Институт мураббийлари


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


ҚарМИИ

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: GENERALISSIMUS
Jinoyat kodeksiga tegishli o‘zgartirishlar kiritish orqali transport vositasini takroran mast holda boshqarganlik uchun jinoiy javobgarlik belgilanmoqda. Bundan tashqari, Jinoyat kodeksida avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash, shuningdek imtihon o‘tkazish va haydovchilik guvohnomasini berish tartibini buzganlik, transport vositasini boshqarish huquqidan mahrum etilgan shaxsning transport vositasini boshqarganlik va siqilgan tabiiy gazda, suyultirilgan neft gazida yoki dizel va gazsimon yoqilg‘i aralashmasida ishlaydigan transport vositalaridan foydalanishda xavfsizlik qoidalarini buzganlik uchun jinoiy javobgarlik belgilanmoqda.

Shuningdek, Maʼmuriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksda transportda bezorilik, yaʼni ayrim haydovchilar tomonidan boshqarish madaniyatiga rioya qilmay, transport vositasini keskin boshqarish va boshqa harakatlarda ifodalangan “agressiv boshqarish”, “drift”, “shaxmat” shaklida harakatlanish, yo‘llarda to‘siqlarni paydo qilish kabi qoidabuzarliklar uchun maʼmuriy javobgarlik belgilanmoqda.

Xususan, qonun bilan jarima ballari hisoblangan yo‘l harakati qoidalarini buzganlik uchun maʼmuriy jazo qo‘llash kabi javobgarlik belgilanmoqda. Yo‘l harakati qoidabuzarliklari bo‘yicha hisoblanadigan jarima ballari belgilangan miqdordan oshganligi uchun maʼmuriy jazo qo‘llanilganda haydovchilik huquqidan mahrum qilishning eng kam miqdori olti oydan kam bo‘lmasligi nazarda tutilmoqda.

@generalissimo_marshal


Forward from: GENERALISSIMUS
“Мен тўғрилик орқасида бош кетса “иҳ” дейдиган йигит эмасман… Кўнглида шамси ғубороти, тес­каричилик мақсади бўлмоғон содда, гўл, виждонлик йигитга бу қадар хўрликдан ўлим тансиқроқдир. Бир неча шахсларнинг орзусича маънавий ўлим билан ўлдирилдим. Энди, жисмоний ўлим менга қўрқинч эмасдир”.

Абдулла Қодирийнинг суддаги нутқи

@generalissimo_marshal


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Момент подписания Трампом указов о рассекречивании материалов по убийствам братьев Кеннеди и Мартина Лютера Кинга


Forward from: Jaloliddin Yusubov
Rankings TOP-1000_2025.pdf
1.3Mb
#TOP1000 #Reyting

⚡️Diplomlari to‘g‘ridan to‘g‘ri tan olinadigan TOP-1000 talikka kirgan OTMlar
ro‘yxati

Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan 2025-yil uchun tasdiqlangan xalqaro e’tirof etilgan tashkilotlarning (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education, Academic Ranking of World Universities) reytingida oliy ta’lim muassasalari orasida birinchi 1 000 o‘rinni egallagan xorijiy oliy ta’lim muassasalari ro‘yxati tasdiqlandi.

Ushbu ro‘yxat 2025-yil uchun e’lon qilingan bo‘lib, har yili yangilanib turadi.

Ma’lumot uchun, TOP-1000 oliygohlarni tamomlagan talabalarning diplomlari O‘zbekistonda imtihon sinovlarisiz tan olinadi (nostrifikatsiya qilinadi).

👉 @Jaloliddin_Y_K


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Диққат

👮‍♂️Энди Ички ишлар ходимлари сиз билан нотўғри муомоалада бўлса, бу ҳолатни қаршиликсиз тасвирга олишингиз ва ижтимоий тармоқларга тарқатишингиз мумкин. 📹

Анча муҳокамаларга сабаб бўлган Қонун Сенат ташаббуси билан қайта кўриб чиқилди ва сўз эркинлиги таъминланди. Қонун билан фақат ходимларни обрўсизлантириш мақсадида сўз ва видеоларни бузиб, нотўғри монтаж қилганлик таъқиқланмоқда. 🎞

Канал 👉@SHOPIRLAR


Яхши хабар


Т А Б Р И К Л А Й М А Н !!!
Бугун ИФ катта ўқитувчиси Хулкар Азимованинг таваллуд кунлари. Хулкар домла туғилган кунингиз муносабати билан муборакбод этаман! Сизга соғлик, фаровон хаёт йўлдош бўлсин! Оилангиз, барча яқинларингиз ва дўстларингиз бахтига хар доим соғ-саломат бўлишингизга тилакдошман! Устозлик ва илмий фаолиятингизга омад ёр бўлсин! Сиз самимий, латофатли ва маъсулиятли аёлсиз!
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!


