Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⭕️Ражаб ойида  алоҳида ўқиладиган намоз  ёки рўзалар борлиги ҳақида РОСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМДАН бирорта ҳам САҲИҲ ҲАДИС КЕЛМАГАН.

⭕️ РАЖАБ ОЙИДА ЎҚИЛГАН НАМОЗЛАРНИ ЁКИ ТУТИЛГАН РЎЗАЛАРНИ ФАЗИЛАТИ УЛУҒЛИГИ ҲАҚИДА КЕЛГАН ЖАМИКИ ҲАДИСЛАРНИ ИСНОДЛАРИ ЖУДА ЗАИФ, БАЛКИ ОЛИМЛАР УЛАРНИ "МАВЗУ"  ҲАДИС, РОСУЛУЛЛОҲ НОМЛАРИДАН ТЎКИЛГАН ЁЛҒОН ҲАДИСЛАР ДЕЙИШГАН.


⛔️Бирор мусулмонга заиф ёки тўқима ҳадисни ҳужжат қилиши ҳалол бўлмайди чунки бу иш бидъат. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
ДИНДА УЙЛАБ ТОПИЛГАН ҲАР БИР ИШ- БИДЪАТДИР ВА ҲАР БИР БИДЪАТ ЗАЛОЛАТДИР ВА ҲАР БИР ЗАЛОЛАТ ЎТДАДИР,- ДЕГАНЛАР.

АЛЛОҲ БИЛУВЧИРОҚ ЗОТДИР.

https://t.me/Quron_vahadis


Forward from: Икки-нур:Qurʼon va Hadis
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Исро ва Меърож кунида рўза тутишни ҳукми қандай

Мерож кечаси деб аталган Ражаб ойини 27-кечасида намозда қоим туришликка алоҳида ажрлар
борми




Аллоҳ азза ва жаллани шариатидаги, Ислом динимиздаги улуғ ҳодисалардан ва мўжизалардан бири,
Росул алайҳиссаломга Аллоҳ тарафидан кўрсатилган катта ҳурмат ва эътибор ҳодисаси бўлган Исро ва Мерож кечаси ҲАҚдир❗️

Ушбу ҳодиса нафақат Наби алайҳиссаломга балки бутун умматлари учун фахр ва буюк шарафдир.

📌📌📌

Мана шу улуғ кечани эслаб, нишонлаш керакми?

У кунни улуғлаш ҳақида,
шариат ЭГАСИ -АЛЛОҲ тарафидан,

ёки у Зотнинг Ҳабиби, Наби алайҳиссалом тарафидан,

ушбу кунда рўза тутиш,
ушбу кечани,
ухламай намоз ва дуоларда ўтказиш хақида бирор бир БУЙРУҚ ёки саҳобалар ҳаётларидан ушбу кунни улуғлашганлари хақида кўрсатма,
очиқ далиллар баён қилинганми


Жавоб:

Ушбу тун Ислом динидаги улуғ ҳодиса бўлишига қарамасдан,

🛑Аллоҳ ва Росулидан ушбу кечани хосланган бирор ибодатда ўтказишликка БУЙРУҚ КЕЛМАГАН.

🚫Бирор САҲОБА бирор мазҳаб пешвоси бўлган Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъи ва Аҳмад Ҳанбал роҳимаҳуллоҳлардан келмаган

⛔️Исро ва Меърож деб гумон қилинган тун,
Ражабнинг 27- тунида бўлганлиги ҳам бирор САҲИҲ ДАЛИЛДА ИСБОТИ КЕЛМАГАН.

ДЕМАК бу одат- БИДЪАТ АҲЛИ улуғлаб,
ўзлари тарафидан Аллоҳнинг номидан УНИНГ шариатига киритган БИДЪАТЛАРДАН биридир.

