Posts filter




Рамазон ойининг фазилатлари давоми⤵️

⬇️Нуқталар ўрнини тўлдиринг!

🟠 Иймон …. билан кўпаяди.
🟠 …. инсоннинг ғами қисқа бўлади.
🟠 Шариатда йўқ нарсани “нима бўлибди”, деб қилавериш ҳукми … бўлади.

✅ Жавобларни эса бугунги ДАРСИМИЗда билиб оласиз.

Дарс номи: Рамазон суҳбатлари 2- сухбат
Дарс куни: Ҳар куни
Дарс вақти: Туркия 18:00
Устоза: УммуТасним

🔹 Qur’on va hadis




لا حول ولا قوه الا بالله.


▶️Лаа ҳавла ва лаа куввата илла биллаҳ.


▶️Ўзгартиш ҳам, қувват ҳам фақатгина Аллоҳ ила бўладир.


https://t.me/sahihduolardan


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аҳли илмлар айтишади: "Ғофил аҳлларини ибодатлари одат бўлади. Ҳатто улар ибодат қилса ҳам". Масалан, ғафлат аҳллари намоз ўқиб, шу даражада ўрганиб кетганки, автоматик равишда кирадида, пешин вақти бўлишига тахорат олиб намоз ўқийди. Такбир айтади, намоз ўқийди. Ўқиб бўлгандан сўнг, “Ўзи хозир қайси намозни вақти эди, пешин ўқидикми, аср ўқидикми”, деб қўяди. Демак, аслан кўриниши ибодат, лекин, бу инсоннинг ибодати одатга айланиб кетган. Ният қилмагани учун, савобдан умид қилмагани учун, одатий ўрганган иши бўлгани учун одатга ўтиб кетди.
Қалби уйғоқ кишиларни одатлари ҳам ибодат. Яъни, бу ухлаш, гаплашиш,
туриш, ўтириш, ҳар бирида ибодатни ният қиладиган бўлсак, ҳар кунги мубоҳ одатларда ҳам ажр олиш мумкин.
Масалан, бир аёл киши, оғир юк кўтариб кетаяпти. У аёлни кўриб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини эсладик: "Кимки бир мўминни дунё
ташвишидан бир ташвишини кетказса, Аллоҳ қиёматда Унинг қийинчилигидан бирини кетказади", деганлар, деб ҳаёлимиздан ўтди, югуриб бориб ёрдам берамиз. Кунда бундай ишларни қанчасини қиламиз, турмуш ўртоғингиз, ота-онангиз, қайнона- қайнотангизнинг қанча оғирини енгил қиласиз, аммо ният қилмаганингиз учун ибодатга айланмай қолади. Аёл кишининг қалби уйғоқ бўлиши, доим Роббисига боғланган бўлиши унинг ҳаётини, туну- кунини ибодатга айлантиради.
Фақат бир нарсани унутмайлик, мубоҳларни ибодатга айлантириш учун ИЛМ керак. Чунки мубоҳларни ибодатга айланиши учун икки шарт мавжуд:
✍️Аллоҳ рози бўлиши учун қилиш;
✍️Росулуллоҳга эргашиш.
Мисол учун қайнонангизни оғирини енгил қилмоқчисиз, Аллоҳ мендан рози бўлсин, деб қилсангиз, бу ишни муҳаббат билан қиласиз, натижада ибодат деб ёзилинади.
Ҳар кунлик юмушларингизни ҳам ибодатга айлантиришингиз мумкин. Аллоҳ покдир, покликни яхши кўради, деб хонадонингизни тозалашни бошладингиз. Росулуллоҳ ﷺ ҳар бир ишни ўнг томондан бошлаганларини эслаб, сиз ҳам ўнгдан бошладингиз. Кундалик юмушингизни Аллоҳ учун бажариб, ҳушнуд бўласиз, чарчамайсиз ҳам. Кундалик юмушларни бажараётиб, Аллоҳни зикр қилишни ҳам унутманг.
لا حول ولا قوه الا بالله.
🟡 Лаа ҳавла ва лаа куввата илла биллаҳ.
🟡Ўзгартиш ҳам, қувват ҳам фақатгина Аллоҳ ила бўлади.
Аллоҳ муваффақ қилсин🌷
#40hadisdan #foydalar@Quron_vahadis




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рамазонга 3️⃣5️⃣ кун қолди...

