Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг топширига асосан Амударё тумани прокурори в.в.б. А.Джумамуратов бошчилигида Амударё тумани ИИБ бошлиғи ва туман Йўл ҳаракат хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан “Ўзбеккўмиртаъминот” МЧЖ Амударё туман омборининг аҳоли хонадонларига ва ижтимоий соҳа объектларига кўмир маҳсулоти тарқатиш фаолияти ўрганилди.
Хусусан, “Ўзбеккўмиртаъминот” МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман филиалидаги кўмир омборхоналари ўрганилиб, куз-қиш мавсуми учун кўмир ёқилғисини аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва бюджет ташкилотларига ўз вақтида, етказиб бериш, вагонлар ҳаракатини жадаллаштириш ҳамда талон-торож ҳолатларига чек қўйишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини бўйича кўрсатмалар берилиб, назоратга олинди.
Шунингдек, Амударё туман ИИБ ва туман ЙҲХБ ходимларига кўмир маҳсулотлари тарқатилиши учун автотранспорт воситалари билан таъминлаш ҳақида топшириқлар берилди.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.
📌https://t.me/press_Amuwdarya
🌐Sayt✉️ Telegram📱Instagram 📱Facebook