🌎 Дунё миқёсида коронавирусдан зарарланганларнинг умумий сони 1.601.984 нафарни ташкил этди, 355.066 нафар бемор соғайган, 95.731нафари вафот этган - Johns Hopkins University
🇪🇸Испанияда карантин майга қадар узайтирилди, мамлакатда вафот этганлар сони камаймоқда - Reuters
🇧🇪Бельгия мамлакатда карантинни бекор қилиш стратегияси доирасида оммавий тест текширувини ўтказиш суръатини оширмоқда - Politico
🇷🇺Россияда коронавирусга 1 миллиондан ортиқ тест текшируви ўтказилди, ҳозирда 171 минг киши COVID-19га гумон қилиниб тиббий назорат остида. Коронавирус пандемияси туфайли аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига жорий этилган чекловлар 9 апрелдан 56 вилоятда енгиллаштирилди - TASS, Gazeta.ru
🇮🇹Италияда қабул қилинган чекловчи чоралар ижобий таъсир кўрсатди, касалликнинг янги ҳолатлари сони нолга яқинлашмоқда - Politico
🇳🇿Янги Зеляндияда 25 мартдан эътиборан жорий қилинган қатъий чоралар туфайли коронавирус тарқалиши тўхтатиб қолинди, бироқ карантин яна 2 ҳафтага узайтирилади - The Hill
🇸🇬Бир кунда Сингапурда COVID-19 юқтирган 287 нафар бемор қайд этилди. Мамлакатда 1910 та коронавирусдан зарарланган ҳолат аниқланган, шундан 6 нафари вафот этган- Ministry of Health
🇺🇸 АҚШ пандемия оқибатларидан зарар кўрган кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 2,3 трлн доллар миқдорида кредит ажратади. Мамлакатда ишсизлар сони 17 миллионга яқинлашди - The Federal Reserve System
🇩🇪Германияда ҳукумат инқироз вақтида атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича ортиқча тадбирларни енгиллатишга чақирмоқда, чунки пандемия оқибатида атмосфера ифлосланиш даражаси сезиларли камайган - Spiegel
🇫🇷Франция инқирозга қарши харажатларни 100 млрд еврога оширди - Reuters
📲 ZOOM платформасида маълумотлар тарқалиши билан боғлиқ янгиликларга Google шу заҳоти муносабат билдирди ва Google Meet видеоконференцияси учун платформасида фойдаланувчиларнинг маълумотларини ҳимоя қилиш тизимини кучайтирди.
🇨🇳Таниқли бизнесмен Жек Ма хорижий мамлакатларга хайрия ишларини амалга ошириш, хусусан, тиббий шахсий ҳимоя воситасини етказиб беришни таъминлаш орқали мамлакат мавқеини яхшилашга ёрдам бермоқда - Bloomberg
⚡️Агар давлатлар пандемия зарбаларини юмшатиш бўйича профилактик чораларни кўрмаса, коронавируснинг иқтисодий оқибатлари бутун дунёда ярим миллиарддан ортиқ кишини қашшоқлашишига олиб келиш хавфи мавжуд - Bloomberg
@aoka_uz#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
@newssuzb