"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!

📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Паркент туманида газ таъминоти 3 кунга тўхтатилади

"Паркенттумангаз" ГТБ юқори турувчи ташкилотлар билан келишилган жадвалга асосан жорий йилнинг 14-16 апрел кунлари туманимизнинг барча ҳудудларида тортилган юқори босимли газ тармоқларида газ узатишнинг лойиҳавий босими асосидаги синов тайёргарлиги бошланади.

Шу муносабат билан туманимиздаги барча истеъмолчиларга табиий газ бериш 14 апрелдан 16 апрелгача тўхтатилади!

❗️Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Қўшимча маълумот учун қўйидаги рақамларга қўнғироқ қилишингиз мумкин.

📞 +998717222392

📞 +998999631004

🔴 Эслатма ўринида айтиш жоизки, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритиш қонуний тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

❗️Шу боис, газ тармоқларига ўзгариш киритиш "Паркенттумангаз" ГТБ томонидан келишилган ҳолатда амалга оширилиши лозим.

👉 @PARKENT_TONGI

31.2k 4 1.1k 15 30

#Расмий_баёнот

⚡️⚡️⚡️ "Паркент тонги" газетасининг телеграм каналида эълон қилинган "Фотима Асқарқулова қидирилмоқда" номдаги хабарнинг натижаси юзасидан РАСМИЙ БАЁНОТ

Жорий йилнинг 9 апрель куни "Паркент тонги" газетасининг телеграм каналида Паркент тумани Ойдин маҳалласининг Политаева кўчаси, 20-уй, 2-хонадонда яшовчи 27.05.1985 йилда туғилган Фотима Асқарқулова қидирувга берилгани ҳақида ахборот берилганди.

Паркент тумани прокуратураси ва Ички ишлар бўлими ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбири давомида Фотима Асқарқулова Оҳангарон туманидаги "Анҳор" кафесида ишлаб юргани аниқланган.

Фотима Асқарқулова билан Паркент тумани прокуратурасида суҳбат ўтказилди.

Маълум бўлишича, Фотима Асқарқулова ёлғиз аёл бўлиб, турмуш қийинчиликлари сабаб иш излаб Оҳангарон туманидаги "Анҳор" кафесига бориб қолган.

Шундан сўнг, Фотима Асқарқулованинг уйида йўқлиги, қаердалиги номаълум бўлгани учун унинг синглиси туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат Паркент тумани прокуратураси ва Ички ишлар бўлими томонидан атрофлича ўрганилиб, Фотима Асқарқулова уйига соғ-саломат кузатиб қўйилди.

✍️ Паркент тумани прокуратураси

👉 @PARKENT_TONGI


#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Паркент тумани тадбиркорлари саноат ярмаркасида 2,4 миллиард сўмдан ортиқ шартномаларни имзолашга эришди

Жорий йилнинг 10-11апрель кунлари Нурафшон шаҳрида “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” бўлиб ўтди.

Икки кун давом этган ярмаркада 10 дан ортиқ тармоқ ва вазирлик ҳамда юртимизнинг барча ҳудудларидан йирик корхоналар ўз маҳсулотлари билан қатнашди.

Улар орасида Паркент туманидаги 40 га яқин тадбиркор ярмаркада қатнашди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, туманимиздаги "Zuma-pharma" МЧЖ, “Yuma bio” қўшма корхонаси, "Shabnam elegant" ва “Zamona Raʼno” корхоналари 200 дан ортиқ  турдаги маҳсулотлари билан фаол иштирок этишди.

Шунингдек, тадбиркорларимиз ҳудудий корхоналар билан 2,4 миллиард сўмдан ортиқ шартномаларни имзолашга эришди.

Ярмарканинг якуний қисмида  “Yuma bio” қўшма корхонаси ва "Shabnam elegant" корхонаси     “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси”да фаол иштироки учун ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

👉 @PARKENT_TONGI


#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Ўзбекистонда экологик носоз деб топилган машиналар ҳайдовчиларига чора кўрилади

Экология вазирлиги маълум қилишича, “Тоза ҳаво” ойлиги доирасида юрган автомобилларнинг экологик ҳолати текширилади.

