунича тинчимайдиган га вно

@jurnalistuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
👨🏻‍🏫 Мактабларда энди нейротармоқ доскага ким чиқишини танлайди

AI синфдаги барча ўқувчиларнинг ҳис-туйғуларини ва юз ифодаларини ўқийди ва яхши тайёргарлик кўрмаган ўқувчини аниқлайди.

——-
Биз бунга етгунча ҳали "до китая рақом". Олмалиқ марказидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида билишимча бор-йўғи 4 та электрон доска бор. Барча синфларни замонавий доска билан жиҳозлаш учун опен бюджетда ютишдан бошқа йўл йўқ, ҳисоби. Бу бахт эса ҳаммага ҳам насиб этавермайди.

@jurnalistuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Африкада келин саломда келинпошшага газ балон берилар экан. Бизнинг Гондурасда газдан бошқа ҳамма нарса берилади.

Асал ойи якунланиши арафасидан бошлаб то ҳаётининг охиригача келинга газни қайнона ва ҳешлар бериб бораверишади, буёғидан кўнгил тўқ бўлаверсин. )

@jurnalistuz


Тошкентда миллий либосларда юрганлар рағбатлантирилиши кутилмоқда.

——-
Ва ниҳоят кесакдан ҳам садо чиқибди. Садо бўлганида ҳам ибратли ва мақтовга арзигулик.

@jurnalistuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзимизнинг икки оёқли қашқирлардан бўлаётган жарима хуружларидан зада бўлиб, остона ҳатлаб чиқишга ҳам етти ўлчаб, шижоатсиз йўлга чиқадиган замонамизда мауглининг тутинган авлодлари, илтимос, бизни сиз ҳам қўрқитманг.

Биз ҳам сиз каби оч ва ночормиз. "Бешеный" кредитлар, коммунал тўловлардан орттириб, яйраб таомланиш ҳам орзуга айланиб бораяпти. Сурамиз десак, улуғ оғалар итга менгазиб туришибди.

Айтаверсак, ҳасратимиз до қуя, "бизни тўғри тушун Акбара ва Тошчайнар".(Ч.Айтматов "Қиёмат)

@jurnalistuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Пулни саватга қўй ва кетавер” – ИИБ ходимлари Регистонга борган сайёҳдан 50 минг сўм сўради

——-
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ўз истеъмол саватчалари бор экан. Замин сайқали самарқандда шундай командир мирашбларимиз бор экан-ку, билмаган эканмиз.

@jurnalistuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дамас ҳайдовчиси маст ҳолатда йўлнинг ўнг четидаги отахонни, ундан кейин йўлни чап четидаги ёш болани уриб, ҚОЧИБ КЕТИБДИ.

——-
Ичкилик дастлаб инсонни шерга айлантиради, кейин маймун ҳолига солади. Шундоқ ҳам йўлларимиз уқувсиз, фаросатсиз маймунларга тўла.

Маст қотил — аслида маймун эканлиги фикримизнинг яққол намунаси, бу фожеа. Бундайлар ичкарига олиб кирилиб, "от звонка-до звонка" тўлиқ жазо муддатини ўташга мажбурлаб, чўчқасифат яшовни таъминлаш керак.

Амнистияга илиниб, узоғи билан 2-3 йилда тиржайиб қайтиб келадиган куйдирган каллалар бизнинг жамиятимизга керак эмас.

@jurnalistuz


Forward from: Demokratuzb
Велосипед минадиганлар давлат душмани эканини билармидингиз?

Аслида давлатни душмани бюджетга бир тийин фойда келтирмайдиган фуқоролардир!
Велосипедда юрадиганлар энг катта душман!

Нега биласизми? Чунки, улар велосипедини суғурта қилмайди, солиқ тўламайди, радарларга тушиб жарима тўламайди, ЙТХ содир этиш эҳтимоли жуда ҳам кам, бензин ёки газ қуймайди аксига олиб денг велосипед минган одам касал ҳам бўлмайдида бу дегани дорихонага бориб дори ҳам олмайди…

Хуллас, қўйингки, давлатга бир тийнлик фойдаси йўқ.

@demokratuzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосарлари ва шаҳар-туман ҳокимлари қуйидагича рағбатлантирилибди

➖ вилоят ҳокимининг 7 нафар ўринбосари учун 201 250 000 сўм;
➖ вилоят ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи учун 28 750 000 сўм;
➖ Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимлари учун 431 250 000 сўм.

Сабаби:

➖ 14 январ — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўз фаолиятларида эришаётган муваффақиятлари, ўзларига юклатилган вазифаларни виждонан, сифатли ва ўз вақтида бажарган.

——-
Итдан дўстинг бўлгани яхши. Лекин халқ хизматчиси бўлган дўстинг талагани ниҳоятда азоблидир. Хотиржам яшашни истасак, кар, кўр ва соқов бўлишда давом этишимиз керакми шунда. Авом ҳалқ, нима бўлаяпти, борми оғриқ?

