НОРАСИДА ноласи
Унинг турмуш ўртоғи Россияда қурилишда, еттинчи қаватдан тушиб кетиб, нобуд бўлган.
Ўша йили туғилган ўғилча ҳам беш ёш бўлди.
Неча йилки, муаммо, ота уйдан совчилар аримас, болани қолдириб кетса, келин қиламиз дейишаркан. Она бола бир - биридан асло айрилгиси келмайди.
Бешафқат ҳаёт эса кўзёшларга чўмилиб, шиддат билан ўтиб кетяпди.
Совчиларга дарвоза ёпиқ,
Кўзим ёшлаб кетманг, онажон!
Ўзингизга бошқа уй топиб,
Мени ташлаб кетманг, онажон!
Гапингизга қулоқ соламан,
Айтгансизку ширин боламан,
Қийнамасдан катта бўламан,
Мени ташлаб кетманг, онажон!
Сочингизни тараб ётаман,
Кўзингизга қараб ётаман,
Художондан сўраб ётаман,
Мени ташлаб кетманг, онажон!
Музқаймоқ ҳам олманг, ўйинчоқ,
Эртак айтманг, етар шу қучоқ,
Бувижон ҳам яхшию бироқ,
Мени ташлаб кетманг, онажон!
Сиз йўқ мушук тишлар, ит хурар,
Тушларимга бўжилар кирар,
Тоғам эркатойлари урар,
Мени ташлаб кетманг, онажон!
Энди ҳар кун эрта тураман,
Боғчада ҳам эсли юраман,
Сизни жуда яхши кўраман,
Мени ташлаб кетманг, онажон!
Она кетманг, кунимиз ўтар,
Ҳоким бува, бир ёрдам тутар,
Мирзо тоғам, сизга шеър битар,
Мени ташлаб кетманг, онажон!
Mirzo_Karim
@sheriat_olami
Унинг турмуш ўртоғи Россияда қурилишда, еттинчи қаватдан тушиб кетиб, нобуд бўлган.
Ўша йили туғилган ўғилча ҳам беш ёш бўлди.
Неча йилки, муаммо, ота уйдан совчилар аримас, болани қолдириб кетса, келин қиламиз дейишаркан. Она бола бир - биридан асло айрилгиси келмайди.
Бешафқат ҳаёт эса кўзёшларга чўмилиб, шиддат билан ўтиб кетяпди.
Совчиларга дарвоза ёпиқ,
Кўзим ёшлаб кетманг, онажон!
Ўзингизга бошқа уй топиб,
Мени ташлаб кетманг, онажон!
Гапингизга қулоқ соламан,
Айтгансизку ширин боламан,
Қийнамасдан катта бўламан,
Мени ташлаб кетманг, онажон!
Сочингизни тараб ётаман,
Кўзингизга қараб ётаман,
Художондан сўраб ётаман,
Мени ташлаб кетманг, онажон!
Музқаймоқ ҳам олманг, ўйинчоқ,
Эртак айтманг, етар шу қучоқ,
Бувижон ҳам яхшию бироқ,
Мени ташлаб кетманг, онажон!
Сиз йўқ мушук тишлар, ит хурар,
Тушларимга бўжилар кирар,
Тоғам эркатойлари урар,
Мени ташлаб кетманг, онажон!
Энди ҳар кун эрта тураман,
Боғчада ҳам эсли юраман,
Сизни жуда яхши кўраман,
Мени ташлаб кетманг, онажон!
Она кетманг, кунимиз ўтар,
Ҳоким бува, бир ёрдам тутар,
Мирзо тоғам, сизга шеър битар,
Мени ташлаб кетманг, онажон!
Mirzo_Karim
@sheriat_olami