🚫

Биродар,
Аллоҳдан ажр савоб умидида бирор амал қилишдан аввал сўраб билинг- ўша амалга ким буюрган, ким бажариб кўрсатиб,
ким қилишни васият қилган



Агар ҳақиқатдан ҳам буюрилган амал бўлса қилинг,

САВОБ ОЛИНГ‼️

БЎЛМАСА ТАШЛАНГ‼️

Ўша амални бажаришга чақираётган инсон қанчалик сиз учун ҳурматли ОЛИМ АЛЛОМА бўлмасин,

УНИНГ СЎЗИ АЛЛОҲ ВА РОСУЛИНИНГ СЎЗИГА ТЕСКАРИ БЎЛСА,
ТЎҒРИ КЕЛМАСА- СЎЗИ ТАШЛАНАДИ

АЛЛОҲ ВА РОСУЛИНИНГ СЎЗИ ОЛИНАДИ‼️

ЁКИ АЛЛОҲНИ ШАРИАТИДА КЕЛМАГАН ИШЛАРНИ СИЗГА,
"ШАРИАТ" ҚИЛИБ БЕРУВЧИ,
АЛЛОҲГА ШЕРИКЛАРИНГИЗ БОРМИ, АЙТИНГ


أَم لهم شرَكؤا شَرَعُواْ لَهُم مّن ٱلدّين ما لم يَأذن بِه ٱللَّه ۚ وَلوْلا كَلِمَةُ ٱلْفَصْلِ لَقُضىَ بَيْنهم ۗ
وَإِنَّ ٱلظَّٰلِمِينَ لَهُم عَذاب أَلِيم


❓❓❓


📌Эртага душанба!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

Азизларингизга улашишни унутманг!

Ikki nur | Qur’on va hadis


Инсон дунёда яшар экан хар хил муаммолар , қийинчилик , ғам қайғуларга кетма кет дуч келганда  чарчаганидан кўпинча ўлимни орзу қилади

Қачон бу муаммолардан ўлиб қутулар эканмана  деб ўйлайди

Шундай "кутиш"кунларини бирида шифокор унга "кутилган"кунлар яқин қолганини хабарини беради

Мана шу лахзаларда инсон кетишга таёр эмаслигини тушуниб етади

Ростини айтинг доктор ,қанча қолди ?

Узоғи билан икки ой--

Икки ойдан сўнг Буюк Яратувчининг хузурига қайтиш хабаридан титраб кетади

Қандай қайтаман ?
қайси юз билан ?
қайси амаллар билан ?
2 ойда нималарга улгура оламан ?

Икки ойда қанча намоз ,рўза ,истиғфор ,саловот,солих ишларга фурсат бўлсада 2 ой жуда кам кўринади,
хаттоки шу вақт мобайнида
емай ичмай овқатланмай яхши амаллар қилинсада,
бу нихоятда оз бўлади.

Бундан хам хатарлиги,
кўпинча ўлим бехосдан келиб изн ,мухлат бермай олиб кетади,буниси 2 ой мухлатдан анча огир бўлади

Сизга битта чора бор.
Дўхтирлар сизнинг хаётингиз учун курашсин майли ,
лекин сиз ОХИРАТ ХАЁТИНГИЗ учун курашинг

Сўнги дақиқаларгача Аллохнинг  қадарига рози бўлиб рахматига ишонинг

Аслида бир кун кетмоқ бор эди тақдирда,буни билар эдик ,
лекин кимдур бошқалардан бироз эртароқ кетадиган бўлди

Бу мусибат эмас асло, фақат Аллохдан чиройли гумонни йўқотиб қўйманг

Бир кун ,бир соатингиз қолган бўлсада Оламлар Роббиси билан алоқани тиклаб,бир соатингиз қолган бўлсада  ХАҚ НУРини улашиб кетинг

Росул алайҳиссалом айттилар;
Қўлингизда бир кўчатни ўтказмоқчи бўлиб турганингизда агар Қиёмат бўлиб қолса хам кўчатни ўтказиб қўйинг.
Бу нимадан киноя, ахир кўчат Қиёматдан сўнг униб-ўсиб мевага кирмайдику?

