YOG‘DU


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


Mantiqdan his-tuyg'uga o'tish kerak bo'lgan vaqt!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


Ажралиб туринг! Бошқача бўлишдан қўрқманг! Сизни Роббим уникал яратган, бир донасиз! Тушунаяпсиз? Бутун оламда сизга ўхшаши йўқ, бетакрорсиз! Зўрсиз! Хеч қачон ўзингизни паст билманг, қадрланг,
севинг ўзингизни! Бу дунёда сизни қўллаб қувватлайдиган ва сизга керак бўлган энг мухим инсон бу - ўзингиз!


Ҳар қандай ғалабанинг фундаменти - таслим бўлишдир. Ҳамма нарсага, буткул, батамом! Манзура Абдуллаева


Bugun telefonimni ishga tushirdim. 22 kun sizlarga kompyuterdan yozib turgandim.
Kanalimga berilgan tasniflarni o'chirib yangiladim.
Bugungacha erishdim deb o'ylaganlarimdan va hayotimdagi ko'pgina narsalardan voz kechdim. Chunki "Men odamning ruhiy kuchini uning voz kecholish darajasi bilan belgilayman"


Manzura Abdullayeva


Sevimligim, sevgim

Sizda hech bir yo'lingiz yo'qki, xato yoki keraksiz bo'lgan bo'lsa

Hammasi o'z vaqtida bo'lgan
Hammasi to'g'ri bo'lgan

Siz har bir o'tgan yo'lingizdan
har bir olgan darsingizdan
har bir uchragan insoningizga
va o'zingizga shu qadar tashakkurlik bildiringki,

qanday yo'ldan o'tgan bo'lishingizdan qat'iy nazar
qanday hayotda yashayotganligingizdan qat'iy nazar
bularning barchasi hammaga kerak bo'lgan

Hech qanday sizda xato yo'q
hech qanaqa sizda kamchilik yo'q

Siz-benuqsonsiz!

Har bir o'tgan yo'lingizni, tajribalaringizni ongingiz yetganicha, qila olganingizcha hal qilgansiz

O'zingizga sevgi bering
o'zingizni qadrlang
qo'llaringizdan o'ping
ruhingiz, tanangiz shunchalik yo'ldan o'ta olganligiga
shuncha alamlar, zahmatlarga qaramasdan yashab kela olganiga
o'zini yanayam sog'lom chiroyli holatda asrab qololganiga tashakkurlik bildiring

O'zingizni shu qadar sevgi bilan
shu qadar energiya bilan to'yintirib tashlanki sizdan baxtli inson bo'lmasin!


Ҳаёт яхши ва ёмонга бўлинмайди. Ҳамма нарса қонуний. Ҳар бир вазиятингиз имтиҳон. Бизни вазифамиз ўтолиш.


Ўзимга ишонаман деб ўйлашни эмас, ҳис қилишни ўрган. Ўйлаганинг эмас, ҳис қилганинг муҳимдир.


Кимлигингни билиш учун аввал ким эмаслигингни англашинг керак.


Қаршимизда ҳеч қандай «у» йўқ. Фақат «мен» бор.



Манзура АБДУЛЛАЕВА


Бахт бу сенга ўта керак бўлган лаҳзаларда ёрдамнинг келмаслигидир. Чунки бу онлар ўзингни шакллантиришинг ва тўлиқлаштиришинг учун имкон туҳфалайди. Манзура Абдуллаева


Forward from: Maftuna Temirova
Manzura opa, yaxshimisiz?
Ayni mana shu mahrumlikka o'xshash vaziyatda edim. Menga so'zlaringiz uchraganini qarang:
Har bir mahrumlikdan o'tish o'zimizni o'zimizdan yuqoriga ko'taradi"

Kuch oldim, kurasha oladigan darajada❤️


Жуда ҳам қаттиқ истаган нарсаларингиз нима эканлигини англаганингизда сиз бир жойда туриб қолмайсиз


Ҳар бир инсоннинг ички кучи маҳрумликни кўтара олиш ҳисси билан ўлчанади. Ҳар бир маҳрумликдан ўтиш ўзимизни ўзимиздан юқорига кўтаради. Ҳар қандай маҳрумликка туриб бероладиган одам бу дахшатли даражадаги қудратга эгадир. Манзура Абдуллаева


Қачонки, ҳаётингдаги ягона маъно йўқлигини (йўқолганини, йўқотганингни) тан олганингда топасан ҳаётинг маъносини. Ишон. Бу аввалги маънодан кучлироқ ва ҳақиқий бўлади. Манзура Абдуллаева


Биз ҳар доим биринчи проекцияга қайтишга, яъни уни яратишга интилишимиз зарур. Биринчи проекция бу жаннат эди.


