Qorovulbozor statistikasi| Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Sales



Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Sales
Statistics
Posts filter


Forward from: Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
📊 Республиканинг демографик кўрсаткичлари рақамларда

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига республиканинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда:

👨‍👩‍👧‍👦 Аҳоли сони – 35,4 млн. киши
🧍🏻‍♀️Аёллар сони – 17,6 млн. киши
🧍🏻‍♂️Эркаклар сони – 17,8 млн. киши

🌇Шаҳарда яшовчилар – 18 млн. киши
🏘Қишлоқда яшовчилар – 17,4 млн. киши

👼Туғилиш сони – 203,7 минг киши
⚰️ Ўлимлар сони – 40,4 минг киши

👩‍❤️‍👨Никоҳлар сони – 57,9 мингта
💫 Ажримлар сони – 12,2 мингта

Ташқи миграция ⬇️
🛩Кўчиб келган
– 0,4 минг киши
✈️Кўчиб кетган – 1,2 минг киши

👉 @UZBEKISTANUZ




📊 Ўзбекистон доимий аҳолиси сони бўйича дунёда 43-ўринда қайд этилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2022 йил 1 январь ҳолатига доимий аҳоли сони 35 271,3 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 712,4 минг кишига ёки 2,1 % га кўпайди.

✅ Мос равишда аёллар сони 346,6 минг кишига ёки 2,0 % га, эркаклар сони эса 365,7 минг кишига ёки 2,1 % га кўпайган.

✅ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра 2021 йил 1 – январь ҳолатига ер юзидаги жами аҳоли сони 7 875 млн. кишини ташкил этган.

👨‍👩‍👧‍👦 Ўзбекистон Республикаси аҳоли сони бўйича мамлакатлар ўртасида 43-ўринда қайд этилган.

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy


Forward from: STATISTIKA | Rasmiy kanal
📊 Ялпи ички маҳсулот ҳажми 7,4 % га ошди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 734,6 трлн. сўмни ташкил этган.

✅ 2020 йил билан таққослаганда 7,4 % га ўсди.

✅ 2021 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми жорий нархларда 21 039,3 минг сўмни (1 983 АҚШ доллари) ташкил этиб, 2020 йил билан таққослаганда 5,3 % га ўсди.

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy


Forward from: STATISTIKA | Rasmiy kanal
📊 2021 йилда қарийб 560 минг тонна картошка импорт қилинган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан қиймати 72,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 560 минг тонна картошка импорт қилган.

Картошка импорти 2020 йилга нисбатан солиштирилганда 109,1 минг тоннага ошган.

✅ 2021 йилда Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар:

🔷 Қозоғистон – 196 минг тонна
🔷 Покистон – 161 минг тонна
🔷 Эрон – 141 минг тонна
🔷 Покистон – 161 минг тонна
🔷 Қирғиз Р. – 35 минг тонна
🔷 Нидерландия – 11 минг тонна
🔷 Россия – 4,8 минг тонна
🔷 Франция – 616 тонна

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy


Forward from: Bugun.uz | Расмий канал
Ҳам импорт, ҳам экспорт қилинаётган газ, сотилиши камайган олтин ва бошқалар: Ўзбекистон ташқи савдосида қандай ўзгаришлар кузатилди?

Bugun.uz мамлакатнинг 2021 йилдаги ташқи савдо айланмаси бўйича маълумот берaди

Батафсил — bugun.uz/107122

Расмий | LIVE | Дайжест


Forward from: STATISTIKA | Rasmiy kanal
📊 Энг кўп қиз эгизак чақалоқлар туғилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда республика бўйича жами 18 288 та эгизак чақалоқ туғилган.

Шундан:

🙎‍♀️қиз болалар – 50,2 %

🙎 ўғил болалар – 49,8 %

✅ Ҳудудлар кесимида туғилган қиз эгизак чақалоқлар сони:

— Қорақалпоғистон Р. – 452 та
— Андижон вилояти – 943 та
— Бухоро вилояти – 536 та
— Жиззах вилояти – 457 та
— Қашқадарё вилояти – 909 та
— Навоий вилояти – 302 та
— Наманган вилояти – 826 та
— Самарқанд вилояти – 1218 та
— Сурхондарё вилояти – 720 та
— Сирдарё вилояти – 268 та
— Тошкент вилояти– 755 та
— Фарғона вилояти – 628 та
— Хоразм вилояти – 476 та
— Тошкент шаҳри – 697 та

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy


Forward from: STATISTIKA | Rasmiy kanal
🏗 Ўзбекистонда 107,4 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонда жами 107,4 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. 2020 йилга нисбатан ўсиш суръати 106,8 % ни ташкил этди.

Давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 5,6 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 5,2 % га тенг.

Нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан 101,8 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 94,8 % га тенг.

✅ Жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 29,7 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 56,4 трлн. сўмни ташкил қилган.

