"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


"Муштум" ҳажвий, танқидий журнали
Админ: +998998731313
Мурожаат учун: @mushtumgabot
Реклама хизмати: @Rek_musht
Ижтимоий тармоқлар:
https://taplink.cc/mushtumjurnali
Бизнинг материаллардан фойдаланганда олинган манбани кўрсатиб ўтишни унутманг❗️

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: "МУШТУМ" журнали расмий канали 📰
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фельетон

“ПАРНИК”ДАГИ  МОЛЛАР


Салла олиб кел, деса, каллани олиб келадиган раҳбарлар Хоразм вилоятининг Боғот туманида топилар экан.

2024-йилнинг октябрь ойи ўрталарида кадастр раҳбари томонидан тумандаги Боғистон маҳалласида яшовчи 15 га яқин фуқароларнинг молхоналари мажбуран ўзларига буздириб ташланди.

Кўпчилик сутини ичиб турган сигирини сотди, сотмаганлар парникда боқа бошлади. Ҳолбуки, Президентимиз ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига ҳамда уларга қурилган биноларга эгалик ҳуқуқини берадиган 937-сонли Қонунга имзо чеккан, 20 кундан кейин қонун кучга кириши керак эди.

Ҳолбуки, остонада қиш эди.
Кадастр раҳбари Достонбой Рўзибоевнинг кўз юммай ёлғон сўзлаши, калондимоғ ҳаракатларига қараганда, “салла”ни, “салла”га қўшиб, “калла”ни олишга унга кимдир буйруқ бергандек...

“МУШТУМ” бобо

👉 Видеони тўлиқ кўриш


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Ҳар шароитга мослашувчан бошлиқ...»

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.


Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook


Зигмунд ФРЕЙД


"МЕНИ МАҚТАШСА... ОЖИЗМАН"

* * *
Ўзингизни қиёслашингиз мумкин бўлган ягона одам, бу – Сизнинг ўтмишингиз. Сиз ўхшашингиз керак бўлган ягона одам, бу – Сизнинг айни пайтдаги ўзингиз.

* * *
Ҳеч нарса тасодифан содир бўлмайди, ҳар нарсанинг ибтидоий сабаби бўлади.

* * *
Бизлар бир биримизни тасодифан учратмаймиз. Биз аллақачонлар онгостимизда мавжуд бўлганларни учратамиз.

* * *
Аёл эркакни бўшатиши керак эмас, юмшатиши керак.

* * *
Ўз ўзингдан ҳалоллик талабчанлиги – ажойиб машғулот.

* * *
Фақат болалик оламидаги орзулар одамни чинакам бахтли қилади.

* * *
Бахтсизликда эзилган ҳиссиётлар ўлмайди, улар “оғзини ёпиб” туришга мажбурланади, холос. Улар инсонга ич-ичидан аста-секин ўз таъсирини ўтказаверади. 


* * *
Ҳар бир инсоннинг ўзгага бўлишмайдиган истаклари ва ҳатто ўзи тан олмайдиган ҳоҳишлари бўлади.

* * *
Ҳар бир тўкис одам фақат маълум нарсаларда тўкисдир.

* * *
Ҳузурнинг таъқиқланиши – ҳузурнинг нархини оширади, холос.

* * *
Биз севганимизда ҳеч қачон ҳимоясиз бўлмаймиз ва аксинча, севгилимиздан ёки унинг севгисидан айрилганимизда ҳар қачонгидан умидсиз ва бадбахтга айланамиз.

* * *
Сен куч-қудратни ҳамиша ташқаридан ахтарасан, ичкаридан эмас, аслида у доим ичкарида бўлган ва бўлади. 

* * *
Тушимиз қанчалар тушунарсиз бўлса, у шунчалар кўп маъно касб этади.

* * *
Инсон ҳеч қачон ҳеч нарсадан воз кечмайди, у фақат истакларини алмаштиради, холос.

* * *
Ҳаётдан ягона мақсад – тириклик жараёнини таъминлаш, билакс, яшаб қолиш учун мангу курашдир.

