Uzdiplomat | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар
UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади
•facebook.com/uzdiplomat
•instagram.com/uzdiplomat.uz
•youtube.com/@uzdiplomat
Реклама: +99893 571 72 35
Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomatbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Ўзбекистон мактабларида телефонларни тақиқлаш керак...(ми?)

Бугун дунёнинг аксарият ривожланган мамлакатлари ўқувчилар қўлидаги смартфонларни тақиқлаш юзасидан бир тўхтамга келмоқда.

Айни кунларга келиб, Ўзбекистон сиёсатчилари ҳам бу мавзуда сўз юрита бошлади.


Франция ҳукумати 2018 йилдан буён бошланғич ва ўрта мактабларда смартфондан фойдаланиш тақиқ қўйган.

Нидерландия
ҳам 2024 йил январидан бошлаб смартфондан фойдаланишга тақиқни жорий қилди.

Венгрия ҳам 2024 йилнинг охирида телефонларга тақиқни қўллай бошлаган.

Британияда ҳам парламент смартфонларни чеклаш чораларни кўриб чиқмоқда.

Хўш , Ўзбекистон мактабларида телефонларни тақиқлаш керакми ёки йўқми?

Uzdiplomat.uz мавзу юзасидан фикр мулоҳазаларни кутиб қолади. Фикр берувчиларга ва ота-оналарга улашинг.

Батафсил…

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X

7.2k 1 52 47 133

#МАЪЛУМОТ

⚡️Шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб оширилган табиий газ ва электрнинг янги нарх тарифлари билан танишинг.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

11.4k 0 242 13 170

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Real_Ozbekiston

Олис тоғ этагида яшовчи Соҳибанинг бир куни...

У ўтин териб келиб, болалари учун овқат қилади, шу ўтинда сув иситиб кир ювади. Тоғда қўйларни боқиб келган чўпоннинг уйга қайтиши оила учун байрамга айланиб кетади.

«Қайси бир йили уч кун Жиззахнинг Бахмали оралаб роса юрганмиз.  Бизга айнан видеодаги қаҳрамон ва унинг ҳаёт тарзи керак эди. Оро ва ором нималигини билмайди, тоғдан ўтин олиб тушиш, мол-ҳолга қараш ҳам унинг мажбурияти,  болаларига овқат пиширишни-ку юмуш санамайдиган «темир хотин». Шаҳарни телевизорда кўрган, боришни хаёлига сиғдиролмайди, ушалмайдиган бир орзу деб билади. "Истасангиз айлантиргани олиб кетамиз", дейилса, ишонқирамай мийиғида кулади. Аслида Латтавошлик аёллар бир-биридан фарқ қилмасди...», деб эслайди муаллиф.

Муаллифлар - Машҳура Султонова
Акобир Мисралиев

Бахмал. Латтавош қишлоғи.

❗️Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни бизга юборинг!
Сиз қандай жойда яшайсиз?  Сурат ва лавҳаларни телеграм орқали
@uzdiplomat_uz га жўнатинг!

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Миграция агентлиги Кореяда маоши 2500 минг АҚШ доллари бўлган иш таклиф этмоқда

«Hyunday» кемасозлик компанияси билан ҳамкорликда Корея технологияси асосида малакали кадрлар тайёрлаш учун 3 ойлик ўқув курсларига энди EPS-Тоpik имтихонларидан Ишлаб чиқариш соҳасида муваффақиятли ўтиб, СПАС-Электрон базасида тасдиқланган 20-35 ёш ўртасидаги фуқаролар таклиф этилади, дейилади агентлик хабарида.

Ойлик маоши 2500 АҚШ доллари атрофида бўлади.

EPS-TOPIK (ишлаб чиқариш соҳасида) имтиҳонларида 80 балдан юқори натижа кўрсатган ёки ўтиш баллари 80 дан кам бўлган  тақдирда, «Қирол Сежонг» сертификатларига эга номзодлар 21 февраль кунигача ҳужжатларини Миграция агентлигининг ҳудудий филиалларига тақдим қилиб, саралаш босқичида иштирок этишлари мумкин.