@jurnalistuz

34k 2 417 163

#Мурожаат: Шахрисаз ва чироқчи уртасидаги йулни ахволини қаранг, йул энасиникига кириб ётипти лекин чизилган паласа анниқ ва тинниқлигига эътибор беринг.
Бу холат, хаммангга тупуриб қуйган жойимиз бор биз учун мухими сенларни жаримага тортиб пулларингни олиш, деганими?
"камера урнатишдан мақсадимиз йулларда хавфсизликни таъминлаш" дийдиган халқпарвар маъсулларимиз шу холатни куришсин!

——-
Биз йўлларга қулоқ ўрнатиш борасида жаҳон чемпионимиз! Йўлни асфальт қилишга келсак, халқни ўзлари айбдор. Асфальт керак бўлса, ўзлари учун овоз тўпласин! ;)

@jurnalistuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзлик(тўнғизлик)га қайтиш

Руский человек имеет такуюслабую мозговую систему, что не способен воспиринмать действителность как таковую. Для него сушествует только слова. Его условные рефлексы координорованы не с дейтвительности, а со словами.

Юқоридаги фикрни “Келинлар қўзғолони”даги келинлар доим пеш қилиб таъкидлаб келадиган академин Иван Павлов айтиб кетган. Нима ҳам дердик, муносабатларда муваффақият қозониш учун икки нарсага диққатли бўлиш керак.

Биринчиси, нимани гапиришга, иккинчиси, қандай гапиришга. Онг одамни ҳайвонот дунёсидан ажратган ижтимоий-тарихий ҳодисадир.

Россиялик кўппакнинг ҳуриши эса “улуғ” оғамиз эволицион нуқтаий назардан яна қайта ҳайвонга айланиб бораётганини кўрсатмоқда.

Бу ҳолатда “Ит ҳурар карвон ўтар” қабилида йўл тутиш қўрқоқликнинг намунаси бўлиб хизмат қилади, менимча. Айтилган сўз учун эса ҳар доим жавоб бериш керак. Дунёнинг адолат тамойили –шу.

@jurnalistuz


Яна бир ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

30 минг АҚШ доллари олган ёрдамчи аввал ҳам 3 маротаба судланган

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Учтепа туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг “Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича” ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога туман ҳудудида 4 та савдо дўкони қуриши учун юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали жами 210 м2 ер майдонини аукцион савдолари орқали ютиб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Маълумотга қараганда, ҳоким ёрдамчиси олдин Жиноят Кодексининг 167, 168, 205 ва бошқа моддалари билан 3 маротаба судланган.

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

——-
Бу ҳоким ёрдамчилари сусамбил раҳбарлар элитаси учун "предохрнитель" — сақлагич вазифасини ўтайдиган мурувват бўлиб хизмат қилмоқда. Иш боши(тўда боши) қўзғалмай ҳаракат қилишда ва собит туришда давом этаверади. Предохранитель алмаштириб турилади, бўлди.

Ҳоким ёрдамчисининг ваколати "бешеный” экан ўттиз мингни ямламай ютиш учун хўрак вазифасини ўташга чиққан бўлса.

Инсоният коинотни забт этаётган бир вақтда биз асрлар давомида порахўрлик ва коррупция деган илатни узил-кесил бартараф эта олмай халакмиз. УЯТ ва ШАРМАНДАЛИК.

@jurnalistuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида қизлар ўртасида жанжал чиқгани акс этган видеолар тарқалмоқда.

Наҳотки, мактабдаги ўзбек қизлари шу даражага келди.

——-
Хўроз уриштирганларнинг хўрозини бўғизлаб ташлаган командирга срочна - тезлик билан топиш керак. Макиёнларни уриштиришмоқда. Жўжахўрозлар томашабин ва съёмка билан банд.

Ҳолат: Ўтган йили декабрь ойларида тарқалган эди. Мегажинга қандай чора кўрганлиги ҳаммани қизиқтираётган бўлса керак.

@jurnalistuz


Дунё шиддат билан ўзгараяпти

Жамиятимизда анча аввалдан ўртага чиққан ҳижобда юриш каби низоли бу вазиятнинг амалий ечимларини излаб, ҳамон баҳслашишда давом этаяпмиз. Енг шимариб ходимлар кийимига осилишда давом этаётган фикрати ва дунёқараши торлигича қолиб кетаётган раҳбарлар Умр ниҳоятда қисқалигини, бир кун келиб бу дунёнинг ўйин-кулгулари тугаши ва остимизда турган ер қаърига киришимизни биздан кўра сиз яхши биласиз.

Сипо кийингансиз, лекин қалб фитратингиз ҳамон ялонғоч эканлигини ўз тақиқларингиз билан амалда кўрсатаяпсиз. Мамлакатимиз қонунларига кўра, хотин-қизларнинг рўмол ўрашлари, кийинишларига бир тарафлама қатъиян тақиқ қўйиши мақсадга мувофиқ эмаслиги белгиланган.