Қоидаларга жавоб бермайдиган транспорт воситалари ҳайдовчиларига Маъмурий жавобгарлик кодекси асосида чора кўрилади.

Тадбир 2 босқичда ўтказилади:

🔸1-босқич: 10 апрель – 10 май

🔸2-босқич: 10 август – 10 сентябрь (Тошкентда 10 сентябрь – 10 октябрь).

👉 @PARKENT_TONGI


⚙️ Sifati yuqori, narxi esa past!

Zamonaviy oshxonada yangi, sifatli texnika bilan taom tayyorlash zerikarli ish emas, haqiqiy maroqli mashg‘ulotga aylanadi.

ISHONCHda texnika narxlari arzon:

🔹 Ferre texnikalari — 15% CHEGIRMA yoki 25% BONUS
🔹 Samsung kir yuvish mashinalari — 30% CHEGIRMA yoki 35% BONUS
🔹 Бирюса texnikalari — 15% CHEGIRMA yoki 25% BONUS
🔹 Ideal texnikalari — 15% CHEGIRMA yoki 20% BONUS

ISHONCH do‘konlariga tezroq tashrif buyuring! Texnikalar tugab qolmasin. 😅

Batafsil:

📞 +998735152222

🤖 @ishonch_chatbot

Barcha aksiya va yangiliklardan xabardor bo'lish uchun @ishonch kanaliga obuna bo‘ling!


⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Жиноят-қидирув бўлимларида кадрлар алмашинуви ўтказилса, МИБдан янги мутахассисларни жалб қилишларини сўраган бўлардим, демоқда Зафарбек Солижонов.

Чунки улар алиментчи оталарни қидириб топишга уста. Бари Шерлок Холмслар шу ерда. Қудуқ, тўшаклар таги, молхона, иккинчи хотинининг уйи, дискотекадан бўлсаям топиб чиқишяпти.

Бу сафаргиси қўшнисининг уйидан, деворлар орасидан топилган. Ҳали ажрашмаган, 3 та боласи бор алиментчи ота шунақа жойга яширинганакан.

👉 @PARKENT_TONGI


#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Паркент туманида жиноятчиликни жиловлаш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 3 январь кунидаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини сифатли бажариш мақсадида Паркент туман прокурори Ж.Хайитбоев раҳбарлигида ишчи гуруҳ тузилганди.

Бугун туман прокурори бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентимизнинг қарорининг Паркент туманидаги ижроси юзасидан амалга оширилиши шарт бўлган қуйидаги вазифалар белгилаб олинганди.

✅ Спиртли ичимликка ружу қўйиб, оилавий жанжал содир этаётган шахсларни даволатиш;

✅ Онлайн ва қимор ўйинга берилган шахсларни аниқлаш, уларни олдини олиб, тўғри йўлга қайтариш;

✅ Ўғрилик содир этиш орқали кун кечиришга уринганлар, айниқса, майда ўғриликларни олдини олиб, жиноятчиларни ушлаш;

✅ Маст ҳолатда ва ҳужжатсиз автомобиль бошқарганларга кескин чоралар кўриш;

✅ Ҳар бир ташкилотда коррупцияни олдини олиш, пластик картадан ўғриликларни олдини олиш;

✅ Жамоат жойларида тамаки, спиртли ичимлик истеъмол қиладиганларни камералар ёрдамида аниқлаш ва уларга чора кўриш;

✅ Тунги 22:00 дан кейин кафе, биллиард, компьютер ўйингоҳларида мақсадсиз юрган фуқароларни шахсини аниқлаш, уларни ўзлари ва ота-оналари билан профилактик суҳбатлар ўтказиш;

✅ Ҳар бир маҳаллада бир ҳафта давомида содир бўлган кўнгилсиз ҳолатларни маҳалла аҳли, нуронийлар, ота-онаси иштирокида муҳокама қилиш;

Ишчи гуруҳнинг бугунги йиғилишида шу каби муҳим вазифаларнинг бажарилиши таҳлил қилинди.