2023 йилда ишлаб чиқариш соҳасида EPS-TOPIK имтихонларидан ўтган номзодлар СПАС электрон базасида 2 йил муддатга 2024 йилнинг ноябрь ойида тасдиқланган бўлса, ўқув курси учун саралаш босқичларида  иштирок этиши мумкин.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дунёда ноёб бўлган йиртқич — "Қор қоплони" Ўзбекистонда борлиги маълум бўлди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги «Юқори Тўпаланг» миллий табиат боғи Тамшуш ҳудудида 3500–4000 метр баландликда ўрнатилган фотоқопқонга қор қоплони биринчи марта муҳрланди.

Маълумот учун, «Юқори Тўпаланг» миллий табиат боғи 2022 йил март ойида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида ташкил этилган. Боғ Ҳисор тизмасининг жануби-ғарбий ён бағирларида жойлашган бўлиб, денгиз сатҳидан 930 метрдан 3700 метргача бўлган ҳудудни ўз ичига олади. Ҳудудда 46 турдаги фауна вакиллари яшайди, улардан 20 таси Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X


IMEI муаммоси: энди уни деб аэропортда қўшимча 1 соат қолиб кетишингиз мумкин!

Мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистонда бир неча йилдан бери мажбурий тартибда амалга оширилади. Расмийлар бунинг асосий мақсади – ноқонуний савдо ва контрабандани олдини олиш, шунингдек, мобил алоқа тизимида тартиб ўрнатиш деб кўрсатишган. Фаоллар эса бу тартибни амалда халқ учун эмас, балки тўловлар эвазига даромад топиш мақсади ётганига ишора қилувчи кўплаб мақолалар ёзишди.

Яқинда кучга кирган янги қоидалар ва амалиётдаги камчиликлар йўловчилар учун бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Тадбиркор ва иқтисодчи Ойбек Шайхов Тошкент аэропортида навбатлар акс этган сурат билан бўлишди. Унда IMEI ни рўйхатдан ўтказиш жараёни акс этган.

БАТАФСИЛ САЙТДА ЎҚИНГ!

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Ҳайдаров Зилемхан Ҳайдарович – Ўзбекистон теннис федерацияси раиси ўринбосари этиб тайинланди.

З.Ҳайдаров айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти раҳбари вазифасида фаолият олиб боради.

Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

12.2k 1 131 22 137

Ўзбекистонда 1-майдан қамоқдан озод этилган шахсларга 2,25 млн сўм миқдоридаги бир марталик нафақа пули тўланади

Ҳужжатга мувофиқ, 2025 йил 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга БҲМнинг 6 баравари (2,25 миллион сўм) миқдоридаги бир марталик нафақа пули «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.

Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X


⚡️ 8 март байрамида неча кун дам оласиз?

Бу йил 8 март — Хотин-қизлар куни байрами ҳафтанинг шанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига кўра, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Шунга кўра, байрам арафасида беш кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

8 март, шанба – байрам куни, дам олиш куни;
9 март, якшанба – дам олиш куни;
10 март, душанба қўшимча дам олиш куни.

Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X


❗️Uzdiplomat'да янги лойиҳа!
«Реал Ўзбекистон!» – Ҳақиқий ҳаётни сиз билан ёзамиз!

Энди сиз фақат кузатувчи эмас, балки Uzdiplomat'нинг ҳақиқий аъзосига айланишингиз мумкин!

Қандай қилиб?

Жуда оддий! Сизни ҳайрон қолдирган ёки фикрлашга ундаган ҳар қандай воқеани видеога олиб, бизга жўнатинг!

Кундалик ҳаётингизми, оддий қишлоқда тонг отишими, ёмғирми, тўйдаги урф одатми, фарқи йўқ, бизни ҳақиқий ҳаёт кўпроқ қизиқтиради.

Айтинг-чи, сиз қачонгача кузатувчи бўлиб қолмоқчисиз?

✔️Ўзбекистоннинг турли ҳудуд, қишлоқларида ҳаёт қандай кечмоқда?

✔️Сизни қишлоқда бугун қандай янгилик бўлди?

✔️Ишга, ўқишга, мактабга қандай етиб олдингиз?

✔️Маҳаллангизда қадимий ёдгорлик қаровсиз ҳолда қолганми?

✔️Истеъдодли инсонни биласиз, аммо уни дунё танимайдими?

✔️Лой кўчаларда юриб чарчадингиз, асфальт йўл бўлишини истайсизми?

