Нигора Алимова


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат
9860 0825 8193 5846 канални қўллаб қувватлаш учун
Мурожаат учун +998909009024

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Давлатимиз раҳбарига камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий хизматлар қамрови ва турларини кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди.

Главе государства представлена информация о мерах по поддержке малообеспеченных семей, обеспечению занятости людей с инвалидностью, а также расширению охвата и видов социальных услуг.

#Mirziyoyev #taqdimot #ijtimoiyxizmat #kambagallik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: Pressuzb
Рақобат қўмитаси рекламаларда нархларни хорижий валюталарда кўрсатиш мумкин эмаслигини эслатиб, реклама билан ишловчиларни расман огоҳлантирди

Қўмита хабарига кўра, охирги вақтда ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) рекламаларида нархларни хорижий валюталарда кўрсатиш кенг тарқалаётганлиги кузатилмоқа.

❗️Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, рекламада нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш тақиқланади.


Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар Ўзбекистон Республикаси валютасида амалга оширилади.


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига йўл қўйилмайди.


Қонунда истеъмолчиларга — жисмоний ёки юридик шахсларга йўналтирилган реклама учун истиснолар белгиланмаган. Қиймат кўрсаткичларини ўз ичига олган ҳар қандай реклама-ахборотида нархлар сўмда кўрсатилиши керак.

Шу билан бирга, нархларни сўмда кўрсатишга доир талаблар ҳар қандай очиқ реклама-ахборотига, шу жумладан, интернет тармоғида эркин фойдаланиши мумкин бўлган очиқ саҳифага жойлаштирилган ахборотларга ҳам бевосита тааллуқлидир.

Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси реклама берувчи, тайёрловчи ва реклама тарқатувчиларни расман огоҳлантиради!

Реклама-ахборотида товар (иш, хизматлар) тўғрисида маълумотларни хорижий валютада кўрсатилиши реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилишига олиб келади ҳамда тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

@pressuzb


Жарима баллари 1 майдан бошлаб кучга кирмайди

Жарима баллари 1 май кунидан бошлаб кучга кирмаслиги маълум қилинди.

"Балларни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат белгиланган тартибда ишлаб чиқилмоқда", — деб хабар берди ЙҲХХ матбуот котиби Зойир Мирзаев.

Шу боис, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун бериладиган жарима балларининг ҳисобланиш муддати ва тартиби аниқ белгиланади.

https://t.me/Nigora_Alimova


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дунё Аёллари...

https://t.me/Nigora_Alimova


Forward from: Pressuzb
Ўзбекистон қаердан қанча қарз олган?

Pinkod.uz давлат қарзлари олинган ташкилотлар ва маблағларнинг қайси йўналишларга сарфланганини ўрганди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йил давомида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2023 йилга нисбатан $5,27 млрдга ошиб, $40,19 млрдни ташкил этди. Ушбу ўсишнинг асосий қисми ташқи қарз ҳисобига тўғри келиб, унинг ҳажми $33,72 млрдга етди. Ички қарз эса йил давомида $1,19 млрдга ортиб, $6,47 млрдни ташкил қилди.

Ўзбекистоннинг асосий кредиторлари кимлар?

Ҳозирги кунда Ўзбекистон давлат ташқи қарзининг $19,1 млрд қисми халқаро молиявий ташкилотлардан жалб қилинган. Асосий кредиторлар қуйидагилар:

⁃ Жаҳон банки – $7,64 млрд
⁃ Осиё тараққиёт банки – $7,41 млрд
⁃ Осиё инфратузилма инвестиция банки (AIIB) – $1,65 млрд
⁃ Ислом тараққиёт банки – $0,9 млрд
⁃ Халқаро валюта жамғармаси (IMF) – $0,7 млрд
⁃ Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) – $0,3 млрд

Ташқи қарзнинг $10,44 млрди хорижий ҳукуматларнинг молиявий ташкилотлари орқали жалб этилган. Жумладан:

⁃ Хитой тараққиёт банки ва Эксимбанк – $3,76 млрд
⁃ Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JISA) – $2,88 млрд
⁃ Франция тараққиёт агентлиги – $977 млн
⁃ Корея Эксимбанки ва Корея иқтисодий тараққиёт жамғармаси – $740 млн
⁃ Германия давлат банки (KfW) – $415 млн
⁃ Саудия тараққиёт жамғармаси – $139 млн
⁃ Испания давлат банки – $66 млн
⁃ Бошқа манбалар – $1,45 млрд

Ўзбекистон давлат қарзининг тақсимоти қуйидагича:

⁃ $15,29 млрд (45%) — Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш
⁃ $5,74 млрд (17%) — Ёқилғи-энергетика саноати
⁃ $2,91 млрд (9%)— Қишлоқ ва сув хўжалиги
⁃ $2,85 млрд (8%) — Уй-жой коммунал хўжалиги
⁃ $2,85 млрд (8%) — Транспорт ва транспорт инфратузилмаси
⁃ $2,4 млрд (7%) — Соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот ва коммуникация технологиялари
⁃ $841 млн (2%) — Тадбиркорлик фаолияти ва саноат ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш
⁃ $764 мллн (2%) — Кимё саноати

@pressuzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон Халқи учун ўзимизда иш жойларини яратмай чет элга ишлашга жўнатиш ишсизларни иш билан таъминлаш сиёсати шу йўл билан амалга оширилса..., билмадим бу қандай сиёсат экан.

Халққа ҳеч ким бундан кейин ҳисобот бермайдииии!

Сенатда яқинда Президент нутқ сўзлади, аммо, лекин, бироқ Президент нутқи ТВларда тўлиқ ёритилмади...

Нега ТВларда очиқ Президент нутқи ёритилмади, нима Президент сирли сўзларни Халқдан яширдими, тўғриси тушинмадим...

Ёшларга эътибор йўқ ёшлар масъуллари томонидан, ҳаммаси қоғозга ҳисоботларни ёзиб топшириш билан банд!

Кўплаб ёшлар наркотикка интилиши кучайди!

Мактабларда таълим ўрнига ДАВОМАД!

Кўплаб ёшларимизнинг орзу ҳаваслари тушкун ҳолатда, чунки уларни эшитадиган масъулларнинг ўзи йўқлигидан!!!

https://t.me/Nigora_Alimova


ФИКР

Колумбиялик адиб, адабиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиби Габриэль Гарсиа Маркес Америкадаги адабий муассасалардан бири томонидан унинг "Ёлғизликнинг юз йили" номли романи атрофида суҳбат қуриш учун Америкага таклиф қилинди.

Америка ҳукумати сўлчи адиб Габриэль Гарсиа Маркесга виза бермади.

Шунда Габриэл Маркес шундай деган эди:

"Аҳмоқлар билишмайдики, ёзувчи жисми билан эмас, балки фикрлари билан таъсир ўтказади. Фикрларим визасиз ҳам Америкага кириб олди!"

https://t.me/Nigora_Alimova


- Ирода бобида сувдан ўрнак олишингизни истайман, - деди бир куни Суқрот ўз шогирдларига.

- Сувнинг иродаси қандай бўлади? - сўрашди шогирдлари.

- Сувнинг йўлини чапдан тўссалар, ўнгдан оқади, ўнгдан тўссалар, чапдан оқади, кўндалангига тўссалар эса, кўкка юксалади, лекин олға бориш истагидан ҳеч қачон кечмайди, - деб жавоб берди Суқрот.

https://t.me/Nigora_Alimova


АҚШ Президенти Ҳурматли Жаноб Donald J. Trump, President Donald J. Trump, Melania Trump, First Lady Melania Trump Archived Ўзбекистонга албатта келинг🇺🇿🇺🇸🤝

The President of the USA Dear Mr. Donald J. Trump, President Donald J. Trump, Melania Trump, First Lady Melania Trump Archived Be sure to come to Uzbekistan🇺🇿🇺🇸🤝

Нигора Алимова

https://t.me/Nigora_Alimova


#Ўзбеклигимдан #фаҳрланаман! ДОДАМ Жўраев Муқимжон хаётини ҳавфга қўйиб, Ватанни, Халқни асраш учун иккинчи жаҳон урушида қатгашганлар...