* * *
Инсоннинг қалб сирлари болалик саҳнаси фожеалари ортига яширинган бўлади, ана шу саҳналаргача етиб борсангиз, уни даволашни уддалайсиз.

* * *
Муаммони тан олиш – муаммони ҳал қилишнинг ярмисидир.

* * *
Ўзларини ўйлаганларидан-да  ахлоқли деб ҳисоблайдиганлар ўзлари тасаввур қила олмайдиган даражада ахлоқсиздирлар.

* * *
Ҳаётда ҳеч нарса беморлик ва аҳмоқлик каби қиммат турмайди.

* * *
Ҳар бир ҳаракатимизнинг асосида иккита сабаб ётади: буюк бўлиш истаги ёки муҳаббат муносабатлари.

* * *
Муҳаббат – ҳаёни уйғотадиган энг синалган усул.

* * *
Ташқаридан фаришта кўринган одамни ичида шайтони кўп бўлади.

* * *
Мени танқид қилишганида, ўзимни ўзим ҳимоя қила оламан. Лекин мақташганида, ожизман.

Носиржон ТОШМАТОВ таржимаси


➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Биров ушбу видеони, ўзинг учун ўл етим дейди, биров, ўзбегимнинг мард, танти йигитлари экан, дейди...

Нима бўлганда ҳам хайрли ишларининг баракасини берсин!

Бизнинг айтаримиз шу: офарин, Ўзбегимнинг танти ўғлонлари!

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

12.3k 0 79 21 116

“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ.

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook

8.1k 1 28 16 111

– Биз буни аллақачон ўйлаб қўйганмиз. Марҳум муаллифларнинг фарзандлари билан уларнинг қабрларига бориб дуою фотиҳа розиликларини оляпмиз.Тирик муаллифлар асарларини олиб кетиб ўзлари замонга мослаб келмоқдалар.
– Ишқилиб ремонт тугай деб қолдими?
– Йўқ, янги мавсумгача ҳам тугамаса керак. Лекин тезлатяпмиз…
– Мухлисларга тилагингиз?
– Янгигина ремонтдан чиқарилган, энг сўнгги замонавий талабларга мос асарлар томошаси бизнинг театрда! Йўлингизга мунтазирмиз!..

Эгамназар СОҲИБНАЗАРОВ.
Тожикистон Республикаси

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

8k 0 24 3 66

“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига!

М О С Л А Ш У В

ёхуд бир театрдаги «ремонт» ҳақида интервю


– Ҳамсуҳбатимиз машҳур «Елвизак» театрининг директори Санжар Аловуддин. Бугунги кунда театрингиз жамоаси фаолияти ҳақида қисқача сўзлаб берсангиз?
– Аввало йўқлаганингиз учун ташаккур. Энди саволингизга ўтадиган бўлсак, бугунда театр жамоаси ремонт ишлари билан банд. Шунинг учун…
– Демак, театрни янги мавсум олдидан ремонт қиляпсизлар…
– Йўғ-е, тушунмадингиз. Мен ижодий ремонтни кўзда тутяпман. Баъзи саҳна асарларини бугунги кун талабларига «лаббай» деб жавоб берадиган ҳолга келтиряпмиз.
– Ҳмм… барибир тушунмадим. Мисоллар орқали… иложи бўлса…
– Қулоқ солинг. Масалан, «Бой ила хизматчи»ни кўргансиз. Машҳур асар, қолаверса, ўз вақтида роса «кассабоп» эди. Бугунги нуқтаи назар билан қарасангиз, Солиҳбой ва Ғофур орасида битта Жамила талаш. Энди ўзингиз айтинг, ҳуснда беқиёс Жамила бугун чўнтагида ҳемири йўқ, битта рўзғорни эплолмайдиган Ғофурга тегиши мумкинми? Солиҳбойдай бадавлат одам турганда-я?.. Биз буни янгича талқинда саҳналаштирмоқчимиз. Унда Ғофурнинг розилиги билан Жамилани Солиҳбойга узатамиз. Мана, қисқача саҳна:

– Бахтлимисан, Жамилам?
– Ҳа, бой ота… узр навқироним…
– Ғофур-чи?
– Қўйинг ўша қурумсоқни!..

