Forward from: ELTUZ
ҚОБИЛ ДЎСОВ ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ
Ҳуқуқбон Абдураҳмон Ташановнинг хабар беришича, 24 январ оқшомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат фаоли Қобил Дўсовни Самарқандда ҳибсга олган.
, деб ёзди Абдураҳмон Ташанов ўзининг фейсбук саҳифасида.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди ўтган йил 22 ноябрь куни жамоатчилик фаоли Қобил Дўсовни Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиевни ҳақорат қилганликда айбдор деб топиб, 1 йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилганди.
Шунингдек, Дўсовга нисбатан ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш ҳамда маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик каби тақиқлар юкланиши ҳам белгиланганди.
Қонунчиликка кўра, озодликни чеклаш сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 21:00 дан эрталабки соат 07:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш чекланиши ва унга қўшимча интернетдан фойдаланмаслик, оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмасликни назарда тутади.
Афтидан Дўсов айнан мана шу талабни бузгани учун қамоққа олинган.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

Менга Қобил билан бирга Вазирликка олиб келинган, сўнг қўйиб юборилган шериги қўнғироқ қилди. Расмийлар унинг пробация қоидаларини бузганлигини айтиб, шартли қамоқни ҳақиқийсига алмаштирибди