Adolat SDP | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг расмий канали
Мурожаат учун @adolat_murojat_uchun_bot
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар
🌎 adolat.uz
✅ facebook.com/sdpu.adolat
✅youtube.com/channel/UCqfvvvX22TwLXSmUC49NvZg/videos
✅ instagram.com/adolat_sdp/?hl=ru

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter




ОАВ — ЖАМИЯТ КЎЗГУСИ

Хабарингиз бор, Repost.uz интернет нашри томонидан ўтказилган "Халқ рейтинги – 2024" танловида "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова 2024 йилнинг энг фаол партия раҳбари сифатида эътироф этилган эди.

Бугун Repost.uz бош муҳаррири Фарҳод Тошпўлатов ушбу ютуқ билан партия етакчисини муборакбод этиб, интернет нашрининг махсус дипломини топширди.

— Ушбу ютуқ нафақат менинг, балки барча партиядошларимизнинг ютуғидир. Биз ҳамиша ОАВ билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. ОАВ–жамият кўзгуси, шу сабабли биз журналистлар билан кўпроқ мулоқот қилиш тарафдоримиз, — деди Робахон Махмудова


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#Навоий_вилоят_Кенгаши

Мактаблардаги тиббиёт хоналари фаолияти ўрганилди


Зарафшон шаҳридаги "29-Марварид" округидан Навоий вилоят Кенгашига сайланган депутат Зоя Бахранова шаҳардаги умумтаълим мактабларнинг тиббиёт хоналарини фаолиятини ўрганди.

Жумладан, Зарафшон шаҳар 1-сонли мактабининг тиббиёт хонаси ўрганилганда хонанинг санитария ҳолати, дори-дармонларнинг сақланиши, ўқувчиларнинг тиббий карталарининг аҳволи, музлаткичдаги дори-дармонларнинг сақлаш муддати ва рўйхатга олиш дафтарларининг кунлик маълумотларини ва ўқувчиларнинг ҳар кунлик ҳароратини текширадиган аппаратнинг ишчи ҳолатдагилиги билан ҳам танишди.

— Ёшлар - келажак бунёдкорлари. Уларнинг сифатли таълим олиши учун керакли шароитлар яратилиши шарт. Бунинг учун, аввало, болажонларнинг соғлом бўлиб улғайишларига эътибор қаратилиши биринчи даражали масаладир. Партиямизнинг қатор ташаббусларида ҳам мазкур жиҳат алоҳида ўрин олган. Депутатлик назорати орқали таълим сифатига салбий таъсир кўрсатувчи турли омилларни ўз ўрнида бартараф этиш ҳамда таълим ташкилотлари раҳбарларининг янада масъулиятини янада оширишга туртки бўлади,-дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Зарафшон шаҳар Кенгаши раиси Барчиной Турсунова.


Аниқланган ҳолатлар ва камчиликлар юзасидан юзасидан депутат Зоя Бахранова томонидан мактаб масъулларга ҳамда мактаб ҳамширасига керакли тавсияларни билдирилди.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#депутат_муносабати

"2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор: Янги Ўзбекистоннинг муҳим қадами!


Қарорда белгиланган чора-тадбирлар Ўзбекистоннинг "Инсон қадри учун" деган шиор остидаги тараққиёт стратегиясини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга.  Ушбу стратегиянинг асосий мақсади - ҳар бир фуқаронинг  турмуш даражасини ошириш,  ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва  барча фуқаролар учун тенг имкониятлар яратишдир.

Шунингдек, қарорда  иш ўринлари яратиш,  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш,  қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш,  аҳолининг касб-ҳунар малакасини ошириш ва  ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланган.


Батафсил

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Навоий ижодида адолат мезонлари

Алишер Навоий адабий мероси ҳар бир давр учун тарбия ва намуна манбаидир. Мутафаккир олимнинг бадиий асарларини ўқиш, уқиш, мағзини чақиш инсонга олам-олам маънавий озуқа беради, тафаккурни бойитади.


Манба: 😄
Батафсил: https://youtu.be/3DTyfe91cN8

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#Андижон_вилоят_Кенгаши

ЎЗ САЛОМАТЛИГИНГИЗГА ҚАНЧАЛИК ЭЪТИБОРЛИСИЗ?


Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятни юксалтириш Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг бош мақсадларидан бири.

Партиянинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар шу мақсадга қаратилган.

Партиянинг Андижон вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган “Тиббий маданият ва инсон саломатлиги” давра суҳбатида шу тўғрида сўз юритилди. Партия фаоллари ва шифокорлар йиғилганларга Республикамизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли саломатлигига бўлган эътибор ва жамоатчиликнинг тиббий маданиятини юксалтириш тўғрисида тушунча бердилар. Ҳар бир инсон аввало ўз саломатлигига эътиборли бўлиши зарурлиги таъкидланди.

Шаҳноза Юсупова, партия фаоли – шифокор;

-Касалликни олдини олиш ўз қўлимизда, саломатлигимизга эътиборли бўлсак муаммога ўрин қолмайди. Бугун тадбир қатнашчиларига ўз саломатлигингизга қанчалик эътиборлисиз, - дея савол берганимизда айримлар далил жавоб бера олмади. Мақсадимиз ҳар бир фуқарони соғлом турмуш кечиришга чақириш.


Давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube




#Фарғона_вилоят_Кенгаши

Фарғонада “Биз зўравонликка қаршимиз!” челленжига старт берилди   


Биз зўравонликка қаршимиз! Зўравонлик инсониятни заволга, оилани парокандаликка бошловчи разил иллатдир. Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан ўтказилаётган “Биз зўравонликка қаршимиз!” акцияси доирасидаги тадбирлар вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши жамоалари, депутатлар ва партия фаоллари иштирокида аҳоли гавжум жойларда амалга оширилмоқда.

Фарғона вилояти “Ёш адолатчилар” қаноти раиси Алимардон Акрамов дастлаб Фарғона шаҳридаги  “Ибратли бекам” ўқув маркази ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида оиладаги зўравонликларнинг салбий оқибатлари, унга қарши курашиш, зўравонликларнинг олдини олиш учун ҳар бир инсоннинг огоҳ ва ҳушёрлиги муҳим эканлиги ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг, "Ёш адолатчилар" қаноати фаоллари Фарғона деҳқон бозори ва шаҳар кўчалари бўйлаб “Биз зўравонликка қаршимиз!” челленжини амалга оширдилар.Челленж давом этади. Сиз ҳам бизни сафимизга қўшилинг.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube




#Ялпи_мажлис

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти, ютубдаги канали орқали жонли эфирга узатилмоқда.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Адолат" СДП фракцияси аъзоси Нодира Рашидова Нукус шаҳар сайловчилари билан учрашуви "Qaraqalpaqistan MTRK" телеканали орқали эфирга узатилди.


Батафсил юқоридаги лавҳада ▶️

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#Фракция_йиғилиши

Аҳоли ўртасида йод етишмаслиги касалликларининг олди олинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси йиғилишида аҳоли ўртасида йод етишмаслиги касалликларининг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube



13 last posts shown.