Forward from: "МУШТУМ" журнали расмий канали 📰
АФЕРИЗМЛАР – 8
* * *
Одам яшаб қолиши учун учта омил муҳим – сув, ҳаво, нон.
Миллат яшаб қолиши учун эса – сув, ҳаво, нон... ва ҳақиқат.
* * *
Нега одамлар донолардан кўра, дарвешларни кўпроқ яхши кўришади?
Чунки, донолар ҳақиқатни “қоғозга ўраб” ёзишади, дарвешлар яланғоч ҳақиқатни гапиришади.
* * *
Демократик давлат билан авторитар давлатни асосан иккита жиҳат ажратиб туради: бирисида одамлар раҳбар тириклигида кимлигини юзига қўрқмай айтишади, иккинчисида ўлганидан кейин айтишади... қўрқмай.
* * *
Бу кўзойнакнинг ортидаги кўз миллатга неча маротаба хоинлик қилди, ҳануз хоинлигини давом эттирмоқда.
Шу кўзойнакнинг ортидаги кўзга доим кўзим тушса, миямга бир фикр чақмоқдек чақнаб келаверади:
“Тириклигидан уялмасмикин-а?..”
* * *
Харомдан ҳазар қилмайдиган эркакдан кўра, ҳаромдан ҳазар қилмайдиган аёл ўн карра жирканч кўринади.
* * *
Халқнинг кўзи – Ҳақнинг кўзи, халқдан ҳеч нарсани яшириб бўлмайди.
* * *
Бир қарич ерга минглаб аждодларнинг қони тўкилган. Шунинг учун Ватаннинг ҳар қарич ери – бебаҳо!
* * *
Маддоҳ билан фоҳишанинг фарқи шундаки, фоҳиша – фақат ўз танасига ҳиёнат қилади, маддоҳ – бутун бошли халққа!
* * *
Хитой, японларнинг мақтанишларини қаранглар-а, нима эмиш, худди одамга ўхшайдиган робот яратишаётган эмиш. Биздан анча орқада қолибсизлар, ақллилар!
Нима иш буюрсанг, қўли кўксида “хўп бўлади!” деб бажаради, меҳнат қилиб чарчамайди, ҳақини талаб қилмайди, сўксанг кечирим сўрайди, топганини кияди, нима берсанг еб, яна ҳақингга дуо қилади.
Сизларга қанча робот керак, ақллилар?..
08.03.2025.
Носиржон ТОШМАТОВ
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali