Forward from: Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
Юртимиз ободлиги, юртдошларимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатлар
Аввал хабар берганимиздек, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов хизмат сафари билан Сурхондарё вилоятида бўлиб туришибди.
Сафарнинг аввали эзгу ниятлар билан бошланган эди, давоми ҳам хушхабарларга бой бўлмоқда. Улар мутафаккир Ҳаким ат-Термизий қабрини зиёрат қилиб бўлишгач, мамлакатимизда зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида мажмуанинг шундоққина ёнида қад ростлаган янги меҳмонхонанинг очилиш маросимида ҳам иштирок этдилар.
Маълумки, мамлакатимизнинг салоҳияти, географияси, тарихи ва бугунги кунидан келиб чиқиб туризмнинг турли йўналишлари жадал ривожланмоқда. Жумладан, экотуризм, экстримал туризм, зиёрат туризми бўйича ижобий натижаларга эришяпмиз. Президентимизнинг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор юртимизда туризм соҳасини янада ислоҳ қилиш, бу борада қилинадиган ишлар салмоғини оширишга қаратилган муҳим қадам бўлди.
Дастлаб, улар янги меҳмонхонани кўздан кечириб, зиёратчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Меҳмонхонанинг келажакдаги фаолияти, хусусан, вилоятга ташриф буюрадиган меҳмонлар учун юқори даражада хизмат кўрсатиши, зиёрат туризми йўналишида муносиб ҳисса қўшадиган нурли манзил бўлишини тилаб, эзгу ниятлар қилдилар.
Мазкур тадбир доирасида, Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов вилоятдаги 30 нафар жисмоний имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачаларини тарқатишди. Ушбу хайрли тадбирда иштирок этган кўнгли ярим юртдошларимизнинг хурсандчиликлари кўзларидан оқаётган қувонч ёшларида акс этди.
Тадбир иштирокчиларидан бири: “Инсон учун энг муҳими эътибор экан, мен ногирон бўлсамда, руҳан, маънан соғломман. Ҳар гал менга кўрсатилган меҳрибонликдан жисмоний камчилигимни унутаман, бугун ҳам ана шундай эътиборни ҳис қилаяпман, бизга ғамхўрлик кўрсатаётганлар ҳақига фақат эзгу дуодаман, яхшилар кўпайсин”, деб ўз дил кечинмаларини билдирди.
Дарҳақиқат, Ислом динида инсонларга меҳр-мурувват кўрсатишга, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзишга ва жисмоний имконияти чекланган шахсларга мадад беришга доимо тарғиб этилади.
Сурхондарё вилояти сафари давом этмоқда.
Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати
@dinqumita | religions.uz