STATISTIKA | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


📊 Ўзбекистон 2024 йилда қанча олхўри экспорт қилган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь—декабрь ойларида хорижга қиймати 26,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 33 минг тонна олхўри экспорт қилган.

✅ Ўзбекистон 2024 йилда энг кўп олхўри экспорт қилган давлатлар:

Россия – 20 712 тонна;

Қозоғистон – 10 623 тонна;

Қирғизистон – 1 486 тонна;

Беларусь – 176,6 тонна;

Бошқа давлатлар – 25,1 тонна;


🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском


Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг яшаш жойлари бўйича тақсимланиши

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатига доимий аҳоли сони 37 543,2 минг кишини ташкил этган. Шундан:

🏣 Шаҳар аҳолиси – 19 135,8 минг киши

🏡 Қишлоқ аҳолиси – 18 407,4 минг киши

✅ 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига доимий аҳоли таркибида шаҳар ҳудудида яшовчилар сони қишлоқ ҳудудида яшовчилар сонидан 728,4 минг нафарга кўп.

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском


📊 2024 йилда метрополитенда қанча йўловчи ташилган?

🏢 Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида Тошкент метрополитенида жами 270,3 млн нафар йўловчи ташилган. Ушбу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 98,3 млн нафар йўловчига ёки 57,2 % ўсган.

🚇 Ушбу кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича:

2020 йил – 38,8 млн нафар;

2021 йил – 101,8 млн нафар;

2022 йил – 136,7 млн нафар;

2023 йил – 172 млн нафар;

2024 йил – 270,3 млн нафар.


🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском


📊 Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда:

🔸ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати – 106,5 %

🔸саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 106,8 %

🔸қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 108,8 %

🔸 чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 109,9 %

🔸 бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 112,9 %

🔸қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиш суръати – 103,1 %

🔸 ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 103,8 %

🔸экспортнинг ўсиш суръати – 108,4 %

🔸 импортнинг ўсиш суръати – 100,8 %

🔸фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони (2025 йил 1 январь ҳолатига) – 424 840 та

🔸 транспортда юк ташишнинг ўсиш суръати – 103,1 %

🔸 транспортда йўловчи ташишнинг ўсиш суръати – 106 %

🔸 аҳолининг реал умумий даромадлари ўсиш суръати – 108,1 %

🔸 доимий аҳоли сони (2025 йил 1 январь ҳолатига) – 37,5 млн киши


📊 Туристик мақсадларда Корея Республикасига сафар қилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари неча нафарни ташкил этди?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил январь-декабрь ойларида 23,9 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда Корея Республикасига сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,4 минг нафарга ёки 29,1 % га ошган.


✅ Жорий йилнинг январь-декабрь ойларида Корея Республикасига борган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича тақсимланган:

сайёҳлик – 16 205 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 5 142 нафар;

ўқиш – 2 077 нафар;

хизмат юзасидан – 427 нафар;

даволаниш – 58 нафар.


Таҳлилий статистик кўрсаткичлар

📊Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотни ишлаб чиқариш таҳлили (2024 йил январь-декабрь ҳолатига)

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском


Таҳлилий статистик кўрсаткичлар

📊 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасида ялпи ҳудудий маҳсулотни ишлаб чиқариш

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском


📊 2024 йилда қанча ерёнғоқ экспорт қилинган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида хорижга қиймати 22,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 14,5 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган.

✅ Ўзбекистон 2024 йилда энг кўп ерёнғоқ экспорт қилган давлатлар:

Покистон – 4 080 тонна

Озарбайжон – 1 585 тонна

Россия – 1 571 тонна

Туркманистон – 1 429 тонна

Қозоғистон – 1 379 тонна

Бошқа давлатлар – 4 483 тонна
.


Таҳлилий статистик кўрсаткичлар

📊 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском


Таҳлилий статистик кўрсаткичлар

📊 Ўзбекистон Республикасида кичик тадбиркорлик субъектларининг асосий кўрсаткичлари (2024 йил январь–декабрь ҳолатига)

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском


Таҳлилий статистик кўрсаткичлар

📊 Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг умумий даромадлари (2024 йил январь- декабрь ҳолатига)

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском


Таҳлилий статистик кўрсаткичлар

📊 Номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи (2024 йил январь-декабрь ҳолатига)

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском


📊 2024 йилда қанча электр ускуналари ишлаб чиқарилган?