Асосийси ер юзида яхшилик қолдиринг,Аллоҳга қалбингиздаги яхшиликни амалингизда кўрсатиб олинг

Бутун дунё сизнинг соғлигингиз учун курашсада сиз Аллоҳнинг раҳмати учун курашинг

Ҳар бир лаҳзани рози бўлиб, бахтли ҳолда ўтказинг

Ҳар бир соат, дақиқа, лаҳза сиз учун ҚИММАТДИР

Уларни АРЗОН нарсаларга сарфлаб қўйманг

КЎП ЗИКР ва АМАЛИ СОЛИҲ ЖАННАТ калитидир

ТАВХИД-ЖАННАТ эшиги

ШИРК-ЖАХАННАМ эшиги

Мақсадни ЖАННАТ қилиб роҳатларга кетинг


Мусибат йук дунё учун хаётингизни сарф килинг, албатта рохат топасиз.




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Исроил харбийларидан бири ўз рахбариятига қилган шикояти:
🇮🇱Биз Исроиллик аскарларнинг жуссаларини сақлашда муаммога учрадик .
Уларни совутгичга жойланганидан бир кун ўтмай, улардан ,бадбўй чидаб бўлмас ахлат чиқиндиларни бадбўй хидлари  тарқалади.
🇸🇩Уларнинг орасида бир Ғазолик Хамас аскарини жуссаси бор. У жусса бу ердалигига 15 сутка бўлди.
Ундан негадир қимматбахо ноёб хидли атирларни хиди тарқаляпти.
Нега !?
Билмаяпмиз ,билишни истаймиз ,буни тагига етиш керак !"

Унинг сўзларини эшитиб Ухуд жанги куни Абу Суфён айтган сўзлари зеҳнизга келади.

Бугун биз азиз бўлдик деди Абу Суфён
Умар эса унга -
Азизлик Аллох ва Росулиникидир
Бизнинг Мавлоимиз Аллох сизларнинг эса Мавлоингиз йўқ деди.
Абу Суфён-
Бу-сизларга Бадр куни учун!
бугун ўликларимиз тенглашди деди.

Умар унга жавобан.
Асло тенглашмадик, бизнинг ўликларимиз Жаннатда ,
сизнинг ўликларингиз Жаханнам оловида, деди.

Аллох кофирлар бандалар хақида

سنرِيهِم آيَاتِنَا فِي الْآفَاق وفي أَنفُسِهِم حتَّىٰ يَتَبَيَّنَ لهمْ أَنَّه الْحقُّ ۗ أَولَمْ يكْف برَبك أَنَّهُ علَىٰ كُلِّ شَيْ شَهيد

Биз имон келтирмаган кофирларга еру осмонларда Аллоҳ пайдо қилаётган улкан ҳодисаларни, шунингдек, уларнинг вужудларидаги оят-аломатларни ҳамда вужудлари ўз ичига олган ажойиботларни кўрсатамиз. Оқибатда улар учун бу оят-аломатлардан Қуръони Карим бутун оламлар Робби ваҳий этган ҳақ китоблигига ҳеч қандай шак-шубҳа қолдирмайдиган очиқ маълумотлар эканлиги билинади. Қуръоннинг ҳақ эканига ва уни олиб келган зотнинг ростгўй эканига Аллоҳнинг Ўзи гувоҳлик бериши уларга етарли далил бўлмадими?!

Лекин қанча оят очиқ далил  бўлган аломатлар кўрсатилмасин улар Имон келтирмайдилар чунки Аллох уларни қайсарликлари сабаб бахтсиз кимсалар қаторида, қалбларини мухрлаб хақни англамайдиган, қулоқларини хақни эшитмайдиган қилиб қўйди.

Сизчи мусулмонмисиз, мўъминмисиз демак энг бахтли инсонсиз,
чунки дунёдан мўъмин бўлиб ,Аллохга қуллик қилиб ўтишдан ортиқ бошқа бирор бахт йўқ.

Умар розияллоху анху айтганлар:
Биз - Аллох Ислом билан АЗИЗ қилган халқмиз.
Агар кимдир АЗИЗликни Исломдан бошқа нарсадан изласа, Аллох уни ХОР қилади.

Холиб бин Валид Форс императори Кисрога  ёзган мактубида:

Мехрибон ва Рахимли Аллох номи билан.
Хидоятга эргашганларга Аллохнинг саломи бўлсин.
Ислом келтир саломат қоласан.
Бўлмаса мен тоғларни кемириб ташлашга қодир қўшин билан сенга бостириб бораман, улар ўлимни-
худди сенинг жангчиларинг хаётни яхши кўргандай яхши кўрадилар, деб Кисрони  ларзага келтирди.

