Naqshband.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 🌐 www.naqshband.uz

Админ: @Buxorovakillik

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#Ҳикмат_вақти

Энг олижаноб қалб – тунда уйғониб, Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб, У Зотга қурбат ҳосил қилиб, Аллоҳнинг ваъдасидан умидвор бўлган, ваъийдларидан қўрққан қалбдир.
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


🤲 Қарздан қутулиш дуоси

🌹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарздан қутулиш учун “Аллоҳумма акфиний биҳалалика ан ҳаромика ва ағниний бифазлика амман сивака”, деб дуо қилишни ўргатганлар.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


#Ҳикмат_вақти

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ таолога энг маҳбуб амал оз бўлса-да, бардавом бўлганидир», дедилар.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Агар бирон қимматроқ нарсангизни беркитмоқчи бўлсангиз, китобни ичига беркитинг, чунки ҳозир ҳеч ким китобни очиб ўқимайди..

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


#kun_hikmati
ИЛМНИНГ ЛАЗЗАТИ...

Шайх Муҳаммад Сиддиқ ибн Ҳасан Қиннавжий илмнинг лаззати ҳақида қуйидаги сўзларни айтган:

"Шуни билингки, бир нарсанинг шарафи ё айни ўзида бўлади ёки унинг натижасида келиб чиқади. Илмда эса бу икки ҳолатдаги шараф ҳам мавжуд. Чунки илмнинг айнан ўзи лаззатли, шунинг учун ҳам унинг ўзи талаб қилинади ва яна унинг натижаси ҳам шириндир. Айни шу натижа учун ҳам илм ўрганилиши мумкин".

#ilm #lazzat #izlanish

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#билармидингиз

Хатиб Бағдодий ўзининг "Тарихи Бағдод" китобида Муҳаммад ибн Юсуф Фирабрийдан ривоят қилади:

"Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий менга: "Саҳиҳ китобимга олдин ғусл қилиб, икки ракат намоз ўқимай туриб бирорта ҳадис киритмаганман" деди".

Манба: Устоз Жобир домла Эловнинг
"Имом Бухорий — муҳаддислар фахри" китобидан

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ОҒИР СИНОВ (2-қисм)
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


#ҳикмат

"Кимки гуноҳини эслаб алам чекса, кейин қалбида бундан қўрқув ҳосил бўлса, унинг бу гуноҳи Уммул китобдан (Лавҳул маҳфуз) ўчирилади".

Абдуллоҳ ибн Умар

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ

Бугун якшанба
—16 февраль 2025
—17 шаъбон 1446

🤲 Аллоҳим, фойдасиз илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, кўтарилмайдиган амалдан, қабул бўлмайдиган дуодан, тўймайдиган нафсдан паноҳ беришингни сўраймиз!

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


#кун_ояти

فَأَمَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ فَهُمْ فِي رَوْضَةٍ يُحْبَرُونَ.

"Бас, иймон келтириб, яхши амалларни қилганлар, улар жаннатда шодланурлар".
(Рум сураси, 15-оят).

Тафсир: Қиёмат кунидаги одамларнинг бўлинган катта гуруҳларининг биринчиси «иймон келтириб яхши амал қилганлар» гуруҳи бўлиб, «улар жаннатда шодланурлар». Ана ўша саодатманд гуруҳдан бўлиш учун фақат иймоннинг ўзи, яъни оғиз билан айтилган қуруқ гап кифоя қилмаслиги, албатта яхши амаллар ҳам бўлиши зарурлигига эътибор бермоқ керак.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


РИЁДАН САҚЛАНИНГ

Бишри Ҳофий роҳимаҳуллоҳ айтар эди: "Бизга ўхшаганлар солиҳ амалидан бир заррасини ҳам кўрсатиши лозим эмас. Энди риё аралашганига йўл бўлсин! Бизга ўхшаганлар амалини яширгани яхшироқдир!".

