❓
4 баллгача етмаганларга ҳам супер-контрактда чегирма борми?
✅ ЖАВОБ: Ҳа, бор.
Ушбу масала бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан боғландим. Олинган маълумотларга кўра, ушбу 10% лик чегирма ўтиш балига
4 баллгача етмаган абитуриентларнинг супер-контракти учун ҳам қўлланади.
Масалан,
математика йўналишида
1,5 балл етмай қолди дейлик. Бундай вазиятда ўша абитуриент
2 баробар тўлайди. Математика йўналишида стипендиясиз базавий контракт нархи
6.412.610 сўм.
Демак, математика йўналишига 1,5 балл етмай қолган абитуриент
12 млн 825 минг 220 сўм супер-контракт тўлаши керак эди (2 x 6.412.610).
Энди унга 10% чегирма қўлланади. Яъни
1.282.522 сўм чегирма туфайли супер-контракт нархи
11.542.698 сўм бўлади.
Эслатиб ўтаман, супер-контрактнинг шкаласи қуйидагича бўлади:
➖ ўтиш балига 1 баллгача етмаган абитуриентлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг
1,5 баробари;➖ 1,1 баллдан 2 баллгача —
2,0 баробари;➖ 2,1 баллдан 3 баллгача —
2,5 баробари;➖ 3,1 баллдан 4 баллгача —
3,0 баробари;➖
4,1 балл ва ундан кўпроқ етмаганларнинг барчасига
(56,7 баллдан баланд бўлса) 8, 10, 12, 15, 17 ва 25 баравар қўлланади. Йўналишлар кесимидаги нархларни
мана бу ердан кўриб олиш мумкин.
➖ 56,7 баллдан кам тўплаганлар мана бу жадвалдаги супер-контракт нархининг бараварини тўлайди. Масалан, математика йўналишида
46 млн сўм бўлса, 56,7 баллдан кам тўплаганлар
92 млн сўм тўлаши керак.
👉
@xushnudbek 👈