Йиғилишда Президентимиз қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Паркент туманининг энг муҳим ҳудудларига тўлиқ камера ўрнатилиб, уларнинг сони жами 147 тага етгани ўғирлик жиноятини 47 фоизга камайишига сабаб бўлгани айтиб ўтилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари бундан буён маҳаллаларда жиноят содир этилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ижтимоий муаммолар, хусусан ишсизлик, носоғлом муҳитдаги оилалар, ҳуқуқий саводхонлик маданиятини ошириш каби вазифаларни бажариш юзасидан қўшимча чора-тадбирларни белгилаб олишди.

👉 @PARKENT_TONGI


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Қилмиш_қидирмиш

⚡️⚡️⚡️ “Абдуллоҳ” номи билан танилган блогер Ўзбекистон фуқароларини ҳақорат қилгани учун ҳибсга олинди

Унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича иш қўзғатилган, дея хабар берди Тошкент вилояти ИИББ.

👉 @PARKENT_TONGI


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Диққат

⚡️⚡️⚡️ Алимент тўловчи шахслар бемалол четга чиқиши мумкин

Мол-мулкни гаровга қўйиб ҳам чиқса бўлар экан.

Яқинларга юбориб қўямиз!

👉 @PARKENT_TONGI


#Матбуот
#Пресс_анонс
        
"ПАРКЕНТ ТОНГИ" ГАЗЕТАСИНИНГ 2025 ЙИЛ 10 АПРЕЛЬ СОНИДА:

👉 "Аквапарк" лойиҳасининг тақдимоти

👉 Электр ва газ тўловлари учун компенсация кимларга берилади?

👉 Истиқбол маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

👉 Дунё парламентларига янги ташаббус

👉 Қўли енгил шифокор

👉 Красногорскда "Ёшлар сайли" қандай ўтди?

👉 Мактабларни 5 кунлик таълим тизимига ўтказишни маъқуллайсизми?

👉 Афсонага айланган фасона

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!

👉 @PARKENT_TONGI


#Расмий_баёнот

⚡️⚡️⚡️ "Паркент тонги" газетасининг телеграм каналида эълон қилинган "Шодия Миршоҳидова қидирилмоқда" номдаги хабарнинг натижаси юзасидан РАСМИЙ БАЁНОТ

Бугун "Паркент тонги" газетасининг телеграм каналида Паркент тумани Марказий маҳалласи, Учкўприк кўчаси, 35-уйда яшовчи 18.11.2008 йилда туғилган Шодия Миршоҳидова қидирувга берилгани ҳақида ахборот берилганди.

Паркент тумани прокуратураси ва Ички ишлар бўлими ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбири давомида Шодия Миршоҳидова Тошкент вилоятидан топилди.

Шодия Миршоҳидова билан унинг онаси иштирокида Паркент тумани прокуратурасида суҳбат ўтказилди.

Маълум бўлишича, Шодия Миршоҳидова отасининг берган даккиси ортидан аразлаган.

Шундан сўнг, Шодия Миршоҳидова отасининг гапини кўтара олмай аразлаб яширинишни маъқул кўрган.

Мазкур ҳолат Паркент тумани прокуратураси ва Ички ишлар бўлими томонидан атрофлича ўрганилиб, Шодия Миршоҳидова оила аъзоларига соғ-саломат етказилди.

Ҳурматли ота-оналар, фарзандингиз тарбиясига бефарқ бўлманг!

❗️Фарзандларингиз тарбияси масаласида ҳамиша огоҳ бўлинг!

✍️ Паркент тумани прокуратураси

👉 @PARKENT_TONGI

21.4k 0 245 26 63

#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Паркент тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан тақдим этилган бўш иш ўринлари бўйича муаммога дуч келдингизми?

Хабарингиз бор, ҳар ойда Паркент тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни @parkent_tongi телеграм канали орқали бериб борилмоқда.

Бироқ, кейинги пайтларда канал аъзолари томонидан бўш иш ўринлари ҳақида берилган маълумот юзасидан эътироз билдириб изоҳ ёзиб қолдирилмоқда.

Шу боис, Паркент тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан тумандаги корхона ва ташкилотлар томонидан тақдим қилинган бўш (вакант) иш ўринларининг ҳаққонийлигини ўрганиш ва амалга оширилган ишлари тўғрисида қуйидагиларни маълум қилади.