Ҳеч қачон сизни тасдиқлаб беришларини кутманг! Ҳаётда ҳеч қачон ҳеч бир инсондан тасдиқ кутманг. Ўзингиз ўзингизни тасдиқлаб беринг. Ҳеч кимдан севги кутманг. Ўзингиз ўзингизни севиб беринг. Бутун дунё сиздан юз ўгириб нафратланган тақдирда ҳам, ҳамма сизни тарк этганда, ташлаб кетган тақдирдаям ўзингиз ўзингизни ташлаб қўйманг. Агар кимдандир кечирим сўраш кераклигини сезганингизда ҳам аввало, ўзингиздан кечирим сўранг. Билинг, биз ёлғизликдан қийналяпмизми, демак, ўзимизсиз қолганмиз. Ҳаётда энг муҳими, ўзимиз, яъни ўзимизнинг ички ҳолатимиз. Аммо мана шу нарса ёдимиздан кўтарилгани учун қийинчиликка кириб қоламиз. Манзура Абдуллаева


Ҳаётимизда ҳозир шу ерда энг муҳим нарса нима эканлигини англаб туриш турли ўйинларга, орқага тортувчи, ривождан тўхтатувчи вазиятларга кириб қолмаслигимизга ёрдам беради. Чунки биз ҳар бир ўйинни ҳиссиёт билан ўйнаймиз. Ҳиссиёт вақтида эса онг ўчиб қолади. Оқибатда ўзимиздан узоқлашаверамиз. Ўйин эса реал ҳаёт билан қарама қаршидир.

@ichki_men
Манзура Абдуллаева


Баъзида сиз излаган одамнинг қаршингиздан чиқиб қолишини истамайсиз. Бу тайёргарликнинг йўқлигидан эмас, бу лойиқлик ҳиссининг йўқлигидан эмас, бу ўзига ишончнинг йўқлигидан эмас балки йўл завқини тополмай қолиш қўрқувидан ҳам бўлиши мумкин. Чунки, бахт ақл учун тўхташдир. Ақл ҳар доим жараённи хоҳлайди ва усиз туролмайди. Қабул қилмоқ қалбни иши, курашмоқ ақлникидир. Ақл қалбдан устун келса демак, ҳали курашмоқдасиз. Қалб ақлдан устун келса демак бахт билансиз. Манзура Абдуллаева


Исталган вазиятни ҳал қилиш учун 4 формула: 1. Вазиятни ҳал қилсам нима бўлади? 2. Шу вазиятни севги қайси йўл билан ҳал қилган бўларди? 3. Нима бўларди агар шу вазиятга фақат мен ўзим жавоб берганимда? 4. Нима бўлган бўларди бу вазиятни ўзим ечганимда.


Tashqaridan hech narsani kutma.
Faqat ichkaridan kut.


Алишер Файзуллаев айтади: «Ҳаётда биз ўзгартира оладиган ва биз ўзгартиролмайдиган икки хил нарсалар бор.
Эрталаб нечида уйғонишингиз, қаерга боришингиз, нималар билан шуғулланишингиз, нима тановул қилишингиз булар сиз ўзгартироладиган нарсалар бўлса, атрофингиздаги олам, борлиқ, одамларнинг сизга бўлган муносабати сиз ўзгартира олмайдиган нарсалардир. Одамзотнинг хатоси ўзгартира олмайдиган нарсаларини ўзгаришини кутиб қўйишида. Булар тормозлайди ва ривождан тўхтатиб қўяди. Мен дўстимнинг гапларига яна шуни қўшимча қила оламанки, ҳар бир инсоннинг генида барибир «кутув»лар бўлади. Илм олишдан мақсад ана шу кутувларни, тормозланишларни минимал даражага туширишдир.




Манзура АБДУЛЛАЕВА

20 last posts shown.