ҚУМҒОН


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


-O'zbekiston yoshlar ittifoqi stipendiati;
-Navoiy nomidagi davlat stipendiati;
-O'zbekiston belgisi ko'krak nishoni sohibasi
- O'zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zosi;
- Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti sohibasi
- Namdu tayanch doktoranti

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Forward from: ICHKI "MEN"
Momiqvoy ikki bolam bilan meni talashib qoladi goho. Uy hayvonlarini parvarishlash ruhiy rivoj uchun nihoyatda foydali.


Forward from: ICHKI "MEN"
Мен ҳар доим яшаётган муҳитимдаги одамлар ҳар куни бажараётган ишларни бажаргим келмаслигидан кўп қийналганман. Чунки, уларни кузатиб ва ўзимга таққослаб айбдорлик туйғусини ҳис қилардим ичимда. Лекин энди ўйлаб қарасам, менга ожизлик бўлиб кўринган жиҳатим айнан кучли томоним, бугунги ютуқларим, мукофотларим, даражамни кўтарган асосий омилга айланибди.
Тасаввур қилиб кўринг. Кимдир иссиқ уйидан чиқмай кун кечираётган бир паллада кимдир дунё кезиб Американи очган.  Демак, одамларни : Яратувчилар ва яшовчилар деб номланган икки тоифага ажратиш мумкин. Ҳар иккаласининг ҳам ўзига хос миссияси мавжуд. Бири-бирини тўлдиради, бир-биридан кам эмас. Фақат танлов барчанинг ўзида. Аммо сиз қайси тоифага мансуб бўлсангиз ҳам ўзингизни айбдор санаманг. Бу энг муҳим қоида.



Манзура АБДУЛЛАЕВА


Forward from: ICHKI "MEN"
Ҳеч бир эркак учун аёл коинот маркази бўлолмайди. Агарки, шундай бўлса, демак унда ҳали етуклик шаклланмаган.
Эркак бахтни ғалабаларидан олади.
Аёл бахтни суюклилиги, севилгани, ардоқланиши, қадрланишидан олади. Шундай экан у эркакни ғалабага руҳлантира олса эркак томонидан ҳамиша севгига кўмилаверади.

Манзура АБДУЛЛАЕВА


Forward from: ICHKI "MEN"
Бир куни ёзувчи дўстимга ҳиссиётлар арғимчоғи ҳақида гапирарканман: «Ҳар қандай ҳиссиётда тезроқ ортга қайтиб олиш тўғридир» дедим. Бунда ижобийни ҳам, салбийни ҳам назарда тутгандим. Чунки ҳар қандай арғимчоқдаги баландлаш, шунча ортга қайтиш ҳамдир. Яъни, қанча кўп хурсанд бўлсангиз бу ҳиссиёт сиздан барибир кетади ва ажралиш оғриғи ҳам шунча кўп бўлиши мумкинлигига ишора қилдим.
Бугун эса аввал эшитган икки қурбақа тажрибаси билан солиштириб кўриш ёдимга келди.
Мутахассислар иккита  идишга биттадан қурбақа солишади. Бирининг остидаги оловни аста-секинлик билан баландлаб боришади. Иккинчисидагини эса бирданига баландлашади. Биринчи идишдаги қурбақа иқлимга босқичма-босқич мослашиб боради. Шунинг учун чиқиб кетолмайди. Иккинчиси эса бирданига қайнаган сувни таъсирида бор кучи билан сапчиб чиқиб кетишга чунонан уринади ва уддалайди ҳам, жонини сақлаб қолади. Лекин олдингисида исиб бориш узоқ давом этгани учун кичик-кичик мослашишлар оқибатида жонзот ҳалок бўлади.
Хулоса ўрнида нима демоқчиман, бир ҳиссиётнинг узоқ давом эттиши ҳам инсонга шундай таъсир қилади.
Демак, ҳар қандай ҳиссиётни яшаб тезроқ нол ҳолатига қайтиб олинг.
Нол дегани туйғусизлик эмас, балки ички хотиржамликдир.


Forward from: ICHKI "MEN"
Ўтмишда кийган туфлигимизни ҳозир ҳам кийиб юрсак бўладими?
Ахир одамлар ўтмишдаги ҳис-туйғуллари, кечинмалари билан бугунга қарашади-ку. Гўё кечаги ҳаётимиздагилар келажакдаям биз билан яшаши керакдек онгимизда кўтариб юрамиз. Ҳар бир янги қадамимизни ўтмишда кийган туфличамиз билан босамиз. Шунинг учунам қийналамиз юришга, шунинг учунам тўхтаб, чарчаб қолаверамиз, қандай юриш кераклигини билмаймиз. Янги туфли билан юришга чўчиймиз, қўрқамиз.