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy


Forward from: UzA | Расмий канал
Ўзбекистонда 1 км.кв. ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келади?

📍
http://uza.uz/posts/338952

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор


Forward from: IT Fuckt
Internet ulangan qurilmalar soni oshib bormoqda

- Har soniyada 127 ta yangi qurilma internetga ulanadi.

- 2022-yilda 27 milliarddan ortiq internet qurilmalari faol bo‘lishi kutilmoqda.

👉 @IT_FUCKT - IT'ga doir faktlar olami!


Forward from: Qoraxabar - Tezkor xabarlar | Rasmiy kanal
Ўзбекистонда цемент нархи арзонлашди

Бу ҳақда давлат Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Қўмитанинг хабар беришича, 2021 йил давомида цемент нархи 6,4 фоизга арзонлашган. Қайд этилишича, 2021 йилнинг декабрь ойида цемент нархи 2021 йилнинг ноябрь ойига қараганда 0,7 фоизга арзонлашган.

👉 @Qoraxabar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!


Forward from: UZSTAT | Rasmiy kanal
Ҳурматли Баходир Абдусаломович !

Давлат статистика қўмитаси жамоаси номидан Сизни туғилган кунингиз билан чин дилдан табриклаймиз !!!
Барча эзгу ниятларингиз амалга ошсин, ҳаётингиз мазмунли, муҳаббат ва ширин хотираларга бой бўлсин.
Биз Сизнинг барча ишларингизда доим омад, муваффаққият ва зафарлар ҳамроҳ бўлишини тилаймиз. Ҳаётингизда фаровонлик ва соғлик энг яқин ҳамроҳингиз бўлсин !!!
__________________

Уважаемый Баходир Абдусаломович !

От имени коллектива Государственного комитета по статистике примите наши самые теплые поздравления с Днем Рождения !!!
Пусть сбудутся Ваши сокровенные желания и устремления, сохранится все хорошее, что есть в Вашей жизни и приумножатся мгновения радости, любви и оптимизма.
Желаем, чтобы удача, успех и вдохновение были верными спутниками во всех ваших начинаниях, а здоровье и благополучие – на высшем уровне, в вашей замечательной жизни!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


📚 Газеталар, китоблар ва канцелярия товарлари нархлари бир йилда ўртача 8,6 % га қимматлашган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг декабрь ойида газеталар, китоблар ва канцелярия товарлари нархлари 2021 йилнинг ноябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,5 % га ошган.

Газеталар, китоблар ва канцелярия товарлари нархлари 2021 йил давомида ўртача 8,6 % га ошгани кузатилган.

📚 2021 йил давомида мактаб дафтари нархлари ўртача 11,3 % га ошган.

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy


Forward from: Qorovulbozor.uz|RASMIY KANAL
#TAYINLOV

Қоровулбозор туманидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларига ҳоким ёрдамчилари тайинланди.

Марҳамат улар билан танишинг !

✍️Қоровулбозор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


Forward from: BUKHARA NEWS | Расмий канал
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 35 271 276 кишини 'https://t.me/uza_uz/53786https://t.me/buxstataxborot/2532' rel='nofollow'>ташкил этмоқда.

Шаҳар жойларда – 17,9 млн. киши
Қишлоқ жойларда – 17,4 млн. киши

BUKHARA NEWS
Подписывайтесь, обуна бўлинг👇
Telegram | Сайт | Youtube | Facebook | Instagram




Forward from: Хабарлар 24 | Расмий канал
❗️2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги маълумотларни ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди:

❌тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;

❌лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;

❌давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;

❌қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;

❌кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотларни;

❌жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;

❌олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;

❌жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

❌жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

❌фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;

❌ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;

❌олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;

❌молиявий ҳисоботлар нусхаларини;

❌жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;

❌ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни.

❗️Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқоридаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

@Kunxabariofficial 👈🏾


Forward from: STATISTIKA | Rasmiy kanal
🍅 Ўзбекистон 81,6 минг тонна помидор экспорт қилди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида қиймати 56,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 81,6 минг тонна помидор экспорт қилган.

✅ Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 8,4 минг тоннага кам.

✅ 2021 йилнинг 11 ойи мобайнида Ўзбекистон энг кўп помидор экспорт қилган давлатлар:

🔷 Россия – 40,2 минг тонна
🔷Қозоғистон – 26,5 минг тонна
🔷 Қирғиз Р. – 12,7 минг тонна
🔷 Тожикистон – 2 минг тонна
🔷 Беларусь – 53,6 тонна
🔷 АҚШ – 20,9 тонна
🔷 Монголия – 15,6 тонна
🔷 Афғонистон – 12,0 тонна
🔷 Украина – 10,1 тонна
🔷 БАА – 9,9 тонна
🔷 Германия – 0,5 тонна

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy



20 last posts shown.

85

subscribers
Channel statistics