Жумладан, тумандаги 39-мактаби томонидан туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига my.mehnat.uz платформаси орқали таълим даргоҳида мавжуд бўлган “Мусиқа” фанининг бўш (вакант) эканлиги тўғрисидаги маълумот тақдим этилганди.

Шунга асосан туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан фуқаро Р.С.га “Мусиқа” фани ўқитувчиси лавозимига йўлланма берилганди. Бироқ, ушбу берилган йўлланма 39-мактаби томонидан асоссиз равишда рад этилган.

Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида мазкур ҳолат ўз тасдиғини топди. Фуқаро Р.С. қонунда белгиланган тартибда ишга жойлаштирилди.

Бундан ташқари, Паркент туманидаги корхона ва ташкилотлар томонидан “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги 642-сонли Қонунининг 13-моддаси талаблари билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида”ги Низомнинг 4-бандида ва бошқа меҳнатга оид ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларда “Бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳар ой ҳисобот даври ойнинг якуни билан кечиктирмай тақдим этилади” дея қайд этилган.

Ушбу норматив ҳуқуқий ҳужжатларга асосан ўрганиш ишлари олиб бориш давомида тумандаги 24-мактаби, “Гулбоғ Дилшода Миртохирова”  фермер хўжалиги, Саксонота ДЎХИЧК, “Ясин Инвест” МЧЖ, “Мадина Мумтоз” МЧЖ ва “Паркент Броллер” МЧЖлар томонидан бўш (вакант) лавозимлари мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни Паркент тумани камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига тақдим қилмаганликлари аниқланиб, ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 229-моддаси 1-қисмига асосан қонунда белгиланган тартибда маъмурий жарималар қўлланилди.

❗️Ҳурматли тумандошлар!

Паркент тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларга асосан иш сўраб борилган ташкилот томонидан асоссиз рад жавобини олсангиз Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Илҳом Мирзаевнинг қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг!

📞 +99899-901-42-90

🔴 Унутманг, ҳар бир мурожаат қонун доирасида тезкорликда кўриб чиқилади!

👉 @PARKENT_TONGI


#Видеоселекторда

⚡️⚡️⚡️ Ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни!

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда ички туризмга эътибор туфайли маҳаллий сайёҳлар сони 23 миллионга етди (2017 йилда 5 миллионта эди).

Лекин ҳалигача Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабзга бормаган оилалар кўп. Шу боис, ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни, деб эълон қилинади.

Ёшлар ўртасидаги мусобақа ғолибларига “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмасини совға қилиш йўлга қўйилади.

Ҳар йили ички туризм тарғиботини кенгайтиришга 20 миллиард сўм ажратилади.

Мутасаддиларга экстремал туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилди.

👉 @PARKENT_TONGI


#Янги_қарор

⚡️⚡️⚡️ 1 майдан 201 кВт⋅соатдан 500 кВт⋅соатгача электр энергиясига 900 сўмдан эмас, 800 сўмдан тўлайсиз

Вазирлар Маҳкамасининг 194-сон қарори қабул қилинди.

Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ошиши муддати 1 апрелдан 1 май санасига кўчирилди.

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда. Яъни 2025 йил 1 майдан эътиборан аҳоли истеъмолчилари 201 кВт·соатдан 500 кВт·соатгача бўлган янги миқдор оралиғида ҳар бир киловатт·соат учун 800 сўмдан тўлайди (шу пайтгача 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган қисми учун 900 сўмдан ҳақ тўланган).

Айтиш жоизки, бир ойда ўртача 500 кВт·соат миқдорида электр энергияси сарфлайдиган хонадон вакиллари бунинг учун 2025 йилнинг 1 май санасига қадар 360 минг сўм тўлашарди (200 кВт·соат базавий норма учун 90 минг сўм, 201 кВт·соатдан 500 кВт·соат учун 270 минг сўм). Тариф ўзгаришларидан сўнг бир ойда ўртача 500 кВт·соат ток ишлатадиган хонадон бунинг учун 360 минг сўм тўлайди (200 кВт·соат базавий норма учун 120 минг сўм, 201 кВт·соатдан 500 кВт·соат учун 240 минг сўм). Яъни улар учун нарх ошаётгани йўқ.

Бундан ташқари, қарор билан электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилиши белгиланмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI



15 last posts shown.