Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аҳли илмлар айтишади: "Ғофил аҳлларини ибодатлари одат бўлади. Ҳатто улар ибодат қилса ҳам". Масалан, ғафлат аҳллари намоз ўқиб, шу даражада ўрганиб кетганки, автоматик равишда кирадида, пешин вақти бўлишига тахорат олиб намоз ўқийди. Такбир айтади, намоз ўқийди. Ўқиб бўлгандан сўнг, “Ўзи хозир қайси намозни вақти эди, пешин ўқидикми, аср ўқидикми”, деб қўяди. Демак, аслан кўриниши ибодат, лекин, бу инсоннинг ибодати одатга айланиб кетган. Ният қилмагани учун, савобдан умид қилмагани учун, одатий ўрганган иши бўлгани учун одатга ўтиб кетди.
Қалби уйғоқ кишиларни одатлари ҳам ибодат. Яъни, бу ухлаш, гаплашиш,
туриш, ўтириш, ҳар бирида ибодатни ният қиладиган бўлсак, ҳар кунги мубоҳ одатларда ҳам ажр олиш мумкин.
Масалан, бир аёл киши, оғир юк кўтариб кетаяпти. У аёлни кўриб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини эсладик: "Кимки бир мўминни дунё
ташвишидан бир ташвишини кетказса, Аллоҳ қиёматда Унинг қийинчилигидан бирини кетказади", деганлар, деб ҳаёлимиздан ўтди, югуриб бориб ёрдам берамиз. Кунда бундай ишларни қанчасини қиламиз, турмуш ўртоғингиз, ота-онангиз, қайнона- қайнотангизнинг қанча оғирини енгил қиласиз, аммо ният қилмаганингиз учун ибодатга айланмай қолади. Аёл кишининг қалби уйғоқ бўлиши, доим Роббисига боғланган бўлиши унинг ҳаётини, туну- кунини ибодатга айлантиради.
Фақат бир нарсани унутмайлик, мубоҳларни ибодатга айлантириш учун ИЛМ керак. Чунки мубоҳларни ибодатга айланиши учун икки шарт мавжуд:
✍️Аллоҳ рози бўлиши учун қилиш;
✍️Росулуллоҳга эргашиш.
Мисол учун қайнонангизни оғирини енгил қилмоқчисиз, Аллоҳ мендан рози бўлсин, деб қилсангиз, бу ишни муҳаббат билан қиласиз, натижада ибодат деб ёзилинади.
Ҳар кунлик юмушларингизни ҳам ибодатга айлантиришингиз мумкин. Аллоҳ покдир, покликни яхши кўради, деб хонадонингизни тозалашни бошладингиз. Росулуллоҳ ﷺ ҳар бир ишни ўнг томондан бошлаганларини эслаб, сиз ҳам ўнгдан бошладингиз. Кундалик юмушингизни Аллоҳ учун бажариб, ҳушнуд бўласиз, чарчамайсиз ҳам. Кундалик юмушларни бажараётиб, Аллоҳни зикр қилишни ҳам унутманг.
لا حول ولا قوه الا بالله.
🟡 Лаа ҳавла ва лаа куввата илла биллаҳ.
🟡Ўзгартиш ҳам, қувват ҳам фақатгина Аллоҳ ила бўлади.
Аллоҳ муваффақ қилсин🌷
#40hadisdan #foydalar@Quron_vahadis