Naqshband.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 🌐 www.naqshband.uz

Админ: @Buxorovakillik

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#Тафаккур
Бойлик мукофот эмас...
Камбағаллик жазо эмас...
Туғилиш байрам эмас...
Ўлим фожеа эмас...

Хулосага шошилманг. Хулоса имтиҳон куни қилинади...
Кимдир ўтади, кимдир ўтолмайди!
Барчага ўтиб олиш насиб этсин!

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун душанба
—19 май 2025
—21 зулқаъда 1446


Аллоҳим, бизга тўғрини тўғри қилиб кўрсат ва унга эргашишни насиб эт. Эгрини эгри қилиб кўрсат, ундан қочишни бизга илҳом айла ва нарсаларнинг ҳақиқатини асли каби кўрсат!

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Forward from: Muslim.uz
#xabar #haj2025
🕋 БЎЛҒУСИ ҲОЖИЛАР ЭҲТИРОМ ВА ЭЪТИБОРДАН МАСРУР

🗣 Ўзбекистон тараққиётининг янги даврида виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, диний-маърифий соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, “Ҳаж” ва “Умра” сафарларини ташкил этиш ва зиёратчиларга қулай шароитлар ҳозирлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.

Хабар берганимиздек, мамлакатимизда ҳаж мавсуми жорий йил 13 май кунидан бошланди. Айни кунларда Мадинаи мунавварада ибодатларини ниҳоясига етказган юртдошларимиз бирин-кетин Макка шаҳрига йўл олмоқдалар.

📢 17 май куни навбатдаги зиёратчилар Маккаи мукаррамага шинам автобусларда етиб келди. Бўлғуси ҳожиларга муқаддас шаҳардаги “Аброж Дана” ва "Вафақ ал-Саҳа" меҳмонхоналарида зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар, гуллар ва ҳадялар улашилиб, иззат-икром қилинди.

🗣Мана шундай илтифотлардан кўнгиллари кўтарилган юртдошларимиз Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтиб, уларга бўлган катта эҳтиром ва эътиборни нафақат мамлакатимизда, балки олис Макка шаҳрида ҳам чин дилдан ҳис этишди.


🤲 Шу кунларда ушбу муқаддас шаҳарда тоат-ибодатларини адо этаётган юртдошларимиз ҳар қадамда давлатимизнинг ғамхўрлигини ҳис қилиб, ўз дуоларида юритимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тиламоқдалар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#jarayon #safar #haj2025
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat

КУФР СЎЗИНИНГ ХАТАРИ

Ёрбек
домла Исломов

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Концепция
#Видеоролик

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ушбу бобда Концепцияда қўлланилган қуйидаги асосий тушунчаларга таърифлар берилган:

✅ виждон эркинлиги;
✅ дунёвийлик;
✅ дунёвий давлат;
✅ дунёвий қадриятлар;
✅ умумжамият манфа
атлари.


📲 Батафсил видео
роликда

Манба


Сабрнинг турлари

Сабрнинг турлари кўп:
1. Нафсга нисбатан сабр этиш.
Шайх Шозалий қуддиса сирруҳу айтадиларки: "Агар сен ёмон дўстдан кечмоқчи бўлсанг, аввал ўз нафсингдан бошла. Унга тегишли хою ҳавасларнинг баҳридан ўт. Ахир бошқалардан кўра нафсинг сенга яқинроқ эмасми?! Яқинлар эса яхшилик кўрсатишга муносиброқдир”.

2. Мусибатда сабр.
Бу Аллоҳнинг қазосига нисбатан қаршилик ва норозилик қилмаслик билан ифодаланади (аммо бошга тушган ғам-ғусса ҳақида шикоятсиз, нолимасдан сўзлаш жоиз, сабрга хилоф эмас). Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу дейдилар: "Сабр ва шукр икки туя бўлиб қолганида эди, улардан қай бирига минишнинг мен учун фарқи йўқ эди". Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (дин) имон ҳақида сўрашганларида жавоб бердилар: "Дин - сабр-чидамлилик ва камтаринликдир" (Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, Абу Яльо ривояти).

3. Қайтаришга имкони бўлмаган ночор қарздорга нисбатан сабр. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Тўлашга имконсиз қарздорга сабрли муносабат садақадир (мурувват ва сахийликдир), шу (садақа) туфайли Аллоҳ қарз берувчининг болалари ва мол-мулки учун етмиш фалокат дарвозаларини ёпиб қўяди” (Ажлуний, “Кашфул ахфо", 2-жилд, 1595). "Садақа етмишта ёмонлик эшигини ёпади” (Табароний).

4. Одамлардан етган озорга сабр этиш.
Бу сабрнинг муҳим ва қимматли турларидан биридир. Бундай сабрнинг фазилатини олимлар таъкидлаганлар, сўфийлар изоҳлаб, тушунтириб берганлар. Бу турдаги сабр Аллоҳни таниш йўлида асосий ўрин эгаллайди.