Forward from: Геосиёсат | News
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Америка буюк давлатми?

👉 @Geosiyosatuz


Forward from: D ...
❗️Қонунчиликдаги янгилик!

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги даги ПФ-168-сон Фармонининг 5-бандига мувофиқ, илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларидан ташқари бошқа бюджет ташкилотларида фаолият юритаётган фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига (ёки хорижий мамлакатларда уларга тенглаштирилган даражаларга) эга бўлган ходимларга қонунчиликда белгиланган ҳар ойлик қўшимча устама қуйидаги миқдорда қайта белгиланди:
🔹фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига (ёки хорижий мамлакатларда уларга тенглаштирилган даражаларга) эга бўлган ходимлар учун лавозим маошининг 5 фоизи;
🔹фан доктори (DSc) илмий даражасига (ёки хорижий мамлакатларда унга тенглаштирилган даражага) эга бўлган ходимлар учун лавозим маошининг 10 фоизи.

Каналга кириш: 👉👉👉 @Yurist_harbiy

Саволлар учун: 👉👉👉
@harbiy_yuristga_savol_bot


#Диққат #Расман

⚡️🇺🇿💃Тошкентда давлат хизмати ходимлари миллий либосда кийинадилар. Бунинг учун мукофот бўлади

Тошкентда жума кунлари “Миллий либослар куни” жорий этилади. Чопан ёки атлас кийиб келган ишчилар мукофот пули билан тақдирланади.

Расмийлар Ўзбекистоннинг маданий меросини шундай асраш, миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ниятида.

👉 @TOSHKENTLIKLAR_UZ


Бугун доцент Муроджон Очиловнинг ( ЭАФ) таваллуд
кунлари.
Муроджон Сизни барча жамоамиз аъзолари номидан туғилган кунингиз билан табриклайман!
Сизга соғлиқ, оилавий бахт ва хотиржамлик, фарзандларизга камол ва ишларизга ривож тилайман! Сиз- зиёли, ахлоқли ва мехрибон инсон, яхши устозсиз!
Туғилган кунингтз муборак бўлсин!


Forward from: Геосиёсат | News
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇸 Доналд Трамп инаугурация нутқини сўзлади

АҚШ президентининг нутқидан асосий иқтибослар:

◾️ Американинг "Олтин асри" ҳозирдан бошланади;

◾️ Америка тез орада олдингидан ҳам буюк, қудратли ва ажойиб мамлакатга айланади;

◾️ Менинг ҳаётим суиқасддан бекорга сақлаб қолинмади. Худо мени Американи янада буюк давлатга айлантиришим учун асраб қолди;

◾️ Сўнгги саккиз йил ичида мен АҚШ тарихидаги барча президентларга нисбатан кўпроқ синов ва муаммоларга дуч келдим;

◾️ Бугундан бошлаб, бизнинг мамлакат бутун дунёда энг ҳурматга сазовор давлатга айланади. Биз барча давлатларнинг ҳавасини уйғотамиз ва ҳеч кимнинг биздан фойдаланишига йўл қўймаймиз;

◾️ Суверенитетимиз ўзимизга қайтарилади, хавфсизлигимиз тикланади;

◾️ Америка таназзули бугундан тўхтайди;

◾️ Бизда ўз чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қила олмайдиган, бошқа мамлакатларни ҳимоя қилиш учун пул сарфлайдиган ҳукумат бор эди;

◾️ Адлия вазирлиги ва ҳукуматнинг "қурол сифатида қўлланилишига" чек қўйиб, адолат мувозанатини тиклайман;

◾️ Жамиятимизнинг қора танлилар ва испан тилида сўзлашувчи вакилларига менга билдирган ишончи ва қўллаб-қувватлови учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сизларнинг овозларингизни эшитдим ва уларни унутмайман;

◾️ Жанубий чегарамизда фавқулодда ҳолат режими жорий этаман. Ноқонуний чегарадан ўтишларга чек қўйилади. Барча ноқонуний мигрантлар келган жойига қайтарилади;

◾️ Наркокартеллар "террорчи ташкилотлар" деб эълон қилинади;

◾️ Энергия ресурсларини қазиб чиқаришни рағбатлантириш учун АҚШда энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат режимини жорий қиламан. Биз бутун дунёга Америка энергиясини экспорт қиламиз. Биз яна бой мамлакатга айланамиз ва бунинг учун ер остидаги "суюқ олтин" ёрдам беради. Биз янги "яшил битим"га чек қўямиз;

◾️ Савдо тизимимизни қайта ташкил этишни бошлайман, бу Америка ишчилари ва оилаларини ҳимоя қилади. Бошқа мамлакатларни бойитиш учун ўз фуқароларимиздан солиқ олиш ўрнига, бошқа давлатлардан савдо божларини олиб, ўз фуқароларимизни бойитамиз;