Иқлимий шароитлар, кунларнинг совуши, ўқув даргоҳларидаги иситиш шароитларидаги муаммолар, ходимларнинг соғлиғи билан боғлиқ ҳолатлар жамиятни рўмолли, рўмолсизга ажратмай, рўмолсиз юрганлар шаънига турли тахқирловчи гаплар, хақоратлар изҳор қилмасликни тақозо этади, тамом–вассалом.

Соғлиқни сақлаш вазирининг "Одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи қабул қилинган ва бунинг устига Ўзбекистоннинг амалдаги қонунларида фуқароларга ҳижоб ва бошқа диний кийимларда юриш бўйича чекловлар мавжуд эмас.

Шунингдек, диний бағрикенглик, тинчлик ва саломатлик, инсон қадрини давлат сиёсатининг бош тамойили қилиб белгилаб олганмиз. Хўш, сизга яна нима керак?

Ўзингиз ишлаб чиққан одоб-ахлоқ кодексингизда Вазирлик тизимидаги барча корхона – ташкилотлар, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида фаолият юритаётган ходимлар ва талабаларнинг одоб-ахлоқ қоидаларининг 2-боби “Муассаса ходимлари ва талабаларнинг муомаласи ва кийинишга қўйиладиган талаблар”ини диққат билан ўқиб чиқинг.

Унга кўра, диққатни тортадиган, яъни ҳаддан зиёд тор ёки очиқ кийимларда, ғайриоддий соч турмаклари билан ортиқча бўянган ҳолда, спорт кийимларида келиши тақиқланади. Бошқа ва сиз хаспўшлаётган талаблар йўқ у ерда. Бас, шундай экан сифатли тиббий хизмат кўрсатишнинг янги усуллари устида ишланг. Вақтингизни бекорчи, мантиқсиз чекловларга сарфламанг!

@jurnalistuz


Қорақалпоғистон ва Тошкент вилоятида қўлбола алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди

Хусусан, Янгийўл туманида яширин цех ташкил этган фуқаронинг уйидан «Ўзбегим» номли қўлбола алкоголь маҳсулотлари ва 120 литр спирт ашёвий далил сифатида олинди, дейилади Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарида.

——-
Андижон ва самарқандга қирон келмасидан ва ўнлаб инсонлар заҳарланмасидан олдин қаерда эдингиз. После пожара на қуй насос дейишармиди, ўрислар.

@jurnalistuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистонда қиморга рухсат берилди

Гардкам, тикка ёки пукка. Қонунлар чиқариш ҳам қимор ўйинидан бўлиб қолибди. Амалда ўзининг яхши натижасини берса хўп-хўп. Акси бўлса ҳалқимиз бунга тайёр эмас, деган баҳона тайёр. Енгилнинг остидан, оғирнинг устидан ўтишни тўхташиш вақти келмадимикан?

Анақа, ўғирликка ҳам рухсат бервлринглар. “Улар ҳам қийинчилик, етишмовчиликдан бу йўлга кириб қолган”, деб…

@jurnalistuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистонда аёл таксичилар сони кўпайди 🚕

Ўзбекистонда аёл такси ҳайдовчилари сони бир йилда деярли 4 баробар ошгани айтилди. Таъкидланишича, ўтган йил бошида 1 минг 53 нафар аёл таксичи бўлган бўлса, йил охирига келиб бу кўрсаткич 4 минг 124 нафарга етган.

Жами 320 млн марта йўловчи ташиш амалга оширилиб, йўловчи ташиш айланмаси 5,9 трлн сўмга етган. Энг кўп такси сифатида Cobalt, Nexia ва Lacetti автомобилларидан фойдаланилган.

——-
Мени шахсий фикрим, орияти ва ғурури бор эркак завжасини балоларга рўбаро қилмайди, унинг топиб келгани билан фахрланмайди. Энг асосийси кўчадаги итлар назарига ташлаб қўймайди. Яна ким билсин, ҳозир гендер тенглик…🤗

@jurnalistuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Энди осмонда таксида учамиз. Ўзбекистонда такси самолёти ишга туширилади

Ушбу лойиҳага араб инвесторлари жалб қилинган, улар транспорт вазирлиги билан меморандум имзолаган. Шунингдек, «Тошкент-Шарқ» аэропортида VIP хизматлар пайдо бўлади, самолётларни таъмирлаш ва сақлаш БААда амалга оширилади.

——-
Мана сенга Ренессанс. 34 йилдан бери ерда тартибли юришни йўлга қўя олганимизча йўқ ҳали.

Олтин қанот таксилар учсин,
Бизни мудом бахтлар қучсин, бахтлар қучсин.

Оббо тиниб тинчимаган одамлар-е, нималарни ўйлаб топишмайдия.

Анақа, осма троллейбуслар ғояси ҳам жим бўлиб кетдими?

@jurnalistuz

20 last posts shown.