Кучли эркаклар енгил хаётни яратадилар.
Кучсиз эркаклар эса денгизнинг кўпиги мисолида ўтадилар.

Ха ,тарих унут бўлди ,дин унутилди, илм маърифат Ислом азизлигини қўйиб ,
ювиқсиз ғарбга қадамма қадам эргашилмоқда.

Исломнинг буюкликка кўтарувчи қонунлари оёқ ости қилиниб , хорлик келтирувчи шахват қулларига қадамма қадам тақлиддамиз.

Мардлик ,самимийлик, , тақво ,хусни хулқларни ўзида жамлаган эркакни кундузи чироқ билан қидирамиз.
Мард бўлса - тили сўкинади,
амонатдор бўлса- кўзи "олма" теради, тақволи деб гумон қилингандан - ахли аёли титраб яшайди..

Аёллар кўча "маликаси"
Соқолли имонни даьво қилувчи эрлар хам кўчама кўча хотинини мақтаниб етаклаб белидан қучиб суратга тушиб юради .

Фарзандлар адасининг пули билан мақтанади,адалар "қори"қилиб қўйган боласи билан ,аёллар кийган кўйлаги билан мақтанади.

Инсонлар кўзингиз очинг, умр тугаб бормоқда.
ИМОНлар имтихонларда синиб тугамоқда.
Ислом бу паспортда ёзиб қўйиладиган дин эмас !
Ислом амал қилиб хаётда қўллаб кунда 24 соат йилда 365 кун татбиқ қилиб ўтиш шарт бўлган диндир !

Шундай кейин азизлик келади.
Шундай хаётдан кейин душманларни оёғи тагида хор бўлинмайди!
Шундай хаётдан кейин хатто жуссангиз хам азиз қилинади.
Аллох азиз қилганни хор қилувчи ,
Аллох хор қилганни азиз қилувчиси бўлмас!

Ислом дини енгил дин,тинчлик осонлик яхшилик ва самимийлик дини.
Юзимиздаги турли маскаларни ечиб ,
Исломимизга холис амал қилайлик,чунки у маскаларни хаммаси ўлим соатида ечилиб энг тагидаги башара очилади.

Аллохим-бизларни Исломи билан хаёти азиз бўлган, Исломи билан ўлими гўзал бўлган ,
Исломи билан Охирати обод бўлган содиқ қулларинг қаторига киритгин...




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аллох субханаху ватаъало оламни нақадар бепоён гўзал қилиб яратганини,
хар бир инсон ақли, диний ва дунёвий илми даражасидагина тафаккур қилиб кўра олади.

Екатирина Ван қаламига мансуб
"Тревожный сон" номли
насронийлик динига мансуб бўлган  бир шоира аёлни
"Вахимали туш"номли шеъри ўзбек тилига таржима қилиб тарқатилди.

Унда бир динсиз аёлнинг Қиёмат хақида тасаввури , ИЛОҲ олдида туриш ва гўёки У Зотнинг "сўзлари" айтилган.

Хурматли ижодкорлар,
Истаганча ижод қилинг
табиатни ,севги мухаббатингизни, турфа оламнию турли хил одамларни сифатларини хохлаганча ўзгартириб ,бўрттириб,муболаға қилиб ёзишингиз мумкин ,сиз эркинсиз !

Лекин ИЛОҲ номини ишлатишда ,
У хақида хабарлар айтишда,
УНИНГ  буйруқ қайтариқларини,
УНИНГ савол жавоби хақида уйдирмалалар тўқишда- сиз ЭРКИН ЭМАССИЗ !

Қуръонда Хаж сурасининг 48-оятида

افلم يسيروا في الأرض فتكون لهم قلوب يعقلون بها أو آذان يسمعون بها

Улар ер юзида сайр қилиб кўрмайдиларми,
ўзларидан аввалги умматларнинг,
тоғу тошларни  кесиб ,олтинга тўлдирган,
қасрлари нега бўм бўш улар қаерга яшагани  кеттилар ,
фикр қилиб ибрат олмайдиларми
فإنها لا تعمى الأبصار ولكن تعمى القلوب التي في الصدو
Атрофни жамолини кўрсатиб бераётган уларнинг кўзлари кўр эмасдир,
лекин ўша гўзал олам нима хикмат учун яратилганини кўрсатиб берувчи қалб кўзлари кўрдир, афсус.

