Pressuzb


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


“Ваҳима кўтаришга асос йўқ”. Бош вазир матбуот котиби ижтимоий тармоқлардаги хитойликлар билан боғлиқ хабарларга изоҳ берди

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда хитойликлар кўпайиб кетаётгани ҳақида турли хабарларлар ҳар хил кўринишда талқин қилинмоқда. Баъзи ахборотларда гўёки Ўзбекистон ерлари Хитойга ўтиб кетаётгани ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади. Ана шу хабарларни тармоқлар орқали кенг аудиторияга тарқатаётганлар ҳатто мазкур жараёнда Ўзбекистон ҳукуматини ҳаракатсизликда ва чорасизликда ҳам айблашмоқда.

Мазкур хабарлар юзасидан ҳукуматнинг муносабатини билиш мақсадида Platina.uz Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов билан боғланиб, изоҳ олган.

“Ҳозир бутун дунёда инвестицияларнинг кўчиши кузатилмоқда. Президентимиз саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистонда иқтисодиёт ривожланяпти. Очиқ ва прагматик сиёсат олиб бориляпти. Мамлакатга кўплаб сармоядорлар кириб келмоқда. Албатта, бу ривожланаётган давлат учун нормал жараён.

Қолаверса, мамлакатимизга нафақат Хитой, балки бошқа давлатлардан, масалан, Германия, Франция, Туркия, Ҳиндистон, Эрон, Саудия Арабистони, Малайзия кабилардан ҳам кўплаб инвесторлар ҳамда тадбиркорлар келиб, фаолият юритмоқда.

Шу жумладан, ўзбекистонлик тадбиркорлар ёки мигрантлар турли давлатларда, хусусан, Хитойда ҳам фаолият юритмоқда. Ҳозир дунёнинг исталган мамлакатида ўзбек маҳаллаларидан тортиб, ўзбек тилида ёзилган номлари магазин ва миллий ошхоналаригача топиш мумкин.

Хитой масаласига келсак, аҳоли сони бўйича дунёда етакчи, ҳатто Ғарбий Европа, Шимолий Америкада катта диаспоралар бор. Лекин ҳеч ким уларнинг хавфи борлиги тўғрисида гапирмайди. Шундай экан бу борада ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ. Бу ҳуддики марказлашган ҳолда учинчи томоннинг манфаати билан бошқарилаётган манипуляцион компанияга ўхшайди. Шунинг учун юртдошларимиздан провокаторларнинг турли манипуляцияларига ишонмасликни сўраймиз.

Хитой Ўзбекистоннинг тарихий ва яқин ҳамкори ҳамда стратегик шеригидир. У бизнинг ҳудудий яхлитлигимиз ва суверенитетимизни ҳурмат қилади ҳамда қатъий қўллаб-қувватлайди. Ҳатто бу бўйича алоҳида шартнома ҳам имзоланган. Яъни, бундан ваҳима кўтаришга асос йўқ.

Яна бир мисол: Ўзбекистонда таҳсил олаётган талабалар орасида ҳиндистонликлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Бугунги кунда, агар адашмасам, олти минг нафардан зиёд ҳиндистонлик айнан Ўзбекистон ОТМларида таҳсил олмоқда. Лекин бу дегани Ўзбекистонни ҳиндлар эгаллаб олади, дегани эмас-ку!

Қайтараман, Ўзбекистон аввалгидек ёпиқ давлат эмас. Одамлардан бироз тоқатли бўлишни, турли хил ёлғон ёки провокацион ахборотларга учмасликни сўраймиз”, деди Бекзод Ҳидоятов.

@pressuzb


Биринчи хоним Зироатхон Мирзиёева қизи Шаҳноза Мирзиёева ва набиралари билан

“Она – инсон учун энг азиз ва энг яқин инсон. Қанчалик узоқда бўлсанг ҳам, сени доимо уйингга чорлайдиган овоз. Сенинг дардингни ўзидан ҳам ортиқ ҳис қиладиган юрак. Неча ёшга киришингдан қатъи назар, сира сўнмайдиган меҳр”, деб ёзди Шаҳноза Мирзиёева.

@pressuzb


Telegram’да энди контактдан ташқаридаги кимдир биринчи марта хабар юборганида, батафсил маълумот саҳифаси тақдим этилади.

Бунда умумий маълумот кўринишида нотаниш одамнинг телефон рақами қайси давлатга тегишли экани, Telegram’га қачондан бери кириши, исми ёки расмини қачон ўзгартиргани кабилар кўрсатилади.

Бу фирибгарликларни аниқлаш, ўзини бошқа биров деб кўрсатадиганлардан қочиш ва ким билан гаплашилаётганини тасдиқлаш имконини беради.

Шунингдек, мессенжерда контактдан ташқари одамлар хабар ёзишини пулли қилиш имкони мавжуд бўлди. Бу Telegram “юлдузчалар” орқали амалга оширилади.

@pressuzb


Бош вазир хизмат автомобили сифатида Malibu’дан фойдаланаётгани айтилмоқда

5 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида раҳбарлар хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиль ва мебелга ўтиш зарурлиги қайд этилганди.

7 март куни Бош вазир раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида эса барча раҳбарларга ушбу топшириқ ижросини сўзсиз бажариш юклатилган.

Дарвоқе, давлат раҳбарининг мазкур топшириғидан сўнг, шу кундан бошлаб Бош вазир Абдулла Арипов хизмат автомобили сифатида Malibu’дан фойдаланишга ўтгани айтилмоқда.