Азиз муслима биродарим, ўтган Рамазондан қарзингиз йўқми?
Агар бор бўлса адо қилишга ҳарис бўлинг. Қишнинг қисқа кунларидан фойдаланиб қолинг. Яқинда Шаъбон ойи киради. Росулуллоҳ ﷺ бу ойда рўзаларни кўпайтирардилар. Бундан фойдаланган Оиша розияллоҳу анҳо аввалги Рамазондаги қарзларини шу ойда тутиб олардилар.

Аёлларнинг кўплари ҳомиладор ёки эмизикли фарзанди туфайли Рамазон рўзаларини мажбуран қолдирган бўладилар.
Агар ҳар куни тута олмасангиз,
бир кун тутиб бир кун тутманг...
Фарз рўзаларнинг қазолари устимиздаги Аллоҳнинг ҳаққидир.
Аллоҳнинг ҳаққини ўз вақтида адо қилишга шошинг.
Бугун тирикмиз, Холиққа қарзларимизни бериб улгурайлик.
Эртага рихлат қилсак, қарзларимизни адо қилувчи топилмас.
Аллоҳ ҳар кунингизни тоатларига бой қилсин.
Рўза тутишлик фақат қорнингиз шомгача оч бўлсин дегани эмас.
Жамики аъзоларингиз рўза тутсин.
Тилингиз ғийбатдан,
кўзингиз номаҳрамга қарашдан,
қулоғингиз ҳаромни тинглашдан,
қалбингиз гуноҳни орзу қилишдан,
ва қўл оёқларингиз ҳам рўза тутиб, жаннат йўлида ёрдамчингиз бўлсин.
Фурсатни ғанимат билинг, ахир Рамазонга 35 кун қолди...

🔹 Qur’on va hadis




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аллоҳга ҳар бир иш осон,бўл дейиши билан бўлади,
фақатгина Аллоҳ,
бандасини, чин қалбдан сўрашини, ялинишини кутади.

🌺Жума кунги саловотлар ҳар кунгидан ҳам Аллоҳга суюмлироқдир.

🌿 Саловотлар билан ғам~ қайғулар кетар,

🌿Ҳар~бир саловот учун ўнта ажр мукофот берилиб,

🌿ўнта гунох~хатолар кечирилади.

🌼Аллоҳни хузурида Азиз бўлишликни ва Дунёда сўраганингиз берилишини ҳохлайсизми?

Унда жумага ўтиш кечани ва тонгларини Росулингизга саловотларга тўлдиринг.

🌸Аллоҳни мухаббатига етишни энг осон йўли ҳам,
Саловот ~Истиғфор билан хосил бўлади.

⏳Қимматбахо вақтни Аллоҳга яқин бўлишга ишлатиб олинг.

🌗Туну~кунларингизни Саловотларга тўлдиринг.

📖Каҳф сурасини жума тонгида ўқишни унутманг.

Дунё Охират саодати қўлингизда турганини Унутманг.

Имон неъмати учун Ўзингга хамду~саноларимиз ва Росулингга салому~саловотлар бўлсин.

🌸للهم صل وسلم وبارك على نبينا مُحمد.


https://t.me/Quron_vahadis


Хатмга марҳамат.

🟠Бугун 24- жуз ўқилмоқда.

🟠Сўнг Каҳф сураси тиловат қилинади.
➖➖➖➖➖

https://t.me/+CRo-kLWU5N02M2Zk

🟥Ҳавола фақат аёллар учун.




🌙 Рамазонга покланиб кирамизми ёки,

🌙 Рамазондан покланиб чиқамизми?

🔹 Ikki nur | Qur’on va hadis








Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рамазонга 3️⃣6️⃣ кун қолди...