🏢 Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-декабр ойларида йирик корхоналар томонидан 26,3 трлн сўмлик электр ускуналари (электр энергиясини ишлаб чиқарувчи, тақсимловчи, ёритувчи, сигнал ускуналари ва маиший электр асбоблари) ишлаб чиқарилган.

✅ Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (трлн сўмда):

2020 йил – 8,6

2021 йил – 11,2

2022 йил – 14,4

2023 йил – 18,7

2024 йил – 26,3.


📊 2024 йилда қанча енгил автомобиль импорт қилинган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 1,28 млрд АҚШ долларига тенг бўлган 74,7 минг дона (электромобилларни қўшган ҳолда) енгил автомобиль импорт қилинган.

✅ Ўзбекистонга 2024 йилда энг кўп енгил автомобиль импорт қилган давлатлар:

Хитой – 61 минг дона

Корея – 11,9 минг дона

АҚШ – 639 дона

Ҳиндистон – 577 дона

Япония – 168 дона

Бошқа давлатлар – 374 дона.


📊 Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда:

🔸ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати – 106,5 %

🔸саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 106,8 %

🔸қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 108,8 %

🔸 чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 109,9 %

🔸 бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 112,9 %

🔸қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиш суръати – 103,1 %

🔸 ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 103,8 %

🔸экспортнинг ўсиш суръати – 108,4 %

🔸 импортнинг ўсиш суръати – 100,8 %

🔸фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони (2025 йил 1 январь ҳолатига) – 424 840 та

🔸 транспортда юк ташишнинг ўсиш суръати – 103,1 %

🔸 транспортда йўловчи ташишнинг ўсиш суръати – 106 %

🔸 аҳолининг реал умумий даромадлари ўсиш суръати – 108,1 %

🔸 доимий аҳоли сони (2025 йил 1 январь ҳолатига) – 37,5 млн киши


Кўрсатилган бозор хизматлари

🏢Статистика агентлиги дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида (норасмий ва яширин иқтисодиётни статистик баҳолаш бўйича ўтказилган кузатувлар натижаларини қўшган ҳолда) кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 818 428,3 млрд сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,9 % га ўсди.

Кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг ўсишида молиявий хизматларнинг 20,6 % га (кўрсатилган умумий бозор хизматлари ҳажмининг ўсишидаги таъсири 3,4 пункт), савдо хизматлари 11,8 %га (ўсишдаги таъсири 2,3 пункт), яшаш ва овқатланиш хизматлари 10,6 %га (ўсишдаги таъсири 2,3 пункт), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 25,8 %га (ўсишдаги таъсири 1,5 пункт), транспорт хизматлари 8,6 %га (ўсишдаги таъсири 1,5 пункт), таълим соҳасидаги хизматларнинг 13,4 %га (ўсишдаги таъсири 0,5 пункт) ўсиши ижобий таъсир кўрсатди.

Норасмий ва яширин иқтисодиётни статистик баҳолаш бўйича ўтказилган кузатувлар натижаларини қўшган ҳолда кўрсатилган бозор хизматларнинг энг катта ҳажми яшаш ва овқатланиш (183 314,5 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 110,6 %га етди), савдо хизматлари (149 599,8 млрд сўм, 111,8 %), транспорт хизматлари (145 124,4 млрд сўм, 108,6 %) ва молиявий хизматлар (135 509,5 млрд сўм, 120,6 %)га тўғри келади.

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском


Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

🏢Статистика агентлиги дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)лари ҳажми 467 041,5 млрд. сўмни ёки 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 103,1% ни, шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачиликда, овчиликда ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 451 019,6 млрд. сўмни (103,1 %), ўрмон хўжалигида – 11 778,4 млрд. сўмни (103,0 %), балиқчилик хўжалигида – 4 243,5 млрд. сўмни (97,2 %) ташкил қилди.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот(хизмат)лари ҳажмининг ошиши, асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажмининг кўпайганлиги (3,1 %) билан боғлиқ. Барча тоифадаги хўжаликларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ошиши узумнинг – 5,4 % га, полизнинг – 5,1 %, меваларнинг – 4,8 % га, донли экинларнинг – 4,8 % га, картошканинг – 4,0 % га, сутнинг – 4,0 % га ошиши билан изоҳланади.