Берлингача борганлар.

Лекин 💣 бомбадан оёқлари қаттиқ лат еб госпиталда даволанганлар.

Она Юртлари Ўзбекистонга омон эсон қайтиб оила қуриб умрларининг оҳиригача Халққа катта фойдалари текканини болаликдан эслайман.

Додам Муқимжон Жўраев яшаб ўтган жойларини кўчаларини обод қилиб, ёрдам сўраб келган инсонларга озиқ овқат, пул ва бошқа нарсалар билан ёрдам берганлар.

Иккинчи жаҳон урушида Қримдан келган татар оилаларни ўз уйларига олиб келиб уларни уй жой ва иш билан таъминлаб, қизини турмушга, ўғлини уйлантириб ҳам қўйганлар.

Мустақилликдан кейин Қримдан келиб бизни хонадонда яхши яшаб келган қадрдонларимиз ўз юртлари Қримга биз билан самимий ҳайрлашиб қайтиб кетганлар.

Додам Муқимжон Жўраев хонадонлари доимо меҳмонларга тўла бўлган.

Республиканинг буюк инсонлари азиз меҳмонларимиз бўлишган.

Катта катта ёзувчилар, ТВ журналистлари, ҳуқуқшунослар, актриса ва актёрлар, маданият арбоблари, санъаткорлар Додам Муқимжоннинг Азиз инсонлари бўлган.

Додам Муқимжон Жўраев иккинчи жаҳон урушида бўлган воқеаларни бизга сўзлаб берганлар.

Додам Муқимжон 70 ёшда вафот этдилар...

Вафот этганларида катта ҳовлига сўнгги манзилга кузатишга келган инсонлар сиғмаганини эслайман.

Ман Нигора Алимова шундай буюк инсоннинг набираси бўлганимдан фаҳрланаман.

Миллатчилик ҳам қилмайман, чунки иккинчи жаҳон уруши кўп миллатларни бирлаштиргандир.

Додам Муқимжон Жўраевнинг жойлари жаннатда бўлсин🙏🤲

Насиб бўлса 9 майга Москвага бориш ниятим...

https://t.me/Nigora_Alimova


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Магнит бўронларини аста камайиши мумкин..., яхшиликка.

❗️О магнитных бурях можно ЗАБЫТЬ — Солнце сбавляет обороты, и нас ждут годы космического спокойствия.

По словам астрономов, пик 11-летнего солнечного цикла уже позади. В ближайшие год-два начнётся плавный спад солнечной активности, а количество пятен, вспышек и бурь на светиле будет неуклонно уменьшаться.

https://t.me/Nigora_Alimova


Қотил Bill Gates заҳарли зарарли вакциналарни оддий инсонларга мажбуран олишларида АРМИЯни жалб қилишни қатъий айтмоқда!!!

Ана сизга ва бизга сюрприз!

АҚШ ва Россияда нимаики ёмон ўзгаришлар бўлса Ўзбекистон Ҳукумати ҳам тўла қонли бўйсунган ҳолда Ўзбекистон Халқига шу ифлос ишларни раво кўришдан таф тортмайди!

Ҳурматли АҚШ Президенти Donald J. Trump, President Donald J. Trump сиз айтгандек вакциналар ва вирусларлар қачон йўқолади хаётимиздан?!

https://t.me/Nigora_Alimova


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ТАРЫХ МЕНЕН ТАБИЯТТЫ КАМТЫГАН ФЕРГАНА ОБЛУСУНУН ТУРИЗМИ

#БАТКЕН_УТРК

Фергана🇺🇿🤝🇰🇬Баткен


Жамият аъзолари юксалмаса, жамият ҳам юксалмайди.

Жамият аъзолари юксалиши учун уларнинг ақллари юксалиши лозим.

Ақл эса фақат китоб мутолааси билангина юксалади.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

https://t.me/Nigora_Alimova


Насиҳат

Ҳаким зотлардан бири айтади:

- “Тўрт нарса яхши, лекин, шу тўрт нарса (бошқада бўлса) ундан ҳам яхши”.

