UzA | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали.
@uza_uz
@uzauzlot
@uzauzilmfan
@uzauzenglish
@uzasport
@uzauzrus
•Тезкор: @uzauz
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
•twitter.com/uzauz
•https://www.youtube.com/c/UzAuzb
@uzareklama

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Қатар амири Путин билан учрашиш учун Москвага келди

Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний пайшанба куни Москвага ташриф буюрди, деб хабар берди Россиянинг ТАСС давлат ахборот агентлиги.

Батафсил: https://uza.uz/posts/710652

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Бахтиёр Саидов Кувайтда Жасим бин Муҳаммад Ал-Будаивий билан учрашди

Яқин Шарқ минтақаси нашрлари ёзишича, Ал-Кувайт шаҳрида “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирлари учинчи учрашувида иштирок этган Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари Бахтиёр Саидов Кенгаш Бош котиби Жасим бин Муҳаммад Ал-Будаивий билан учрашганини ёритди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/710658

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Ахсикент – тарих ва келажак маскани

Тарихчи олимларнинг маълум қилишича, Ахсикент эрамиздан аввалги III асрда ташкил топган бўлиб, қадимги Фарғона давлатининг пойтахти, Буюк ипак йўлининг асосий шаҳарларидан бири бўлган. Тарихий манбаларда хусусан, “Бобурнома”да бу кентнинг алоҳида аҳамияти ҳақида кўп ёзилган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/710543

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Энди оддий рассом бўлиб, автомобиль ютиб олиш имконияти берилди (+видео)

Андижон вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича ўтказилган йиғилишда Мухлиса Каримова Андижон давлат педагогика институти талабаси сифатида қатнашганидан мамнун бўлди.

📽 https://youtu.be/N9V03YDaxfg

Батафсил: https://uza.uz/posts/710512

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси тадбирларида иштирок этади

Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон парламент делегацияси мазкур тадбирда иштирок этади.


Батафсил: https://uza.uz/posts/710577

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Томорқадан самарали фойдаланишда Амударё тажрибаси

Президентимизнинг 2024 йил 5 март куни қабул қилинган “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/710523

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Зоҳиджон Исмоилов: “Ўзбекистон тиббиёти дунёга машҳур бўлсин”

Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ мутлақо янгича моҳият касб этадиган соғлиқни сақлашни тубдан ислоҳ этишда соғлом авлодни тарбиялаш ва тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янги поғонага кўтариш ғоясини илгари сурди ва давлат сиёсати даражасига кўтарди. Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар бугун ўз самараларини бермоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/710569

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Халқ банкида Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда “Лидер аёллар” дастури йўлга қўйилди

Бугунги кунда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг турли соҳадаги фаоллиги ортиб бормоқда. Уларнинг раҳбарлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, жамиятдаги мавқейини мустаҳкамлаш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, молия сектори каби масъулиятли ва динамик соҳаларда хотин-қизларнинг етакчи ўринларда фаол иштироки устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/710546

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


1 килограммдан ортиқ заргарлик буюмларини олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс фош этилди

"Тошкент-Аэро" ихтисослашган божхона комплекси матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 16 апрель куни Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залида Истанбулга парвозга отланган фуқарода 1 кг.дан зиёд заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/710492

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Хитойнинг етакчи компанияси Ўзбекистонда пойабзал ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Бугун Тошкентда “UzCharmExpo-EurAsia-2025” чарм, пойабзал, атторлик, мўйна ва қоракўл ҳамда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар 18-халқаро кўргазмасининг иккинчи кунги тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/710490

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Ўзбекистон ва Венгрия атом энергетикаси соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Жорий йилнинг 14-16 апрель кунлари “Ўзатом” агентлиги директори Азиз Аҳмедхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси ишчи ташриф билан Венгрия Республикасида бўлди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/710462

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


1997 йилда ўз даврининг йирик геостратегларидан бири бўлган Збигнев Бжезинский ўзининг "Буюк шахмат тахтаси" китобида Фарғона водийсини геосиёсий кескинлик ўчоғига айланишини башорат қилган, айрим экспертлар эса ҳатто "порох бочкаси"га ўхшатган эди. Дарҳақиқат, учта мустақил мамлакатга дахлдор бу қадимий ҳудудда яқин-яқингача шундай воқеалар рўй бердики, кўпчилик бу машъум башорат ҳақиқатдан унчалик ҳам йироқ эмаслигига ишонганди.

Аммо бугун биз бутунлай бошқача воқеликда яшамоқдамиз. Президент Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўра биладиган раҳбарлиги, тизимли ва чуқур ўйланган ислоҳотлари туфайли Фарғона водийсининг учта вилояти ва унинг юраги бўлмиш Андижон бутунлай ўзгариб кетди.

