🍃Sheriat_Olami🍃


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


Ассалому алейкум🌺
Азизлар Каналимизга хуш келибсизлар,бу каналдаги шерларни кўпи,Админимиз ўзи ёзган шерлар,✍️ каналимизга обуна бўлинг, Сизга ёқади деган Умиддамиз.MB.o🌺

Ибратли
Исломий
Тарбиявий
Маъноли
Шеърлар
Тўплами
Admin MB.O ♥ 20.01.2019

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


ҲАЁЛАН СЕВСАМ

Бир сураътинг, менинг қўлимда,
Нигохларим, кўз ёш кўнглимда,
Не бўлса хам қисмат йўлимда,
Изн бергин, ҳаёлан севсам!

Қараб туриб, жилмайиб боқиб,
Ҳаста жонга, ўтларни ёқиб,
Сураътингни юракга тақиб,
Изн бергин, ҳаёлан севсам!

Сени ўйлаб, тунлар бедорман,
Ишқингга зор, бўлган беморман,
Сен хаётсан, сенла мен борман,
Изн бергин, ҳаёлан севсам!

Қалбимдаги хислар безовта,
Безовталик чашмадек софта,
Сендан олис, сен йўқ тарафда,
Изн бергин, ҳаёлан севсам!

Билмам нечун, бунча хуморман,
Умидингдан, фасли бахорман,
Ёнгинангда билмайсан борман,
Изн бергин, ҳаёлан севсам!

Кўксинга бош кўймоқ армоним,
Ўзинг дардим, ўзинг дармоним,
Ўйларимда эркалай жоним,
Изн бергин, ҳаёлан севсам!

Ҳаёлларим ўйчан, паришон,
Беморингман хохласанг ишон,
Жоним чиқиб, қотгунича қон,
Изн бергин, ҳаёлан севсам!

Обуначимиз томонидан юборилган шеър
@sheriat_olami


Соғинасанми

Агар сендан кетсам йироққа
Бу юрагинг тўлиб фироққа
Бардош тополмай бу қийноққа
Сен ҳам мени соғинасанми.

Бирга ўтган дамларни эслаб
Юрган йўлингдан мени излаб
Суратимга термулиб йиғлаб
Сен ҳам мени соғинасанми.

Қир адирдан лола терганим
Ва келтириб сенга берганим
Ҳар бохорда эслаб гўзалим
Сен ҳам мени соғинасанми.

Фасллар алмашади бир_бир
Куз ҳам келди, ёғмоқда ёмғир
Хазонларга кўмилган кўнгил
Сен ҳам мени соғинасанми.

Қишнинг кўрки экан оппоқ қор
Қара қорлар ёғар бе ғубор
Қордан юракча ясаб Нигор
Сен ҳам мени соғинасанми.

Мен яшайман сени соғиниб
Гоҳо куйиб гоҳида ёниб
Сахарлардан сўраб уйғониб
Сен ҳам мени соғинасанми.

Мени кўрмоқ истаб сен шу пайт
Юрагимга қувонч бўлиб қайт
Ҳеч бўлмаса менга шуни айт
Сен ҳам мени соғинасанми.

Баҳодир Воҳидов
@sheriat_olami


Ўткинчи дунё

Ўлим танламаскан инсоннинг ёшин,
Ажали етса гар, оларкан бошин.
Насиба тугаса, еб бўлмай ошин.
Азройил келаркан олмоққа жонин.

Беш кунлик дунё бу, вафо қилмайди,
Ёшми у? қарими? асло билмайди.
Кимгадир кулса ҳам, кимга кулмайди.
Ҳеч бир жон кун келиб ўлмай қолмайди.

Бас нечун, не сабаб оғритиб жонни,
Чиқариб қўйгудай қуюшган қонни,
Йўқотиб, ҳаттоки дилда иймонни,
Дилин яралаймиз ахир инсонни.

Одам боласимиз, барчамиз инсон,
Феруза кетмасин сендан ҳам иймон.
Яхшилик қилавер, борида имкон,
Ўзингга қайтади, кун келиб ишон.

✍ Феруза Абдусаматова.
@sheriat_olami
13.12.2024.