Шундай қилиб Солиҳбой марҳаматидан баҳраманд бўлган Ғофур Зоминдан арзон-гаровга бир машина қовун-тарвуз ва бир машина пиёз олиб Россияга кетади. Ўша ерда Соня исмли қизга ўйланади. Улардан Галичка ва Виктор туғилади. Саҳна Ғофурнинг оиласи билан Тошкентга келиши, поезддан тушаётиб «Салом, она юртим, озод юртим, мен келдим, тадбиркор ўғлингни қабул эт!» сўзлари билан очилади.
– Айтмоқчи, Хонзода-чи?
– Хонзоданинг Холмат билан дон чўқищиб юрганидан хабарингиз бор. Кунларнинг бирида Ҳожиона олмурутни тагида уларни бир-бирларига нон чайнаб бераётганларини… кўриб қолади. Шундан сўнг Хонзода отасиникига, Холмат гуноҳини ювиш учун ҳаммомга кетади.
– «Нурхон» ни ҳам қўйган эдиларинг чамаси?
– Салкам эллик йилдан бери кўрсатамиз. Бугун Нурхоннинг ўзида ҳам айб борлиги текширишда маълум бўлди. Аниқланишича, Мамат пичоғини коса ортига тезлаб, пиёз тўғрамоқчи бўлади. Раққоса эмасми, ўйнаб-ўйнаб келиб ўзини пичоқка уриб олади . Мамат айбдорми? Бу ерда биз Маматга афв эълон қиламиз. Бундан қувонган Мамат «адолат бор экан-ку» деб Ҳайдарга иккинчи синглиси, яъни Зебохонни беради. Очиғини айтганда , илгариги саҳналарда қаҳрамонлар тақдири нуқул аччиқ қисмат билан тугалланган. Бизда эса тамоман бошқача. Саҳна охирида тўю томоша. «Қутлуғ қон»да Нурини Йўлчига, Гулнорни Мирзакаримбойга унаштирамиз. Нурини истаги билан Йўлчи тижорат дўкони очиб қисқа муддатда бойиб кетади. Ва Нурини икки боласи билан баҳридан ўтади…
– Эшитишимча, «Келинлар қўзғолони» ни ҳам режалаштиргансизлар.
– Режада бор. Лекин ҳали қўл урганимиз йўқ. Лекин бир саҳнани танҳо сиз учун айтмоқчиман.Тағин ҳамма жойга доира чалманг… Фармонбибининг бир фарзанди қўшиқчи, исмиям… халиги... ўша. Тўйда пул қистиралаётганини эшитган Фармонбиби отарчи ўғлини тўйдан олдига солиб олиб кетади... Ҳайрон қоласан, ахир тамошабинлар ўз ихтиёри билан пул қистирашади. Бунинг нимаси ёмон? Аммо, битта лекини бор. Томошабинлар баъзан пул қистириб қўшиқчига халал беришади. Биз бошқача ғояни ўртага ташламоқчимиз. Санъаткорлар яқинида, қолаверса, саҳна пастида иккита яшик, худди сайловда бўлганидек ойнаванд қути қўйилса яхши бўларди. Одамлар кўнгилдан чиқариб ана шу яшикка ташлашарди… Яна солиқчилар ҳам қўшимча даромад ҳисобидан солиқ олишлари ҳам мумкин…
– Жаҳон адабиётидан қўйилган асарлар-чи?
– «Отелло»дан бошладик. Минг йилдан бери ўзбек саҳнасида бир қора ҳабаш Отелло бўлиши етар! Биз уни Отамуродга айлантиряпмиз. Дездемонани Дилором деб номладик. Кап-катта одам ҳадеб арзимаган рўмолчани сўрайвериши эриш туюлади. Биз рўмолча ўрнига носқовоқ сўратамиз.
– Ремонт қилинган асар муаллифлар, хусусан марҳум муаллифлар руҳини безовта қилмайдими?


