Forward from: ICHKI "MEN"
Жавоб: Уч фарзанд уч хил даврда туғилган. Уч фарзандни дунёга келтирганингизда уч хил онг даражасида бўлгансиз.
Боланинг энг асосий характер хусусияти 2 ёшгача шаклланади. 7 ёшгача олган-кўрган, англаган, ҳис-қилганларини эса бутун умрга асос қилиб олади ўзига. Болаларимиз бизнинг аксимиз. Шундай экан катта фарзандингиз ҳам сизнинг аксингиз. Ўзингиз тўнғич фарзанд бўлганингиз учун ўтмишингизда айнан тўнғич фарзандлик билан боғлиқ дарс олгансиз ва уни якунлолмагансиз. Шу боис катта фарзандингиз билан бирга давом эттиряпсиз. Занжир қонуни.
Қаршимизда ҳеч ким йўқ. Ўзимизмиз. Рўпарангизда турган 12 яшар қизалоқ бу ўзингизсиз. Унга яъни ўзингизга нималар деган бўлар эдингиз.Айнан тўнғич бўлгани учун кўп дакки эшитмаяптими? У яшаб чиққан муҳит, уни дунёга келтирганингиздаги онгингиз ва ҳозирги фарзандларни катта қилаётганингиздаги онг ўртасида анчайин фарқ бордир. Ана шуларни ҳисобга олиб каттангизга кўпроқ қўллаб-қувватлов ва далда беришингиз керак.
Унутманг. Қаршингиздаги 12 ёшли қизалоқ бу сизсиз. Ўтмишдаги сиз. Қизингиз билан муносабатга киришганингизда уни ўзингиз деб тасаввур қилсангиз, ўртада тушунмовчилик ва девор камаяди.
©Манзура АБДУЛЛАЕВА
@qalb_ilmi