«Аҳлоқул солиҳийн» китобидан.


#билармидингиз

Уламолар эътирофи

— Абу Абдуллоҳ Ҳоким айтадилар: «Бу дунёни остин-устин қилиб юборилса ҳам, Имом Бухорий каби ҳадис билувчи ва уни ёдловчи одам топилмайди».

— Ибн Касийр айтадилар: «Абу Абдуллоҳ Бухорий ҳофиз, ўз замонасида ҳадис аҳлининг имоми ва ўз замонасидаги шерикларидан кўра пешқадами эдилар».

Манба: Устоз Жобир домла Эловнинг
"Имом Бухорий — муҳаддислар фахри" китобидан


Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


#кун_ҳикмати

ТОНГ ШАББОДАСИ

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва авлиёуллоҳлар бомдоддан кейин ухламаганликлари маълум ва машҳур.

Бомдод намозидан кейин Аллоҳ таолонинг қудрати билан ер юзига бир шаббода инади. Бу ҳаво у вақтда уйғоқ бўлганларга Аллоҳнинг бир лутфидир. Фақат бу ҳаво уйғоқ бўлганларга фойда ва шифо бўлади, ухлаб ётганлар бу шифодан маҳрумдир.

Аллоҳнинг амри ила ўша пайтда уйғоқ бўлган жамики жонлининг ризқига барака берилади, умри узаяди, териси порлоқлашади. Бу шамолдан фойда кўрганлар руҳий касалликка чалинмайди.

Аллоҳнинг марҳамати — тонг неъматидан баҳраманд бўлиш барчага насиб қилсин!

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Дуо

رَبَّنَا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَكَفِّرْ عَنَّا سَيِّئَاتِنَا وَتَوَفَّنَا مَعَ الْأَبْرَارِ

Ўқилиши: «Роббанаа фағфир ланаа зунуубанаа ва каффир ъанна саййиаатина ва таваффанаа маъал аброр.»

Маъноси: “Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан бирга ўлдиргин” (Оли Имрон сураси, 193-оят).

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун якшанба
—18 май 2025
—20 зулқаъда 1446


Аллоҳим, бизга тўғрини тўғри қилиб кўрсат ва унга эргашишни насиб эт. Эгрини эгри қилиб кўрсат, ундан қочишни бизга илҳом айла ва нарсаларнинг ҳақиқатини асли каби кўрсат!

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Агар варақ бўлганимда мусҳафдан бир саҳифа бўлишни истардим.
Агар мато бўлганимда жойнамоз бўлишни истардим.
Агар таёқ бўлганимда мени ҳасса қилиб бомдод намозига борадиган чолнинг ҳассаси бўлишни истардим!

Адҳам Шарқовий.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


#Янгиликлар #Ҳаж_2025

БУХОРОДА ҲАЖ САФАРИ БОШЛАНДИ!

Бугун, 17 май куни муборак Ҳаж сафарини ният қилган Бухоролик ҳожиларимизнинг навбатдаги гуруҳи
қалбда қувонч, тилда шукроналик билан муқаддас замин томон йўлга чиқишди.

✈️ Жорий йил 13–28 май кунлари юртимизнинг 9 та ҳудудидаги аэропортлар орқали зиёратчиларимиз Мадина шаҳрига кузатилади:
▪️ Тошкент
▪️ Бухоро
▪️ Наманган
▪️ Самарқанд
▪️ Қарши
▪️ Термиз
▪️ Урганч
▪️ Навоий
▪️ Нукус

Аллоҳ таоло Ҳаж амалини адо этишга отланган юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилсин,
Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!


Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қаттиқ ҳожатманд одамга ёрдам берса, Аллоҳ таоло унга етмиш учта ажр беради. Унинг биттаси бутун охиратини обод қилишга етади, қолганлари эса охиратдаги даражаларини улуғ қилади”, – дедилар».

Абу Яъло ва Баззор ривояти.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Таомда барака бўлиши учун қилиш зарур бўлган ишларни топинг. 1. Таомланишдан олдин қўлларни ювиш; 2. Таомланишдан кейин қўлларни ювиш; 3. Жамланиб ейиш; 4. Таом иссиқ бўлса, совитиб ейиш; 5. Аллоҳнинг исмини зикр қилиш. «Ижтимоий одоблар»
Poll
  •   1, 3, 5
  •   2, 4
  •   Юқоридаги жавоблар тўғри
  •   Энди билиб оламан
31 votes


#Ибодат

📜Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Намоз сари босилган ҳар бир қадаминг садақадир”, дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Изоҳ: «Садақа» дегани албатта пул, мол сарфлаш билангина бўлмайди. Балки каттами, кичикми, ҳар қандай маъруф ишни, яъни яхши ишни қилиш билан ҳам садақанинг савоби олинади.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

15 last posts shown.