Forward from: ICHKI "MEN"
Бир куни ёзувчи дўстимга ҳиссиётлар арғимчоғи ҳақида гапирарканман: «Ҳар қандай ҳиссиётда тезроқ ортга қайтиб олиш тўғридир» дедим. Бунда ижобийни ҳам, салбийни ҳам назарда тутгандим. Чунки ҳар қандай арғимчоқдаги баландлаш, шунча ортга қайтиш ҳамдир. Яъни, қанча кўп хурсанд бўлсангиз бу ҳиссиёт сиздан барибир кетади ва ажралиш оғриғи ҳам шунча кўп бўлиши мумкинлигига ишора қилдим.
Бугун эса аввал эшитган икки қурбақа тажрибаси билан солиштириб кўриш ёдимга келди.
Мутахассислар иккита идишга биттадан қурбақа солишади. Бирининг остидаги оловни аста-секинлик билан баландлаб боришади. Иккинчисидагини эса бирданига баландлашади. Биринчи идишдаги қурбақа иқлимга босқичма-босқич мослашиб боради. Шунинг учун чиқиб кетолмайди. Иккинчиси эса бирданига қайнаган сувни таъсирида бор кучи билан сапчиб чиқиб кетишга чунонан уринади ва уддалайди ҳам, жонини сақлаб қолади. Лекин олдингисида исиб бориш узоқ давом этгани учун кичик-кичик мослашишлар оқибатида жонзот ҳалок бўлади.
Хулоса ўрнида нима демоқчиман, бир ҳиссиётнинг узоқ давом эттиши ҳам инсонга шундай таъсир қилади.
Демак, ҳар қандай ҳиссиётни яшаб тезроқ нол ҳолатига қайтиб олинг.
Нол дегани туйғусизлик эмас, балки ички хотиржамликдир.