ثُمَّ لَتُسْأَلُنَّ يَوْمَئِذٍ عَنِ النَّعِيمِ
Қиёмат куни Аллох хар бир неъмат хақида сўрайди,
уларни ким берган эди,
уларни нималарга сарф қилдинглар, юборилган Пайғамбарга эргашиб ,
туширилган Қуръон бўйича хаёт кечирдингларми,
Илоҳингизни амрларига тоатда ўтдингларми ёки ўлим соати келгунча ,осий бўлиб,нафсингиз истагандай яшаб
севги- мухаббат,
орзу-хавас шахватларга ғарқ бўлиб ўлиб келдингизми,
деган савол албатта бўлишини Роббингиз хабарини берди.

Қиёмат дахшати Пайгамбарларни титратади ,улар қўрқувдан олдиларига келиб ялинган умматларига ,
"ўзим ўзим"
бугун Аллох шундай ғазаб қилдики аввал хеч қачон бундай ғазаб қилмаган дейишади.
Аллохнинг тоатида яшаб гунохдан узоқ бўлган бандалар титраган фарёд урган кундан нега сиз титрамайсиз ?

فَأَنذَرْتُكُمْ نَارًا تَلَظَّى
 
لَا يَصْلَاهَا الا الْأشْقى

Сизларни алангаси улкан бўлган, унга ўта бадбахт кимсаларгина кирадиган оловдан огох этдим -деди Аллох.

Назиат сурасида;
Улкан кун бошларига келганда улар Жаханнамни кўзлари билан кўрадилар,
Кимки Аллохнинг буйруқ қайтариқларида туғёнга кетган,дунёни Охиратдан устун қўйган бўлса,уни борар жойи

 فَإِنَّ ٱلۡجَحِيمَ هِيَ ٱلۡمَأۡوَىٰ
Жахимдир-деди.

ИЛОҲ сўзини ишлатишдан аввал ,
ИЛОҲ-тавба қилувчиларга  жон томирдан яқин эканлигини, осийларни эса жон томирларини суғуриб олишга Қодир ИЛОҲ эканини унутманг !

Қиёмат кунидаги ахволлар хақида  келган хабарлар Росул алайҳиссаломни қўрқитиб йиғлатар эди.
-Абу Бакр йа Росулуллох, сочларингиз эрта оқариб кетди деганларида
-Ха мени Худ ,Вақиа, Мурсалат ,На'ба ,
Таквир сураларидаги  Қиёмат хабарлари сочимни оқартириб юборди деганлар.

Сиз ўйнаб кулиб гапираётган гапларни Аллохдан кўп қўрқувчи сахобалар, халок қилувчи гунох деб билишган.

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدون

Аллох деди
Мен жинлар ва инсонларни ибодат қилишлари учунгина ,
мени амримда яшашлари учун яратдим деди

Бандаларимни ўйнаб , дунё санғиб, бетайин беибрат хаёт кечириб ўтказишлари учун яратдим демади.

ليبلوكم أيكم أحسن عملا
Сизларни қайси биринглар яхши амал қилишингларни кўриш ва ўзингизга ким эканлигингизни кўрсатиб қўйиш учун яратдим деди.

قُلْ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ لَا يُفْلِحُون
Аллох номидан ёлгон сўзловчилар нажот топмаслар деди.

وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ تَرَى الَّذِينَ كَذَبُوا عَلَى اللَّهِ وُجُوهُهُم مُّسْوَدَّةٌ ۚ أَلَيْسَ فِي جَهَنَّمَ مَثْوًى لِّلْمُتَكَبِّرِين

Қиёмат куни Аллох хақида ёлғон сўзлаганларни юзларини қорайиб кетган холатда кўрасиз, ундай кибрлиларни  кирар жойлари Жаҳаннам бўлади деди

Аср сурасини ўқинг
Замонга қасамки жамики инсонлар ЗАРАРДАДИР.
Фақатгина имон келтириб,Аллох буюрган солих амални қилиб ,амру маъруф,нахи мункар қилиб ва даъватлари ортидан келадиган озорга сабр қилувчиларгина НАЖОТ топадилар ,деди Аллох.