Кузатганлар

Оёқ чалиб, йиқилишим кузатганлар,
Гўё дўстдай, ҳатоларим тузатганлар.
Қўлларини, эҳ шайтонга узатганлар,
Қаранг, яна олға қадам ташлаяпман!
🌱🌱🌱🌱
Сиз қоласиз,йўлларимда,хуриб-хуриб,
Яна илдам юрайин,мен,буни кўриб,
Сиздайларга қарамасдан юзим буриб,
Қаранг,яна олға қадам ташлаяпман!
🌱🌱🌱🌱
Яратганнинг ўзи,мени қўллаб турар,
Юрагимга эзгуликлар,йўллаб,юрар.
Карвон ўтар,йўлларимда,итлар хурар,
Қаранг,яна олға қадам ташлаяпман!
🌱🌱🌱🌱
Ферузани,кўролмасдан,куйиб,ўтинг,
Майли,ҳатто йўлларини,пойлаб ётинг,
Иғво қилиб, ёлғон тўқиб,ҳатто сотинг.
Аммо,қаранг,яна олға,қадам ташлаяпман!
🌱🌱🌱🌱
Мен,шунақа,бепарво бир гуноҳкорман,
Оддий,инсон ширин сўзга,жуда зорман.
Билмам қачон йўқ бўлишим,бугун борман,
Лекин,қаранг,яна қадам ташлаяпман.



✍ Феруза Абдусаматова.
@sheriat_olami

575 0 12 1 13

Ассалому алайкум хурматли шеъриат шайдолари барчангизга оилави тинчлик хотиржамлик тилаб.
Бугунга соғ саломат етказган Оллохимга хамдлар бўлсин некий яхши ният қилган бўлсаларинг Оллох ўзи қўллаб турсин сизга ва бизга омад ёр бўлсин ўзингизни асранг азизлар


Босиб олинг

Омад кепди билиб қўйдик
Даврингизни суриб қолинг
Биз анчани кўриб қўйдик
Ўзингизни босиб олинг.

Карилламанг миниб улов
Кеча юргандингиз яёв
Осмонга сапчимай дарров
Ўзингизни босиб олинг.

Топганингиз уч-тўрт сўм пул
Шу пулларга бўлмангда қул
Маишатни қувмай нуқул
Ўзингизни босиб олинг.

Хою хавасларга учмай
Бевафо санамни қучмай
Вафодор ёриздан кечмай
Ўзингизни босиб олинг.

Давлатиз бор сизни кутар
Ҳамма дўстлик қўлин тутар
Пулсиз қолинг ташлаб кетар
Ўзингизни босиб олинг.

Ўтиб кетар давру даврон
Хаётингиз изга солинг
Эртага қилмай пушаймон
Ўзингизни босиб олинг.

Баҳодир Воҳидов
@sheriat_olami

805 0 14 1 16

Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бой бўлсин

Дўстим Хотамтой бўлсин
Қўли очиқ бой бўлсин
Менга бойлик керакмас
Шу дўстларим бой бўлсин .

Сўрамайман ўзимга
Ёрим қаро кўзимга
Оллохим бер дўстимга
Шу дўстларим бой бўлсин.

Бири бўлса тадбиркор
Яна бири амалдор
Шулар бор,не ғамим бор
Шу дўстларим бой бўлсин.

Дўстларим бор кўнглим тўқ
Ташвишим йўқ камим йўқ
Дўсти бойдан бойи йўқ
Шу дўстларим бой бўлсин.

Танимасахам майли
Мени десалар дайди
Баҳодир куйкмайди
Шу дўстларим бой бўлсин.

Баҳодир Воҳидов
@sheriat_olami


Бўлди

Сизни севиб ишқингизда
Юрагим қон ютиб бўлди
Сиз севгимни билмадизда
Бутун жаҳон билиб бўлди.

Ҳар кун пойлаб йўлингизни
Сув бўйида кутдим сизни
Билмай туриб кўнглингизни
Кўнгилга ғам тўлиб бўлди.

Сиз гўзалсиз гуллардан ҳам
Парилар,у хурлардан ҳам
Қизғониб чин дўстлардан ҳам
Рашким адо қилиб бўлди.

Бир табассум этсангиз ёр
Кўнглим ёришарди минг бор
Сиз кулгунигизча бир бор
Рўйи замин кулиб бўлди.

Майли топинг бахтингизни
Безовта қилмаймиз сизни
Баҳодир шу севгисини
Юрагига кўмиб қўйди

Сизни севиб ишқингизда
Юрагим қон ютиб бўлди
Сиз севгимни билмадизда
Бутун жаҳон билиб бўлди.

Баҳодир Воҳидов
@sheriat_olami


Кўрган куним

Хаёлимни олдинг эй жанон
Мен томонга бир назар ташлаб
Юрак талпинмоқда сен томон
Сени кўрган кунимдан бошлаб .

Қалбга солдинг бир ажиб туйғув
Оҳ бунчалар ёқимли қайғув
Кўзларимга келмайди уйқув
Сени кўрган кунимдан бошлаб.

Ўйларимнинг охирлари йўқ
Хаёлим кенг сохиллари йўқ
Юрагимга солиб қўйдинг чўқ
Сени кўрган кунимдан бошлаб.

Қайданхам учрадинг гўзал қиз
Мени чулғаб олди ажиб ҳис
Мен ўзимни сезябман ёлғиз
Сени кўрган кунимдан бошлаб.