◾️ АҚШга сўз эркинлигини қайтариш ва давлат цензурасини тўхтатиш ҳақида фармон чиқараман;

◾️ Бугундан бошлаб, АҚШнинг расмий сиёсатида фақат икки жинс — эркак ва аёл жинслари тан олинади;

◾️ Мен тинчликпарвар инсонман. Ҳозирда давом этаётган урушларни тугатаман. АҚШнинг қудрати барча урушларни тўхтатишига ва дунёга янги бирдамлик руҳини олиб келишига ваъда бераман;

◾️ Мени саъй-ҳаракатларим натижасида инаугурациядан бир кун олдин, ҲАМАС томонидан гаровга олинган Исроил фуқаролари озод қилинди ва Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режими кучга кирди;

◾️ АҚШ Мексика кўрфазини Америка кўрфази деб, Денали тоғини эса Мак-Кинли тоғи деб қайта номлайди;

◾️ Дунёдаги энг қудратли армияни ташкил этиш ниятидаман. Бироқ энди АҚШнинг ҳарбий муваффақияти фақат жанглардаги ғалабалар билан эмас, балки олди олинган урушлар билан ҳам ўлчанади;

◾️ Биз Панама каналига эгалик қилиш ҳуқуқини қайта тиклаймиз;

◾️ Бизнинг байроғимиз Марс сайёрасида ўрнатилади;

◾️ Америка ҳудуди янада кенгаяди. Бобокалонларимиз океанларни кесиб ўтган, чўлларни босиб ўтган, улкан тоғларни эгаллаган, коинотни забт этган ва атомни парчалаган. Америка қила олмайдиган нарса йўқ;

◾️ Америка халқи икки жаҳон урушини ғалаба билан якунлаган, фашизм ва коммунизмни енгган, энди эса тарихдаги тўрт энг буюк йил остонасида турибди.

👉 @Geosiyosatuz


Т А Б Р И К Л А Й М А Н !!!
Бугун доцент Ғолиб Алиқкловнинг ( ГКИФ) туғилган куни!
Ғолибжон таваллуд кунингиз муносабати билан муборакбод этаман! Сизга соғлик, фаровон хаёт ва бахт-саодат йўлдош бўлсин! Оилангиз, барча яқинларингиз ва дўстларингиз бахтига хар доим соғ-саломат бўлишингизга тилакдошман! Устозлик фаолиятингизга омад ёр бўлсин!
Сиз фикрлашиз, тахлилингиз бўйича файласуфдан кам бўлмаган файласуфсиз! Туғилган кунингиз муборак бўлсин!


Forward from: Вафо Мўмин
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Нимага бунақа?

Чунки уларнинг халқи амалдорларни кўрса, етти букилиб салом бермайди, улар билан гаплашганда қўлини кўксига қўйиб ўтирмайди, улардан илоҳ ясаб олмайди. Энг асосийси улар яхши биладики, ҳар қандай амалдор уларнинг бошидаги раҳнамо эмас, уларнинг хизматчиси. Уларнинг пулидан маош олади ва уларнинг қонуний талабларини бажаришга мажбур. Бу давлатлар шунинг учун ҳам тараққиётда илгарилаб кетди.

Бизда эса дотацияда яшайдиган энг қолоқ бир туман ҳокимининг юришини кўринг...

Муаммо оёғи ердан узилган амалдорлардами ёки уларни бошига чиқариб олган оламондами!?

@VafoMumin — холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Эл қатори. Шунақа бўлиши мўмкинми? Албатта, биз хам борамиз, фуқаролик жамиятига.


Forward from: TABOBATLAR | 24
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сахари (қандли диабети) бор инсонлар учун фойдали тавсия

Сахари'да муаммоси бор танишларга юбориб қўямиз!

👉🏻 @Tabobatlar_24


Маълумот ўрнида


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️🇺🇿Президент Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикрлар эшитди

Унинг “Манчестер сити” клубига ўтишига Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Холид ибн Муҳаммад Ол Наҳаён ва Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг муносабати.


Батафсил 👉🏽 Дунё🌐Уз


Фахрланса арзийди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Диққат тарқатинг!!!
Халқаро экспертлар томонидан Ўзбекистонликлар эътироф этилмоқда.

Бир неча ривожланган давлатларда ўзбеклар эришган ютуқлари, мамлакатимизнинг ривожланаётганлиги, халқаро сиёсатчилар томонидан ҳолисона таҳлил қилиниб ижобий фикрлар билдирилмоқда.
Зеро ўзбек ёшлари дунёвий билимларни ҳамда чет тилларини мукаммал ўзлаштириши орқали Европа, АҚШ ва бошқа ривожланган давлатларда истеъдодларини намоён қилишмоқда.
Фикрларимизнинг тасдиғи сифатида юқоридаги видеони кўришни тавсия қиламиз.

Канал 👉@SHOPIRLAR

20 last posts shown.