Хўжалик тоифалари бўйича таҳлиллар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмининг 63,1 % - деҳқон ва томорқа хўжаликлари, 29,7 % - фермер хўжаликлари, 7,2 % - қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи хўжаликлар ҳиссасига тўғри келишини кўрсатмоқда.

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском


Асосий капиталга инвестициялар

Статистика агентлиги дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида, барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан асосий капиталга инвестициялар ҳажми 493 652,0 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 127,6 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга, асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар умумий ҳажмида корхоналар маблағлари ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар улуши 17,6 %ни, Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги хорижий кредитлар – 4,8 %, тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлар – 2,6 %, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар – 62,8 %, шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (ТТХИ) – 30,5 %, аҳоли маблағлари – 6,5 %, Республика бюджети – 4,6 %, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси – 0,7 %, Сув таъминоти ва канализация тизимини ривожлантириш жамғармаси 0,4 %.

Асосий капиталга инвестицияларнинг 2023 йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатларини молиялаштиришнинг асосий манбалари: Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси – 157,1%, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар – 159,0%, улардан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (ТТХИ) – 152,0%.

Молиялаштириш манбалари бўйича паст ўсиш суръатлари: Сув таъминоти ва канализация тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари – 79,9%, Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги хорижий кредитлар – 97,4%, аҳоли маблағлари – 98,7%,тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлар – 86,5%, Республика бюджети – 90,3%, корхоналар маблағлари – 96,3%.

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском


Саноат соҳалари

Статистика агентлиги дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида республика корхоналари томонидан 885 818,9 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва саноат ишлаб чиқариш индекси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,8 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга, саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмида ишлаб чиқарадиган саноатнинг улуши 85,1 фоизни, тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш саноати 7,6 фоизни, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш 6,8 фоизни, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш 0,5 фоизни ташкил этди.

Саноат ишлаб чиқариши ўсишининг асосий омили бўлиб ишлаб чиқарадиган саноат корхоналарида ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,7 % га, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноатида физик ҳажм индекси 5,5 % га, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашда 5,3 % га ҳамда тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш саноатида 1,9 % га ошганлиги кузатилди.

Шу билан бирга, ишлаб чиқарадиган саноатида резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш (2023 йилнинг январь-декабрь ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 127,2 %), шунингдек, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (2023 йилнинг январь- декабрь ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 111,1 %) ҳажми ошди.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан хом нефт ва табиий газ ишлаб чиқариш (2023 йилнинг январь-декабрь ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 97,8 %), машина ва ускуналардан ташқари тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш (2023 йилнинг январь-декабрь ойларига нисбатан 86,8 %) ҳажми пасайиши кузатилди.

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском


Ялпи ички маҳсулот ҳажми 6,5 % га ўсди

Статистика агентлиги дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 454 573,9 млрд. сўмни ташкил этди ва 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 6,5 % га ўсди.

Саноат тармоғининг ўсиши 6,8 % ни ташкил этди ва ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 1,7 ф.п.ни ташкил этди.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиши 3,1 % ни ташкил этди ва ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,6 ф.п.ни ташкил этди.

Қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиши 8,8 % ни ташкил этди. Қурилиш тармоғининг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,6 ф.п.ни ташкил этди.

Хизматлар кўрсатиш соҳасида ўсиш суръати 7,7 % ни ташкил этди. Шундан савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 11,1 % га, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа 13,4 % га ҳамда бошқа хизмат соҳалари 4,5 % га ўсди. Хизматлар кўрсатиш соҳасининг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 3,3 ф.п.ни ташкил қилди.

Маҳсулотларга соф солиқлар ҳажми 6,0 % га ўсди ва унинг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,3 ф.п.ни ташкил этди.

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском

20 last posts shown.