✔️Мактабингизда барчани илҳомлантирадиган ўқитувчи борми?

✔️Буви ва боболарингиздан эшитган эксклюзив ҳикоялар одамларга қизиқ деб ўйлайсизми?

✔️Табиат мўжизасига гувоҳ бўлдингизми?

Ҳаммасини тасвирга олинг ва бизга жўнатинг!

❗️Энг яхши ва энг кўп кўрилган контент эгалари йил охирида мукофотланади!
Uzdiplomat билан бирга бўлинг – ҳақиқий Ўзбекистонни яратишда иштирок этинг!

Сурат ва лавҳаларни телеграмм орқали @uzdiplomat_uz га жўнатинг!

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


uzdiplomat иқтибоси:🖍
"Мамлакатга маддоҳлардан кўра танқидчиларнинг фойдаси кўпроқ бўлади"


Карим Баҳриев,
Журналист, шоир ва таржимон

2022 йил, 15 сентябрь

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


🔴Трамп Зеленскийни “диктатор” деб атади ва Россия билан муваффақиятли музокаралар олиб борилганини эълон қилди.

Bloomberg эса нодир металлар бўйича битимни Трампнинг “иллюзияси” деб ҳисоблайди

АҚШ президенти Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида Украина президенти Владимир Зеленскийни “диктатор” деб атади. “У сайлов ўтказишдан бош тортади, унинг Украинадаги рейтинглари жуда паст”, – деб ёзди Трамп. Шундан сўнг у: “У ягона яхши қилган нарса – Байденни гўё бир скрипкада ўйнатишдек уддасидан чиқиш бўлди. Сайловсиз диктатор. Зеленский тезроқ ҳаракат қилмаса, унинг мамлакати ҳам қолмайди”, – дея баёнот берди.

Шунингдек, Трамп ўзи ва унинг жамоаси Россия билан “муваффақиятли музокаралар олиб бораётгани”ни таъкидлади.

АҚШ президентининг айтишича, Жо Байден музокара ўтказишга ҳатто уриниб ҳам кўрмаган ва “Европа тинчлик ўрната олмаган”. Унга кўра, АҚШ Украинага 350 миллиард доллар ёрдам кўрсатган, Европа эса 150 миллиард доллар сарфлаган. Трамп Зеленскийни “молиявий ёрдам оқимининг давом этишини исташда” айблади. Унинг таъкидлашича, Зеленский ёрдам маблағларининг ярми “йўқолганини” тан олган.

Аввалроқ, Владимир Зеленский Трампга нодир металлар бўйича битим таклиф қилган эди. Бу таклиф Украинадаги нодир металларни қўшма лойиҳа асосида қазиб олиш ва АҚШга уларга устувор ҳуқуқ бериш имкониятини назарда тутарди. Бироқ Трамп Украинадан 500 миллиард доллар қийматида нодир металлар олишни хоҳлашини эълон қилди. Bloomberg маълумотларига кўра, дунёда бундай металларнинг умумийх қазиб олиниши йиллик 15 миллиард долларга баҳоланади. Шу сабабли, нашр Трампнинг бу режасини “иллюзия” деб атади.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

11.2k 0 19 53 114

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴Фарғонада сумалак пиширишни бошлаб юборишди

Сизчи? Бу йилги сумалакдан тотиб кўришга улгурдингизми?

Бувайдалик журналист Шарифа Мурод лавҳалари.

❗️Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни бизга юборинг!
📍Сиз қандай жойда яшайсиз?  Сурат ва лавҳаларни телеграм орқали @uzdiplomat_uz га жўнатинг!

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


#PREZIDENT_FARMONI

🔴II жаҳон уруш қатнашчиларига 10 минг АҚШ доллари миқдорида пул берилади

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан
“Янги Ўзбекистон” боғида 2025 йил 9 май куни соат 21.00 да Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам салюти ва мушакбозлиги уюштирилади. Бу ҳақида Президентнинг махсус фармони эълон қилинди.

Фармонда иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000 доллар миқдорида пул берилиши ҳам кўзда тутилган.

Шунингдек, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 сўм миқдорида пул мукофоти берилади. Ҳамда 1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 сўм миқдорида бир марталик пул маблағи берилади.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

14k 0 74 21 171

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#real_ozbekiston

🔴 Сел олиб кетган йўл…

📍Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, “Қўрғонтепа” МФЙ.