Хаётингизни БОТИЛга сарф қилманг.




Рамазон ойининг фазилатлари давоми⤵️

⬇️Нуқталар ўрнини тўлдиринг!

🟠 Иймон …. билан кўпаяди.
🟠 …. инсоннинг ғами қисқа бўлади.
🟠 Шариатда йўқ нарсани “нима бўлибди”, деб қилавериш ҳукми … бўлади.

✅ Жавобларни эса бугунги ДАРСИМИЗда билиб оласиз.

Дарс номи: Рамазон суҳбатлари 2- сухбат
Дарс куни: Ҳар куни
Дарс вақти: Туркия 18:00
Устоза: УммуТасним

🔹 Qur’on va hadis




لا حول ولا قوه الا بالله.


▶️Лаа ҳавла ва лаа куввата илла биллаҳ.


▶️Ўзгартиш ҳам, қувват ҳам фақатгина Аллоҳ ила бўладир.


https://t.me/sahihduolardan


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аҳли илмлар айтишади: "Ғофил аҳлларини ибодатлари одат бўлади. Ҳатто улар ибодат қилса ҳам". Масалан, ғафлат аҳллари намоз ўқиб, шу даражада ўрганиб кетганки, автоматик равишда кирадида, пешин вақти бўлишига тахорат олиб намоз ўқийди. Такбир айтади, намоз ўқийди. Ўқиб бўлгандан сўнг, “Ўзи хозир қайси намозни вақти эди, пешин ўқидикми, аср ўқидикми”, деб қўяди. Демак, аслан кўриниши ибодат, лекин, бу инсоннинг ибодати одатга айланиб кетган. Ният қилмагани учун, савобдан умид қилмагани учун, одатий ўрганган иши бўлгани учун одатга ўтиб кетди.
Қалби уйғоқ кишиларни одатлари ҳам ибодат. Яъни, бу ухлаш, гаплашиш,
туриш, ўтириш, ҳар бирида ибодатни ният қиладиган бўлсак, ҳар кунги мубоҳ одатларда ҳам ажр олиш мумкин.
Масалан, бир аёл киши, оғир юк кўтариб кетаяпти. У аёлни кўриб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини эсладик: "Кимки бир мўминни дунё
ташвишидан бир ташвишини кетказса, Аллоҳ қиёматда Унинг қийинчилигидан бирини кетказади", деганлар, деб ҳаёлимиздан ўтди, югуриб бориб ёрдам берамиз. Кунда бундай ишларни қанчасини қиламиз, турмуш ўртоғингиз, ота-онангиз, қайнона- қайнотангизнинг қанча оғирини енгил қиласиз, аммо ният қилмаганингиз учун ибодатга айланмай қолади. Аёл кишининг қалби уйғоқ бўлиши, доим Роббисига боғланган бўлиши унинг ҳаётини, туну- кунини ибодатга айлантиради.
Фақат бир нарсани унутмайлик, мубоҳларни ибодатга айлантириш учун ИЛМ керак. Чунки мубоҳларни ибодатга айланиши учун икки шарт мавжуд:
✍️Аллоҳ рози бўлиши учун қилиш;
✍️Росулуллоҳга эргашиш.
Мисол учун қайнонангизни оғирини енгил қилмоқчисиз, Аллоҳ мендан рози бўлсин, деб қилсангиз, бу ишни муҳаббат билан қиласиз, натижада ибодат деб ёзилинади.
Ҳар кунлик юмушларингизни ҳам ибодатга айлантиришингиз мумкин. Аллоҳ покдир, покликни яхши кўради, деб хонадонингизни тозалашни бошладингиз. Росулуллоҳ ﷺ ҳар бир ишни ўнг томондан бошлаганларини эслаб, сиз ҳам ўнгдан бошладингиз. Кундалик юмушингизни Аллоҳ учун бажариб, ҳушнуд бўласиз, чарчамайсиз ҳам. Кундалик юмушларни бажараётиб, Аллоҳни зикр қилишни ҳам унутманг.
لا حول ولا قوه الا بالله.
🟡 Лаа ҳавла ва лаа куввата илла биллаҳ.
🟡Ўзгартиш ҳам, қувват ҳам фақатгина Аллоҳ ила бўлади.
Аллоҳ муваффақ қилсин🌷
#40hadisdan #foydalar@Quron_vahadis




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рамазонга 3️⃣5️⃣ кун қолди...