МАНЗУРА АБДУЛЛАЕВА


Forward from: ICHKI "MEN"
Бугунингни орзу қилишга ҳам қўрққан кунларингни эсла.
Мана шу қуёш остига чиқиш учун  зулматга чўккан тунларингни эсла.
Йиқилганингда, чил-чил синганингда бўлди энди туролмайман, бутланолмайман дегандинг.
Сўндим, битдим бу ғамларни кўтаролмайман дегандинг.
Лекин ҳозир қаддинг баланд, бутсан, ғолибсан.
Ўлимгача билки, сен ҳар доим йўлнинг бошидасан.
Тугади деб ўйлама.
Сенинг олдингда ҳали қанча босилмаган қадамларинг бор, ўз қадамларинг!


Forward from: ICHKI "MEN"
Inson xudoga ishonmasdan turib o'ziga ishonolmaydi.
Xudoni tanimasdan turib o'zini taniyolmaydi. Xudoni sevmasdan turib o'zini sevolmaydi.


Forward from: ICHKI "MEN"
Сиз фақат жараённи танлайсиз аслида, йўлни танлайсиз аслида.
Шунинг учун сиз кутмаган натижалар ҳам бўлаверади.


Forward from: ICHKI "MEN"
Қалб бир вақтнинг ўзида ҳам йўлни, ҳам натижани танлай олмайди. Ё йўлни  истайди, ё натижанигина хоҳлагани учун йўлни рад этади.



©Манзура АБДУЛЛАЕВА


Forward from: ICHKI "MEN"
Одам ҳар доим бир ишга киришишдан аввал ўзига савол бериши лозим.
Бу менга қанчалик  керак  деб?
Чунки, кўриб турилган ҳар бир натижа онгостиники.
Онгости ҳохлайди, буйруқ беради одам бажаради. Онгостини истаклари асл истак. Демак, сизга шу нарса керак. Шу нарса муҳим. Аммо бу ишингиз реал ҳаётга тўғри келадими, ҳақлилик даражангиз қандай булар энг муҳим саволлар. Агар жавоб «ҳа» бўлса, майли-куя «йўқ» эсачи?
Онгостини қайта дастурлашга киришилади.
Аввало бу истак онгостига нима учун керак бўлаётгани таҳлил қилинади. Сўнг шу истак ҳам истакни келтириб чиқарилаётган сабаб ҳам тан олинади. Кейинги босқич - Сиз ҳақлилик даражасига эга бўлганларингиз орасидан,  айни шу истакларингизга мос бўлганларини топинг  ва уларни амалга оширишга киришинг.
Ушалмаган ва тан олинмаган истаклар одамни емириб бораверади.Уларни кўмишга уриниб умрингизни ўтказманг.


©Манзура АБДУЛЛАЕВА

@qalb_ilmi


Forward from: ICHKI "MEN"
Иммунитетни ошириш

Вирус юққанда касалликни яшаб ўтишга тўғри келиши мумкин. Аммо у кучайиб танага тарқаб бораркан иммунитутни имкон қадар ошириш керак. Витаминли таомлар, кўнгилни кўтариш орқали иммунитет ҳосил қилинади. Акс ҳолда касаллик асорат орттиради ёки ўлимгача олиб бориши мумкин.
Агар бизга берилган вазиятни вирус деб тушунадиган бўлсак, энди бундай пайтда нима қилишни яхши биласиз.


Манзура АБДУЛЛАЕВАilmi

@qalb_ilmi


Forward from: ICHKI "MEN"
Стандарт билимлар бизни ривожлантириши ҳам, ривождан тўхтатиши ҳам мумкин.




©Манзура АБДУЛЛАЕВА


@qalb_ilmi


Forward from: ICHKI "MEN"
Ҳар қандай вазият кўрингандек бўлмаслиги мумкин яъни ақл кўргандек, англагандек. Чунки ақл мукаммал эмас.



©Манзура АБДУЛЛАЕВА


Forward from: ICHKI "MEN"
Ҳар бир инсоннинг ҳаётида будилник бўлади. Биз ҳар гал ўйинга кириб кетиб қолганимизда будилнигимиз гап-сўзлари ёки бирор хатти-ҳаракати билан уйғотиб туради. Бу будилник - севган инсонимиз, дўстимиз, устозимиз,  ёки ота-онамиз ёки улардан бири ҳам бўлиши мумкин.
Ўйин бу - ўз истаклари йўлида бўлмаслик, ўзлигида бўлмаслик.



©Манзура АБДУЛЛАЕВА


«ИККИ ҚАЛБ ИМТИҲОНЛАРИ» китобидан


Forward from: ICHKI "MEN"
❤️Сизни мана шу гуллардек шартсиз, сабабсиз, мақсадсиз яхши кўраман. Борлигингиз мен учун бахт!
❤️Чип-чиройли бахт!
Сиз учун туну-кун югуриб-елиб ажойиб сюрприз  тайёрлаяпман.
❤️Йил янгилиги бўлади.
❤️Кутинг. Энг яхшисига умид қилинг. Етасиз. Биргаликда етамиз!



