❓4 баллгача етмаганларга ҳам супер-контрактда чегирма борми?
✅ ЖАВОБ: Ҳа, бор.
Ушбу масала бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан боғландим. Олинган маълумотларга кўра, ушбу 10% лик чегирма ўтиш балига 4 баллгача етмаган абитуриентларнинг супер-контракти учун ҳам қўлланади.
Масалан, математика йўналишида 1,5 балл етмай қолди дейлик. Бундай вазиятда ўша абитуриент 2 баробар тўлайди. Математика йўналишида стипендиясиз базавий контракт нархи 6.412.610 сўм.
Демак, математика йўналишига 1,5 балл етмай қолган абитуриент 12 млн 825 минг 220 сўм супер-контракт тўлаши керак эди (2 x 6.412.610).
Энди унга 10% чегирма қўлланади. Яъни 1.282.522 сўм чегирма туфайли супер-контракт нархи 11.542.698 сўм бўлади.
Эслатиб ўтаман, супер-контрактнинг шкаласи қуйидагича бўлади:
➖ ўтиш балига 1 баллгача етмаган абитуриентлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 1,5 баробари;
➖ 1,1 баллдан 2 баллгача — 2,0 баробари;
➖ 2,1 баллдан 3 баллгача — 2,5 баробари;
➖ 3,1 баллдан 4 баллгача — 3,0 баробари;
➖ 4,1 балл ва ундан кўпроқ етмаганларнинг барчасига (56,7 баллдан баланд бўлса) 8, 10, 12, 15, 17 ва 25 баравар қўлланади. Йўналишлар кесимидаги нархларни мана бу ердан кўриб олиш мумкин.
➖ 56,7 баллдан кам тўплаганлар мана бу жадвалдаги супер-контракт нархининг бараварини тўлайди. Масалан, математика йўналишида 46 млн сўм бўлса, 56,7 баллдан кам тўплаганлар 92 млн сўм тўлаши керак.
👉 @xushnudbek 👈