@pressuzb


Банклар аёллар бандлигини таъминлашга кўмаклашади

Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлади.

Эндиликда “Микрокредитбанк” АТБ паррандачиликда – 160 минг нафар, “Саноат қурилиш банк” АТБ сабзавот ва кўчатлар етиштиришда – 160 минг, “Халқ банки” узум, брокколи ва маҳаллий карам етиштиришда – 150 минг, “Агробанк” боғдорчилик йўналишида – 144 минг, “Бизнесни ривожлантириш банки” кўкат, булғор қалампири, бақлажон ва помидор етиштиришда – 94 минг, “Асакабанк” фармасевтика ва узумчиликда – 82 минг, “Алоқабанк” IT, асаларичилик ва мевали экинлар етиштиришда 58 минг нафар аёлларни банд этишга кўмаклашади.

“Миллий банк” хизматлар соҳасида камида 200 минг нафар хотин-қизнинг лойиҳаларига кўмаклашади. “Туронбанк” АТБ лимончиликда 150 минг нафар аёллар даромад топиши учун арзон кредитлар тақдим этади.

@pressuzb


Ҳукумат порталидаги янгиланган маълумотга кўра, бош вазир протокол хизмати бош вазир аппарати хизмати протокол масалалари бўлими сифатида қайта ташкил этилган.

Мазкур бўлим бошлиғи этиб, Набиев Равшан Абдурахимович тайинланган.

Бунгача бош вазирнинг протокол хизмати раҳбари сифатида ишлаб келган Изамов Джавхар Анварович бошқа ишга ўтказилган. Унинг янги иш жойи очиқланмаган.

@pressuzb


Ookla: Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича охирги 4 йилда 65 поғонага юқорилади

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов “MWC Barcelona – 2025” Жаҳон мобил конгресси доирасида Ookla ташкилоти президенти ва бош директори Стивен Бе, Стратегия бўйича бош директор Чип Стренж ҳамда ташкилотнинг Шимолий Осиё ва Марказий Осиё минтақалари бўйича савдо директори Виктор Зенг билан учрашди.

Ookla – глобал интернет тезлигини ўлчаш ва таҳлил қилиш билан шуғулланадиган етакчи ташкилот бўлиб, 2006 йилда ташкил этилган. У Speedtest платформаси орқали бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларга интернет тезлигини текшириш имкониятини беради. Ташкилот ҳар ой Speedtest Global Index рейтингини янгилаб, дунёдаги мобил ва симли интернет тезликларини таққослаб боради.

Учрашув давомида ташкилот вакиллари Speedtest Global Index натижаларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон 133-ўринни эгаллагани, 2025 йил январь ҳолатига кўра, мамлакат ушбу рейтингда 68-ўринга кўтарилгани, шу тариқа Ўзбекистон 2020 йилдан бери 65 поғонага юқорилаганини таъкидлади.

@pressuzb


Элиф Аҳмедова UzChess Global лойиҳаси доирасида Ўзбекистоннинг энг кучли шахматчиларидан бири Гулруҳбегим Тоҳиржоновадан инглиз тилида эксклюзив интерью олибди.

Маълумот учун, UzChess Global лойиҳаси ўзбек шахматчиларини дунё бўйлаб танитиш билан шуғулланади, шу сабаб интерью инглиз тилида ташкил этилган.

https://www.youtube.com/watch?v=kgIy89s0Z3s


Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Грузиянинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қатъий қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

@pressuzb


❗️ Метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади

Энергетика вазирлиги 6 март куни соат 09:00дан эътиборан барча ҳудудларда метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилишини маълум қилди.

@pressuzb


Полковник Султанходжаев Равшан Иркинович Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи эди.

@pressuzb


Сариев Қахрамон Раматуллаевич Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

@pressuzb


Касимов Дилмурод Султанмуратович Бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Д.Касимов Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил лавозимида ишлаган.

@pressuzb


Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланиб, 28 мартгача (7 кун) давом этади.

@pressuzb


️❗️TEMU Ўзбекистонда 20 мартдан бошлаб чекланади

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги бугун, 4 мартдан бошлаб TEMU орқали ҳеч нарсага буюртма бермасликни тавсия қилди.

Агар буюртма қилинган бўлса, тўловни қайтаришни ташкил этиш тавсия этилган.

@pressuzb


Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзе расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф дастуридан қатор икки томонлама учрашувлар ва ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишини ўтказиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва бошқалар ўрин олган.

@pressuzb


Грузия бош вазири Ўзбекистонга келади

4-5 март кунлари Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе расмий ташриф билан Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ташриф дастуридан қатор икки томонлама учрашувлар ва ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишини ўтказиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва бошқалар ўрин олган.

@pressuzb


Пўлат Раззоқович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

@pressuzb


❗️Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

@pressuzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
8 млн сўмдан 15 млн сўмгача ойлик: қурувчилар “Янги Тошкент”га ишга таклиф этилмоқда

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қурилишда ишлаётган юртдошларимизни 20 минг гектар ер майдонида барпо этилаётган “Янги Тошкент”даги қурилиш ишларига таклиф этмоқда.

Бунда 38 турдаги йўналишда 10 мингга яқин соҳа вакилларига талаб мавжуд. Ойлик-маош иш тури ва соатидан келиб чиқиб, ўртача 8 млн сўмдан 15 млн сўмгачани ташкил этади. Ишчилар ётоқхона, кийим-кечак, транспорт хизмати ва 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланади.

Талабгорлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 1176 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.

@pressuzb

20 last posts shown.