Таҳминан 20 йил аввал сел олиб кетган йўл ҳамон қаровсиз.
“Селдан кейин йўл тўғирланмади. Ҳокимиятга ёзгандан фойда йўқ”, дейди видео муаллифи.

❗️Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни бизга юборинг!
Сиз қандай жойда яшайсиз? Сурат ва лавҳаларни телеграм орқали
@uzdiplomat_uz га жўнатинг!

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Президентга муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчаси топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Вазир, учрашув вақтида Саудия Подшоҳининг кўп миллатли Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчасини топширган.

Маълум қилинишича, биргина ўтган йилнинг ўзида 800 мингдан зиёд фуқароларимиз Умра зиёратини, 15 минг нафари Ҳаж ибодатини адо этган.

Суҳбат чоғида ўзбекистонлик зиёратчиларга шарт-шароитлар ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш, уларнинг Саудия Арабистонига ташрифи хавфсиз ва қулай бўлишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Аввалроқ, Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири бу йил ўзбекистонликлар учун 15 мингта Ҳаж квотаси белгиланганини маълум қилган эди. Умра зиёратчилари сонига эса чеклов йўқ.

Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X


#real_O‘zbekiston

👍Тошкентнинг жин кўчалари

📍“Шум бола” киноси олинган манзил.

Бу жойларни сайёҳлар манзилгоҳига айлантириш керак.

Шу кўчалар сақланиб қолиши тарафдоримиз.”

Муаллиф: Тошкентлик

❗️Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни бизга юборинг.
Сиз қандай жойда яшайсиз? Сурат ва лавҳаларни телеграм орқали @uzdiplomat_uz га жўнатинг!

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


❗️Энди, Томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари уч карра юқори солиқ тўлайди

Аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳар чоракда ўрганиш олиб борилади.

Ўрганиш давомида хонадондаги томорқа ва ижара ерларида экин экилмаган ва қаровсиз қолдирилган бўлса қуйидаги чоралар қўлланилади.

1. Имтиёзли кредитлар ажратилмайди.

2. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади.

3. Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

26.9k 0 202 26 80

❗️Uzdiplomat'да янги лойиҳа!
«Реал Ўзбекистон!» – Ҳақиқий ҳаётни сиз билан ёзамиз!

Энди сиз фақат кузатувчи эмас, балки Uzdiplomat'нинг ҳақиқий аъзосига айланишингиз мумкин!

Қандай қилиб?

Жуда оддий! Сизни ҳайрон қолдирган ёки фикрлашга ундаган ҳар қандай воқеани видеога олиб, бизга жўнатинг!

Кундалик ҳаётингизми, оддий қишлоқда тонг отишими, ёмғирми, тўйдаги урф одатми, фарқи йўқ, бизни ҳақиқий ҳаёт кўпроқ қизиқтиради.

Айтинг-чи, сиз қачонгача кузатувчи бўлиб қолмоқчисиз?

✔️Ўзбекистоннинг турли ҳудуд, қишлоқларида ҳаёт қандай кечмоқда?

✔️Сизни қишлоқда бугун қандай янгилик бўлди?

✔️Ишга, ўқишга, мактабга қандай етиб олдингиз?

✔️Маҳаллангизда қадимий ёдгорлик қаровсиз ҳолда қолганми?

✔️Истеъдодли инсонни биласиз, аммо уни дунё танимайдими?

✔️Лой кўчаларда юриб чарчадингиз, асфальт йўл бўлишини истайсизми?

✔️Мактабингизда барчани илҳомлантирадиган ўқитувчи борми?

✔️Буви ва боболарингиздан эшитган эксклюзив ҳикоялар одамларга қизиқ деб ўйлайсизми?

✔️Табиат мўжизасига гувоҳ бўлдингизми?

Ҳаммасини тасвирга олинг ва бизга жўнатинг!

❗️Энг яхши ва энг кўп кўрилган контент эгалари йил охирида мукофотланади!
Uzdiplomat билан бирга бўлинг – ҳақиқий Ўзбекистонни яратишда иштирок этинг!

Сурат ва лавҳаларни телеграмм орқали @uzdiplomat_uz га жўнатинг!

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

19 last posts shown.