Бугунги кунда Андижон иқтисодий ўсиш, тадбиркорлик ташаббуси, инновация руҳи, интеллектуал тараққиёт ва маданий тикланишнинг қудратли марказига айланган. Бу шундай заминки, ҳар бир янги лойиҳа келажак пойдеворини мустаҳкамлайдиган тамал тошидир. Бу ерда одамлар орзу қиляпти ва ўз мақсадларига эришяпти. Ўқийман, изланаман, даромад топаман ва бошқаларга ҳам даромад манбаи яратаман деганларга – кенг йўл. Янги – Бобур шаҳри қурилмоқда.

Тан олиш керак, Андижон - илм, интилиш, меҳнатсеварлик ва тўғри йўлга қўйилган давлат сиёсати бутун бир ҳудудни нақадар ўзгартириб юбориши мумкинлигининг ёрқин намунасидир. Аҳолиси зич, ер ресурслари чекланган, яқингача саноати фақат Асака заводидан иборат бўлиб келган вилоят аҳли Президентимиз олиб бораётган ислоҳотлар кучидан, яратилган ҳар бир имкониятдан тўлиқ, максимал даражада фойдаланяпти, ҳар жабҳада реал, кундалик ҳаётда сезиш мумкин бўлган натижаларга эришаяпти. Бундан қувонсак ва ибрат олсак арзийди, албатта.

Эски башоратларни унутиш вақти келди. Эндиликда, шу жумладан уч давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари ва дўстлиги туфайли бугун Фарғона водийси "порох бочкаси" эмас, балки имкониятлар, фаровонлик, тинчлик, яхши қўшничилик ва бунёдкорлик маконига айланди. Андижон, Фарғона ва Наманганга келсак, улар эртанги кунга ишонч ва кучли, адолатли Давлат раҳбарининг эътибори билан халқимиз нималарга қодир эканини исботламоқда.

Facebook|Instagram|X


Интернетда “ўтирган” болаларга ким масъул?

Ижтимоий тармоқларда чамаси 3-4 ойлик чақалоқ йиғлаётгани, онаси унга смартфонни тутганда у тинчланиб, мультфильм кўраётгани ҳақидаги лавҳа “тренд”га чиқди. Бу нимаси? Замонавий “алла”ми? Эртага, чақалоқ бир-икки ёшга тўлганида нима бўлади? Смартфонни кузатиш унинг руҳиятида наркотик таъсиридек бўлиб қолмайдими?

Батафсил: https://uza.uz/posts/710424

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Сўнгги йилларда 2 миллиондан ортиқ оила ижтимоий ҳимоя дастурлари билан қамраб олинди

АОКАда Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Рўзметова иштирокида бўлиб ўтган брифингда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан 2025 йилнинг биринчи чорагида аҳолига кўрсатилган хизматлар юзасидан маълумот берилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/710426

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


II Марказий Осиё медиа форуми: ташаббус ва таклифлар, ғоялар

Маълумки, шу кунларда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ОАВ ходимлари иштирокида “Глобал ўзгаришлар даврида Марказий Осиё: Медиа стратегик ривожланиш воситаси сифатида” мавзусида II Марказий Осиё медиа форуми бўлиб ўтмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/710455

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Қонун ижроси: маҳаллаларда хонадонлар хатлов ишлари қандай ташкил этилмоқда?

Мамлакатимизда халқ манфаати, инсон қадри ва адолат тамойилларини мустаҳкамлаш йўлидаги ислоҳотлар самараси бардавом бўлмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/710442

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
18 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим туманларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/710370

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Ажрашган аёлга собиқ турмуш ўртоғи уй-жой олиб бериши мажбурий бўлдими?

Бир оиланинг бузилиши, албатта, турли ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқаради. Қонуний ажрим, агар ўртада фарзанд бўлса, унинг таъминоти учун алимент ундириш ва албатта, уй-жой муаммоси ҳам ўртага чиқади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/710403

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


#Муносабат

Президентнинг Андижон вилоятига ташрифи ҳудудий ривожланиш ва стратегик янгиланишларни бошлаб берди


2025 йилнинг 15-16 апрель саналари андижонликлар ҳаётида унутилмас кун сифатида муҳрланди. Сабаби, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга амалга оширган бу галги ташрифи доирасида қатор инфратузилмавий, саноат, транспорт ва ижтимоий лойиҳалар тақдимот қилиниб, вилоят тараққиётини белгилаб беришга қартилган муҳим қарорлар қабул қилинди. Шу боис, мазкур ташриф Андижон вилоятидаги ривожланиш жараёнларида янги босқич сифатида қаралмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/710358

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Президентнинг Андижонга ташрифи: Янги Ўзбекистон нафаси ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонга кириб бормоқда, халқимизни баланд-баланд марраларга ундамоқда.

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

20 last posts shown.