Forward from: ICHKI "MEN"
Мен ҳар доим яшаётган муҳитимдаги одамлар ҳар куни бажараётган ишларни бажаргим келмаслигидан кўп қийналганман. Чунки, уларни кузатиб ва ўзимга таққослаб айбдорлик туйғусини ҳис қилардим ичимда. Лекин энди ўйлаб қарасам, менга ожизлик бўлиб кўринган жиҳатим айнан кучли томоним, бугунги ютуқларим, мукофотларим, даражамни кўтарган асосий омилга айланибди.
Тасаввур қилиб кўринг. Кимдир иссиқ уйидан чиқмай кун кечираётган бир паллада кимдир дунё кезиб Американи очган. Демак, одамларни : Яратувчилар ва яшовчилар деб номланган икки тоифага ажратиш мумкин. Ҳар иккаласининг ҳам ўзига хос миссияси мавжуд. Бири-бирини тўлдиради, бир-биридан кам эмас. Фақат танлов барчанинг ўзида. Аммо сиз қайси тоифага мансуб бўлсангиз ҳам ўзингизни айбдор санаманг. Бу энг муҳим қоида.
Манзура АБДУЛЛАЕВА