#Ҳашар
⚡️⚡️⚡️ Ҳоким бошчилигида ҳашар ишлари ўтказилди
Бугун ҳоким Сардор Исоқулов ташаббуси билан “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” ва “Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!” шиорлари остида ўтган умумхалқ ҳашарида сектор раҳбарлари, умуман туманимиздаги барча ташкилот ходимлари фаол иштирок этди.
Маҳаллаларимиз ҳудудида дарахт кўчатлари экилиб, ободонлаштириш ишлари кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Жумладан, Самаробод маҳалласидаги ҳашар вақтида 9-сонли мактабгача таълим ташкилотининг ҳовлиси саранжом-саришта қилинди. Турли мевали ва манзарали дарахт кўчалари экилди.
Ҳоким ҳашар давомида ўз қўли билан дарахт кўчатларини экди. Шунингдек, кам таъминланган оилаларнинг ҳолида хабар олди. Уларнинг муаммоларини сўраб, ҳал қилиш чораларини кўрди.
Ҳоким хонадонларга ташрифи чоғида уй эгалари билан биргаликда дарахт кўчатларини экди.
Тушлик вақтида ҳашарчилар учун дастурхон ёзилиб, ош тортилди. Айрим хонадон эгалари кўк сомса ёпиб, ҳашарчиларга улашиб чиқди.
Обод маҳалласидаги ҳашар давомида йўл бўйидаги ариқлар тозаланиб, бетон аралашмаси қуйилиб, тўлиқ таъмирланди.
Хуллас, бугун туманимиз кенг қулоч ёзган ҳашарда 450 туп манзарали ва 150 туп мевали дарахт кўчатлари сифатли қилиб экилди.
Ободонлаштириш ишларида ташкилот ходимлари ўзаро ҳазил мутойиба билан анча-мунча ишлар бажариб қўйди.
👉@PARKENT_TONGI