Бу тун жумага ўтар кечадир. Куну-тунларимизни, хоссатан жумаларимизни саловотларга тўлдиришимиз ўзимизга қилган энг катта эҳсонимиздир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
- Ўнта раҳмат йўллайди,
- Ўн даражага кўтаради,
- Ўнта ҳасанот ёзади,
- Ўнта хатосини ўчиради»
.(Насоий, Табароний, Баззор.)
Саловотларни кўпайтириш, жамики орзулар ушланишини энг яқин йўлидир.
Ҳар дақиқа умр йўлидан бизни ўлимга олиб кетмоқда.
Бу йўлда сизга асқотадиган нарсаларнигина олинг, керакмасини ташланг.
Мана шу йўлда пули кўплар вақтинча зўр яшаши мумкин.
Абадий ҳаётда эса фақат солих амали кўпларгина яхши яшайди
Кимдир ҳажжул мабрур сабабли, кимдир саловат истиғфори кўплиги учунгина Жаннатга киради.
Бугундан ҳаётингиз саловотлар билан
тўлиб тошсин, ахир Рамазонга 36 кун қолди...

🔹 Ikki nur | Qur’on va hadis


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌙Сиз Рамазонга тайёрмисиз?

Қалбларимиз қувончи, дунё ва охиратимиз покловчиси муборак Рамазон кириб келмоқда!
👉Ундаги ажрлардан ғафлатда қолмай десангиз,
РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ дарсимизда биз билан бирга бўлинг!

🟠Дарс номи: Рамазон суҳбатлари
🟠Дарс куни: Ҳар куни
🟠Дарс вақти: Туркия 18:00
🟠Устоза: Устозалар


📖 “Сизларга бу (улуғ ва баракотли) ой келди! Унда минг ойдан кўра хайрлироқ бир кеча бор! ким у кечани қўлдан бой берса, барча яхшиликлардан қуруқ қолибди! Рамазон яхшиликларидан фақат бахтсизларгина қуруқ қолади!”. (Ҳадис)

🔹 Ikki nur | Qur’on va hadis




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рамазонга 3️⃣7️⃣ кун қолди...

Аммо бизга Рамазонга етиш, унинг баракасидан баҳраманд бўлиш насиб қилармикан?
Буни ҳеч ким билмайди... Ухласак, қайта уйғонамизми, йўқми билмаймиз. Тонгда уйғонсак кечга етармиканмиз, билмаймиз...

🌴Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

🌱 “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- Ким саййидул истиғфор:

🍁–   " اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ
خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ لَكَ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ"

"Аллоҳумма анта Робби, лаа илааҳа иллаа анта, холақтани, ва ана аъбдука, ва ана аълаа аъҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъузубика мин шарри маа сонаъту, абуу’у лака бинеъматика аълайя, ва абуу’у лака бизанбий, фағфирли, фа-иннаҳу лаа яғфируз-зунууба иллаа анта"ни кундузи ишонч билан айтса ва шу куни кеч киришидан олдин вафот этса, у жаннат аҳлидан бўлади.
🌴 Ким буни тунда ишонч билан айтса ва тонг отишидан олдин вафот этса, у жаннат аҳлидан бўлади”, дедилар”. (Бухорий)

⭕️ИШОНЧ БИЛАН АЙТИШ УЧУН, УНИНГ МАЪНОСИНИ ТУШУНИШИМИЗ КЕРАК...

🍁Саййидул-истиғфорнинг маъноси:

🍃“Эй Аллоҳ, Сен менинг Роббимсан. Сендан ўзга илоҳ йўқдир.
🍃Мени Сен яратгансан.
Мен Сенинг бандангман.
🍃 Мен кучим етганича, Сен билан аҳдлашган ва ваъдалашган сўзимда тураман.
🍃Қилган гуноҳларим ёмонлигидан Сендан паноҳ сўрайман.
🍃Менга берган неъматингни эътироф қиламан.
🍃Гуноҳимни ҳам эътироф қиламан.
🍃 Мени мағфират қилгин.
🍃Зеро, Сендан ўзга гуноҳларни мағфират қилувчи зот йўқдир.
Албатта ёдлаб, ёдлатиб қўйинг, ахир Рамазонга 37 кун қолди...


📌Эртага пайшанба!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

Ikki nur | Qur’on va hadis

20 last posts shown.