- “Эркакларда ҳаё бўлса яхши.

Лекин аёлларда бўлса, ундан ҳам яхши”.

- “Ҳар бир инсонда адолат бўлиши яхши.

Лекин қози ва раҳбарларда бўлса, ундан ҳам яхши”.

- “Кекса чоллар тавба қилгани яхши.

Ёш йигитлар тавба қилса, ундан ҳам яхши”.

- “Бойлар сахийлик қилгани яхши.

Камбағаллар сахийлик қилса, ундан ҳам яхши”.

https://t.me/Nigora_Alimova


Forward from: Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қўқон шаҳрида 24/7 режимида ишлайдиган гастрономик туризм кўчаси ташкил этилмоқда

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дунё Аёллари...

https://t.me/Nigora_Alimova


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ХУСУСИЙ КЛИНИКАЛАРДАГИ НОХУШ ҲОЛАТЛАРГА ҚАЧОН ЧЕК ҚЎЙИЛАДИ?! “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Соғлиқни сақлаш вазирига депутатлик сўрови юборди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси, депутат Гулнора Абдувоҳидова хусусий тиббиёт муассасаларида нотўғри тиббий муолажалар оқибатида фуқаролар саломатлигига жиддий зарар етиши ва ҳатто ўлим билан якунланаётган ҳолатлар кўпайиб бораётгани юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.А.Худаяровга депутатлик сўрови юборди.

Депутат ўз сўровида сўнгги йилларда мамлакатимиз тиббиёт тизимида қатор ижобий ўзгаришлар кузатилаётганига қарамай, айрим хусусий тиббиёт муассасаларида шифокорларнинг нотўғри ташхиси ёки муолажаси сабабли фуқароларнинг вафот этиши, ногирон бўлиб қолиши каби аянчли ҳолатлар сони ортиб бораётгани жамоатчиликда хавотир уйғотаётганини таъкидлаган.

Сўровда келтирилган маълумотларга кўра, тиббиёт ходимларининг касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслиги билан боғлиқ жиноятлар бўйича чиқарилган ҳукмлар сони йилдан йилга ошиб бормоқда (2023 йилда – 67 нафар, 2024 йилда – 94 нафар, 2025 йилнинг биринчи чорагида – 16 нафар).

Г.Абдувоҳидова яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган Фарғона ва Бухородаги хусусий клиникаларда рўй берган ўлим ҳолатлари, шунингдек, нотўғри пластик жарроҳлик оқибатида ёш блогернинг соғлиғига жиддий путур етгани каби воқеаларни мисол қилиб, бундай салбий тенденциянинг сабабларини ўрганиш ва унга чек қўйиш заруратини таъкидлайди.

Депутатлик сўровида Соғлиқни сақлаш вазирлиги олдига қуйидаги муҳим саволлар қўйилган:

➡️Хусусий тиббиёт муассасаларида ушбу нохуш ҳолатлар кўпайишининг асл сабаблари нимада ва уларнинг олдини олиш бўйича вазирлик томонидан қандай чоралар кўрилмоқда?

➡️Хусусий клиникаларда рўй берган ҳар бир инсон ўлими, ногиронлик ёки соғлиққа жиддий зарар етказиш ҳолати вазирлик томонидан таҳлил қилинганми ва уларнинг такрорланмаслиги учун қандай амалий ишлар қилинган?

➡️Хусусий тиббиёт муассасаларида муолажаларнинг тўғри қўлланилиши ва тасдиқланган тиббий протоколларга амал қилиниши устидан тизимли назорат механизми мавжудми? Бу борада қандай аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?

➡️Вазирлик аҳоли саломатлигини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида хусусий клиникалар учун лицензия талаблари ва шартларини қатъийлаштириш бўйича қандай таклиф ва ташаббусларни илгари суришни режалаштирмоқда?


Депутат Г.Абдувоҳидова “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазиридан юқоридаги саволларга 10 кун муддат ичида асослантирилган жавоб беришни сўраган.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аёлларнинг эрга тегишидаги турлари😂😂😂

https://t.me/Nigora_Alimova

20 last posts shown.