ҲАДИСИ ШАРИФ

Енгил, аммо савоби улуғ амаллар

– Кимки қилмишига пушаймон бўлиб, узр сўраган одамни кечириб юборса, унинг хатоларини ҳам Аллоҳ таоло қиёмат куни кечиради.

– Манзилни сўраганга йўл кўрсатиш ҳам яхшиликдир.

– Дўзахдан яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам сақланинглар! Агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз ширин сўз билан сақланинг.

– Ҳалол касбдан чарчаб ухлаган одам гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди.

– Касал кўргани борувчи одам гўё жаннат боғида юргандек бўлади.

– Кимки дуоларим ижобат бўлсин, ташвишларим бошимдан арисин деса, камбағаллар ҳолидан хабар олсин.

– Кимки кўзи ожиз одамни қирқ қадам етаклаган бўлса, унинг жаннатга кириши муқаррардир.

– Садақа сув оловни ўчирганидек хатони (гуноҳни) ўчиради.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

18k 1 244 7 128

"МУШТУМ" КОНЦЕРТИ

Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ.

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook

9.8k 1 34 19 113

РАССОМ ХАНДАСИ

Ҳусан СОДИҚОВ чизган карикатура


Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook

9.5k 0 28 25 128

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дўконлардан бири "скидка" қилган экан!

Бизникиларга "скидка" қилиш ҳам хавфли, бир-бирини устига чиқиб кетади-я!..

Хитой ҳам шу қилиқларимизни кўриб, арзон маҳсулотларини тиқиштириб, ўзимизни тадбиркорларни синдириб юбориши, сўнгра ўзлари монопол бўлиб, хоҳлаган нархини қўйиши мумкин!

Арзонга учманглар, ахир, арзонни шўрваси татимас, дейди доно халқимиз!


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

9.6k 0 62 33 135

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Аллачи раҳбар»

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.


Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook


"БИР КЕЛИБ КЕТИНГ ҚИШЛОҒИМИЗГА!.."

Суратдагилар мактаб десам, ишонасизми?
Ҳа, бу Пешку туманидаги 7-мактаб.
Бобомнинг айтишича, бундан ярим асрдан ҳам кўпроқ аввал шу бинода ўқишган. Йиллар ўтди, авлодлар алмашди, аммо бино ўша-ўша. Энди эса укам — бобомнинг невараси ҳам худди шу қадим ва чириган деворлар орасида ўқимоқда. Бобом билан укам орасидаги ёш фарқи — 56 йил. Хўш, яна қанча авлод шу бинода ўқиши керак? Қачонки, бу бино бировнинг устига қулагандагина янги мактаб қуриладими? "Янги Ўзбекистон таълим остонасидан бошланади", деймиз. Аммо келинг, бир бор шу мактаб остонасини ҳам кўриб ўтайлик... Остонаси чириган, деворлари емирилган бинода қандай қилиб замонавий ва сифатли таълим бўлиши мумкин?

Ҳурматли раҳбарлар! Бугун мамлакатимизда таълим соҳасида катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Аммо мана шундай аянчли ҳолатдаги мактабларда ҳамон фарзандларимиз таълим оляпти. Таълим сифатини оширишни хоҳласак, аввало шундай муаммоларга бефарқ бўлмайлик. Ахир, сифатли таълим замонавий ва хавфсиз шароитдан бошланмайдими?!

Юсуфжон ЮНУСОВ,
журналист


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

9.8k 1 17 11 97

Бухоро вилоятининг Пешку туманидаги 7-мактаб дейишяпти.

👉 @mushtumjurnali

9.3k 1 47 23 125

“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ.

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Афанди образи ўзбек халқининг миллий қаҳрамони. Гоҳ тўпори, гоҳ анқов, гоҳ қув, гоҳ айёр, гоҳ содда, гоҳ муғомбир, гоҳ гўл, гоҳ ландовур, гоҳ андишачи... қўйинг-чи, ўзбекка хос бўлган барча жиҳатларни афанди образида учратиш мумкин.
Кейинги пайтларда “Афандичилик” деган рукнга кўп эҳтиёж сезилмоқда. Шунинг учун бугундан бошлаб, шу рукн остида постлар жойлашни ният қилдик.