@qalb_ilmi


Forward from: ICHKI "MEN"
«Савол-жавоб» рукнимиз сизларга ҳам ёқяптими?


Тунингиз осуда ўтсин, яхшиларим!


@qalb_ilmi


Forward from: ICHKI "MEN"
Жавоб: Уч фарзанд уч хил даврда туғилган. Уч фарзандни дунёга келтирганингизда уч хил онг даражасида бўлгансиз.
Боланинг энг асосий характер хусусияти 2 ёшгача шаклланади. 7 ёшгача олган-кўрган, англаган, ҳис-қилганларини эса бутун умрга асос қилиб олади ўзига. Болаларимиз бизнинг аксимиз. Шундай экан катта фарзандингиз ҳам сизнинг аксингиз. Ўзингиз  тўнғич фарзанд бўлганингиз учун ўтмишингизда айнан тўнғич фарзандлик билан боғлиқ дарс олгансиз ва уни якунлолмагансиз. Шу боис катта фарзандингиз билан бирга давом эттиряпсиз. Занжир қонуни.
Қаршимизда ҳеч ким йўқ. Ўзимизмиз. Рўпарангизда турган 12 яшар қизалоқ бу ўзингизсиз. Унга  яъни ўзингизга нималар деган бўлар эдингиз.Айнан тўнғич бўлгани учун кўп дакки эшитмаяптими? У яшаб чиққан муҳит, уни дунёга келтирганингиздаги онгингиз ва ҳозирги фарзандларни катта қилаётганингиздаги онг ўртасида анчайин фарқ бордир. Ана шуларни ҳисобга олиб каттангизга кўпроқ қўллаб-қувватлов ва далда беришингиз керак.
Унутманг. Қаршингиздаги 12 ёшли қизалоқ бу сизсиз. Ўтмишдаги сиз. Қизингиз билан муносабатга киришганингизда уни ўзингиз деб тасаввур қилсангиз, ўртада тушунмовчилик ва девор камаяди.

©Манзура АБДУЛЛАЕВА

@qalb_ilmi


Forward from: ICHKI "MEN"
➡️Ҳар бир адашишда ҳақиқатга ишора бор. Мавжудликка ишора бор.



Манзура АБДУЛЛАЕВА


@qalb_ilmi


Forward from: ICHKI "MEN"
Дўконга қизларим билан кетаётган эдик. Каттам орқароқда, кичигим ёнимда. Бирдан масжиддан азон айтилиб қолди. Гавҳаршодбегим «Аба, Алло(Аллоҳ) диди, ўтий!» деб қўлимдан тутиб, ўрнида чўккалаб олди. Ёнимиздан велосипед минган кишилар ўтиб кетаётганди. Ҳаммалари етган жойларидан бизга ўгирилиб,  ортларига қараб: «Яшовир қизим, яшовир, отангга раҳмат!» деб айтишди. Бир қаричлик эндигина икки ёшга етган болажонимнинг дунёқарашидан сурурланиб кетдим.
Аслида унга бу одатни опаси ўргатган.
Бола бирор амални савоб-гуноҳ учун қилмайди. У ўзи истагани учунгингина бажаради. Шу боис улардан жуда кўп нарсани ўрганишимиз керак.

@qalb_ilmi


Forward from: ICHKI "MEN"
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Илгарилари жароҳатланганим учун, соғая олмаётганим учун тушкунликка тушиб юраверардим. Мен тузалишим керак эди, мен тарк этишим керак эди гўё. Аммо хадеганда тузалавермасдим. Аммо хадеганда тарк этолмасдим. Қайтиб-қайтиб келаверардим ярам олдига.
Бир кун даволашни янгича услубидан бордим. Оғриғимни топиб, маҳкам қучиб олдим. Унга вақт ажрата бошладим. Парваришлай бошладим. Янги-янги кўйлаклар сотиб олдим, чиройли саёҳатлар совға қилдим, китобларимни чиқартириб бердим, мукофотлар олиб бердим ўзимга. Яхши-яхши мартабалар олиб бердим ва кўрдимки, юксаляпман, юқорилаб боряпман. Билдимки, мен жароҳатим билан одамман. Мен жароҳатим билан кучлиман. Мен жароҳатим билан бахтлиман.

Яратган шу оғриқни менга раво кўриб туҳфалади. Уни ушлаб юриш учун ўзимда куч тополяпман. Демак, кучлиман, қудратлиман, ҳали юқорига, янада тепарроққа чиқиб бораман.




©Манзура АБДУЛЛАЕВА

@Qalb_ilmi

20 last posts shown.