Forward from: Uzdiplomat | Расмий канал
Давлат идораларида совет давридан қолган «объективка» лардан воз кечилади
Президент Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат бошқаруви академиясининг кадрларни ўқитиш, тарбиялаш ва жой-жойига қўйишда етакчи сифатидаги роли сезилмаётганини қайд этди.
Эски намунадаги “объективка”дан воз кечиб, илғор IT технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган тизимга ўтилиши белгиланди.
Лавозимга қўйишда ходимнинг қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлади. Бу борада номзоднинг камчиликлари билан бирга яхши тарафларини ҳам холисона айтиш керак.
Маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган ёшлар орасидан раҳбар кадрлар танлаб олинади.
Ишга қабул қилишни очиқ ва шаффоф ўтказиш, давлат хизматчилари реестрини белгилаш, кадрларни коррупцияга мойиллигини ўрганиш бўйича фармон лойиҳасини киритилади.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X