#Мулоқот
⚡️⚡️⚡️
Ҳокимнинг навбатдаги қабули Красногорскда ўтказилдиТуман ҳокими Сардор Исоқуловнинг навбатдаги қабули Красногорск ҳудудидаги "Чотқол" маданият марказида бўлиб ўтди.
Унда сектор раҳбарлари, тумандаги барча давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари иштирок этди.
Очиғини айтганда, туманимизда айрим идора раҳбарлари орасида мурожаатлар билан ишлашда масъулиятни чуқур англамаганлари топилади.
Айниқса, гапни дўндирадиган, муаммони ҳал қилишга келганда эса пайсалга соладиганлар ҳам учраб туради.
Ҳоким Сардор Исоқулов бундай раҳбарларни ақлини киритиб қўйганига гувоҳ бўлганмиз. Аҳоли мурожаатлари билан ишлашни эплай олмаганларни ишдан олган ҳолатлари ҳам бўлган.
Шу боис, ҳокимнинг Красногорскда бўлиб ўтган навбатдаги фуқаролар қабулига мурожаатчилар кўп келди.
Қабул аввалида ҳоким одамларни ортиқча вақтини олмаслик, айниқса уларни муаммоларини тизимли тарзда ҳал қилиш учун ўзига хос услубни қўллади.
Мурожаатларнинг мавзусига қараб, тегишли соҳа раҳбарларига бевосита мурожаатларни қабул қилиш топшириғини берди.
Ҳоким бошчилигида ўтган қабулда билдирилган мурожаатларнинг аксарияти моддий ёрдам, уй-жой олиш, ишга жойлашиш, тадбиркорлик ва бошқа масалаларда амалий ёрдам сўраш билан боғлиқ бўлди.
Қабулдаги жами 36 та мурожаатдан 7 таси шу жойнинг ўзида ҳал қилинди. Қолган 21 таси вақт талаб қилингани боис, ижрога қаратилиб, 8 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
👉
@PARKENT_TONGI