Азиз муслима биродарим, ўтган Рамазондан қарзингиз йўқми?
Агар бор бўлса адо қилишга ҳарис бўлинг. Қишнинг қисқа кунларидан фойдаланиб қолинг. Яқинда Шаъбон ойи киради. Росулуллоҳ ﷺ бу ойда рўзаларни кўпайтирардилар. Бундан фойдаланган Оиша розияллоҳу анҳо аввалги Рамазондаги қарзларини шу ойда тутиб олардилар.

Аёлларнинг кўплари ҳомиладор ёки эмизикли фарзанди туфайли Рамазон рўзаларини мажбуран қолдирган бўладилар.
Агар ҳар куни тута олмасангиз,
бир кун тутиб бир кун тутманг...
Фарз рўзаларнинг қазолари устимиздаги Аллоҳнинг ҳаққидир.
Аллоҳнинг ҳаққини ўз вақтида адо қилишга шошинг.
Бугун тирикмиз, Холиққа қарзларимизни бериб улгурайлик.
Эртага рихлат қилсак, қарзларимизни адо қилувчи топилмас.
Аллоҳ ҳар кунингизни тоатларига бой қилсин.
Рўза тутишлик фақат қорнингиз шомгача оч бўлсин дегани эмас.
Жамики аъзоларингиз рўза тутсин.
Тилингиз ғийбатдан,
кўзингиз номаҳрамга қарашдан,
қулоғингиз ҳаромни тинглашдан,
қалбингиз гуноҳни орзу қилишдан,
ва қўл оёқларингиз ҳам рўза тутиб, жаннат йўлида ёрдамчингиз бўлсин.
Фурсатни ғанимат билинг, ахир Рамазонга 35 кун қолди...

🔹 Qur’on va hadis




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аллоҳга ҳар бир иш осон,бўл дейиши билан бўлади,
фақатгина Аллоҳ,
бандасини, чин қалбдан сўрашини, ялинишини кутади.

🌺Жума кунги саловотлар ҳар кунгидан ҳам Аллоҳга суюмлироқдир.

🌿 Саловотлар билан ғам~ қайғулар кетар,

🌿Ҳар~бир саловот учун ўнта ажр мукофот берилиб,

🌿ўнта гунох~хатолар кечирилади.

🌼Аллоҳни хузурида Азиз бўлишликни ва Дунёда сўраганингиз берилишини ҳохлайсизми?

Унда жумага ўтиш кечани ва тонгларини Росулингизга саловотларга тўлдиринг.

🌸Аллоҳни мухаббатига етишни энг осон йўли ҳам,
Саловот ~Истиғфор билан хосил бўлади.

⏳Қимматбахо вақтни Аллоҳга яқин бўлишга ишлатиб олинг.

🌗Туну~кунларингизни Саловотларга тўлдиринг.

📖Каҳф сурасини жума тонгида ўқишни унутманг.

Дунё Охират саодати қўлингизда турганини Унутманг.

Имон неъмати учун Ўзингга хамду~саноларимиз ва Росулингга салому~саловотлар бўлсин.

🌸للهم صل وسلم وبارك على نبينا مُحمد.


https://t.me/Quron_vahadis


Хатмга марҳамат.

🟠Бугун 24- жуз ўқилмоқда.

🟠Сўнг Каҳф сураси тиловат қилинади.
➖➖➖➖➖

https://t.me/+CRo-kLWU5N02M2Zk

🟥Ҳавола фақат аёллар учун.




🌙 Рамазонга покланиб кирамизми ёки,

🌙 Рамазондан покланиб чиқамизми?

🔹 Ikki nur | Qur’on va hadis

20 last posts shown.