(Мабодо, сизлар ҳам Афандиларга, афандичиликларга дуч келсангиз, Муштумга мурожаат ботимизга жўнатинг)


АФАНДИЧИЛИК – 1

"Муштум" бобо: Йигитлар! 25-март куни Эрон миллий футбол терма жамоаси билан ўйин бор-а, эсдан чиқиб қолмасин!
..

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

12.4k 0 157 36 169

Forward from: OPEL Uzbekistan
Opel Mokka – ҳар бир саёҳатингизда ишонч ва қулайлик!

🛣 Замонавий дизайн, инновацион технологиялар ва тежамкор двигатель – Opel Mokka билан ҳайдовчилик янада ёқимли!

💰 Йиллик ставка: 5.99% дан
📆 Тўлов муддати: 5 йилгача
📑 Даромад маълумотномаси талаб қилинмайди!

🚗 Шаҳар ёки узоқ масофаларга – Opel Mokka сизга ҳамроҳ бўлади!

📞 Батафсил маълумот учун: +998 55 503 77 67


ҲИКМАТЛАР

(Номаълум донишмандлардан)


Ўғирлик битта нондан бошланади, ҳиёнат битта бўсадан.

* * *
Мўйлов соқолга мос бўлмаса, сартарошда нима айб?

* * *
Инсоннинг меҳнати – инсоннинг кўзгуси.

* * *
Қариндошлар билан егин, ичгин, лекин савдо қилма.

* * *
Оғзингни катта очгандан кўра, кўзингни катта оч.

* * *
Шундай ойлар бўладики, топганинг йилга етар,
Шундай йиллар бўладики, топганинг ойда йитар.

* * *
Гапираётганга боқма, гапиртираётганга боқ.

* * *
Бу дунёда сукутдан кўра мулойим жавоб йўқ.

* * *
Ҳамма гўзал ўзича гўзал, кўнгил қўйганинг ўзгача гўзал.

* * *
Ҳусни чиройлига 40 кунда тўйиш мумкин, ҳулқи чиройлига 40 йилда ҳам тўёлмайсан.

* * *
Бол бор ерда, пашша ҳам бор.

* * *
Ҳиёнатни кечирганни яна ҳиёнат кутади.

* * *
Дўстингни йиғлатма, душманингни шодлатма.

Носиржон ТОШМАТОВ таржимаси

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

13.5k 0 232 11 130

#Ҳадис
#Қариндош

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бомдод намозидан кейин бир жамоат ичида ўтирарди.
“Худо ҳаққи, қон –қариндошлик алоқаларини узганлар бор бўлса, орамиздан туриб кетсин!
Биз Раббимизга дуо ўқимоқчимиз.
Қон –қариндошлик алоқаларини узганлар бор бўлган жойда осмон эшиклари ёпиқ бўлади, дуолар қабул бўлмайди” дедилар.

Имом Тобароний роҳматуллоҳи алайҳ ривояти.

* * *
Ҳар пайшанба ва жума кечаси одамларнинг амаллари тўғрисида Аллоҳ таолога хабар берилади.
Шунда силаи раҳм қилмаганларнинг  (қариндошлик алоқасини узганларнинг) яхши амалларини Аллоҳ таоло қабул этмайди.

Имом Бухорий ва Имом Муслим роҳимаҳумаллоҳ ривояти.

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

19k 0 208 13 107

* * *
Бир киши дўстига мақтаниб қолибди:
– Бизни хотин 3 йилдан бери Эмиратда ишлаяпти. Машина олинг, деб пул жўнатибди. Қанақа машина олсам экан? “Нексия”ми, “Матиз”ми?
Сен яхшиси эшак арава ола қол.
Жиннимисан? Эшак аравани бошимга ураманми?
– Тортиб юрасан
...

©Ўткир ҲОШИМОВ,
Ўзбекистон халқ ёзувчиси.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

20 last posts shown.