Орзувларим бўлиб пайваста
Сен томонга бошлайди аста
Кўнгил ярим бу юрак хаста
Сени кўрган кунимдан бошлаб.

Бўлди энди сўзларим тамом
Шеър ёзмайман бугундан бошлаб
Хаётимни тарк этди илҳом
Сени кўрган кунимдан бошлаб.

Баҳодир Воҳидов
@sheriat_olami


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум азизлар Жума айёми қутлуғ бўлсин


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Ватаним

Ватан мен учун билинг
Тўлиб оққан анхордур
Ёлғизланиб қолсам гар
Менга хамрох ҳам ёрдур.

Ватаним сен мен учун
Осмон ўпар тоғимсан
Ё бўлмаса чўлдаги
Яшнаб турган боғимсан.

Бу дунё бўлса сарой
Сен ундаги устунсан
Ёки бўлса чигал,жой
Оддийгина тугунсан.

Агар бўлса бу дунё
Қатор тизилган карвон
Шу карвоннинг бошида
Ўзинг бўларсан сарбон.

Ватан мен учун билинг
Тўлиб оққан анхордур

Баҳодир Воҳидов.
@sheriat_olami


👤 ТУШ

Бир ой бўлди,
Такрор-такрор
Мен бир хил туш кўраман,
Тушларимда мудраб юрган
Эл ичида юраман.

Улар билан
Мен ҳам мудраб
Аста қадам судрайман.
Бу - туш, дейман,
Уйғон, дейман,
Уйғонолмай мудрайман.

Ҳар тун шу ҳол,
Фалак берган
Бу не бало қийноқдир!
Эй Худойим,
Эй Худойим,
Кечанг бунча узоқдир?!..

✍  Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1991 йил.

@sheriat_olami


НЕВАРАГА КУНИМ ҚОЛДИМ.

Қариб анча кучдан қолдим.
Оёқ, қўлим ҳорди, толди.
Аллоҳ қувватимни олди.
Неварага куним қолди.

Қизлар учди тараф тараф.
Келар энди эрдан сўраб.
Ўтирмайди менга қараб.
Неварага куним қолди.

“Бор, уйингдан тингин “- дейман.
“Эр хизматин қилгин”- дейман.
“Мени ўйламагин”- дейман.
Неварага куним қолди.

Яхши ҳам уйда қизим бор.
Неварам- бир юлдузим бор.
Мунчоқ кўзли ой юзим бор.
Неварага куним қолди.

Аллоҳдан сўраб олганман.
Исмини ўзим қўйганман.
“Асал,” “новвот” -деб суйганман.
Неварага куним қолди.

Бешигини тебратганман.
Алла айтиб ухлатганман.
Бағримда олиб ётганман.
Неварага куним қолди.

Қўлин ушлаб ёздирганман.
Алифбони ўқитганман.
Сочини тараб, ўрганман.
Неварага куним қолди.

Мана, ўсиб катта бўлди.
Тўтудек бир дастёр бўлди.
Хизматидан кўнглим тўлди.
Неварага куним қолди.

Келин уйга кириб кетар.
Чолим мендан бўлак ётар.
Шу қиз ёнимда, бас, етар!
Неварага куним қолди.

“Тур, белимни ўраб қўйгин!”
“Соатимни бураб қўйгин!”
“Жойнамозим тўшаб қўйгин!”
Неварага куним қолди.

“Пайпоғимни кийғиз, болам”.
“Кўзойнагим топ тез, болам”.
“Мени қўйма ёлғиз, болам”.
Неварага куним қолди.

“Рўмолимни чайиб қўйгин.”
“Кўйлагимни ёйиб қўйгин.”
“Тўшагимни қоқиб қўйгин.”
Неварага куним қолди.

“Махсимни торт, ечиб олай”
“Лимон чой қил, ичиб олай”.
“Келгин, битта қучиб олай”.
Неварага куним қолди.

Чақирсам дарров дер “Лаббай”.
Хизматим қилар оғринмай.
Бўйидан ўзим ўргилай.
Неварага куним қолди.

Узатсам нима қиламан?
Бошга ёстиқмас, биламан.
Бахтин осмондан кўраман.
Неварага куним қолди.

Муштдеккина бўлса ҳам, бор!
Кимлардир балки шунга зор.
Барчага бер, Парвардигор!
Неварага куним қолди.

Кашта тикишни ўргатдим.
Гуллар тўқишни ўргатдим.
Қуръон ўқишни ўргатдим.
Неварага куним қолди.

Қория қиз бўлса кошки.
Бахти тўкис бўлса кошки.
Мени эслаб юрса кошки.
Неварага куним қолди.
Шукр, Аллоҳ уни берди.

Мастура хожи она

@sheriat_olami


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум хурматли шеъриат шайдолари барчангизга хайрли тонг

,@sheriat_olami

20 last posts shown.