Исо алайҳис салом ҳаворийларга айтар эдилар: "Бирортангиз рўза тутса сочини, соқолини мойлаб юрсин. Одамлар рўзадор демаслиги учун лабига ҳам мой суртиб қўйсин!".

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ айтар эди: "Илм ва амалнинг яхшиси одамлардан махфий бўлганидир!".

Икрима роҳимаҳуллоҳ айтади: "Энг аҳмоқ инсон ўзининг ёмонлигини била туриб одамлар уни илм ва солиҳлик ила гапиришларини хоҳлаган инсондир!".

Қатода роҳимаҳуллоҳ айтади: "Агар олим илми ва амали билан риё қилса Аллоҳ таоло фаришталарига айтади:
"Унга қаранглар, Мени масхара қилаяпти. Мен Азим ва Жаббор бўлсамда Мендан қўрқмаяпти!".

Имом Шаъронийнинг "Танбиҳул муғтаррин" китобидан

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Аллоҳ таоло берган муҳлат тугаб, китоблардан Роббнинг Каломи кўтариладиган вақт келади ҳали.

Қуръонни очиб, ундан сўз тугул ҳарфни ҳам тополмай қолишдан аввал Қуръонингизни маҳкам ушланг!

Қуръон сизни бу дунёдаги бир нуқтадан то жаннатгача элтувчи дастур экан, у сизнинг ажралмас ҳамроҳингиз бўлиши керак.

Қуръон аҳлидан бўлиш учун унинг ҳарфларини танимоқ, сўзларини эса англамоқ керак.

Ё Аллоҳим, Қуръонни садоқатли дўстимиз ва келажакда шафоатчимиз қилгин!
Омийн!


Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬ҲЕЧ БИР НАРСА БЕКОРГА ЯРАТИЛМАГАН

🎙Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Олиб қўйганидан-да афзалроғини берадиган Роббимиз бор экан, қўлимиздан кетганларга маҳзун бўлишга асло ҳаққимиз йўқ!

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


#ҳикмат

Садақа қилувчи берган садақаси ҳали камбағалнинг қўлига етиб бормай туриб Аллоҳнинг ҳузурига етиб боришини билса эди, беришнинг лаззати олишнинг лаззатидан устунроқлигини ҳис қилган бўлар эди.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ёшларимизга миллатпарварлик ва ватанпарварликни ўргатайлик!

Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


#ҳикмат

Мусулмон киши камбағалга хайр-эҳсон ва садақа тортиқ қилса, «Ҳаққимга дуо қилинг», демаслиги керак, чунки камбағалдан дуо ёки мақтов талаб қилган одам ушбу оятнинг ҳукмидан ташқарига чиқиб кетади:

«Биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун овқатлантирамиз. Бунинг эвазига сизлардан мукофот ёки ташуккур хоҳламасмиз» (Инсон сураси, 9-оят).

Шунинг учун Оиша розияллоҳу анҳо бирор қавмга ҳадя юборсалар, олиб борувчи кишига: «Бизнинг ҳаққимизга қилаётган дуосига қарагин, токи биз ҳам унинг дуоси каби дуо қилайлик, шунда ажримиз Аллоҳга қолади», дер эдилар.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


#билармидингиз

Муҳаммад ибн Юсуф Фирабрий айтадилар:

"Бир кеча Муҳаммад ибн Исмоил (Имом Бухорий)нинг уйларида қолдим. Ўша кеча ўн саккиз марта ўринларидан туриб, ёдларига тушган нарсаларни ёзиб қўйганларини ҳисобладим".

Манба: Устоз Жобир домла Эловнинг
"Имом Бухорий — муҳаддислар фахри" китобидан

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 УЛАРГА УФ ДЕМА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


#Солиҳлар_гулшани
Ғафлатда қолмайлик!

Ҳабиб Ажамийнинг солиҳа аёли саҳар пайтида ҳам ухлаб ётадиган эрини:
«Туринг, тун кетиб, кун яқинлашмоқда. Олдинда узоқ йўл бор, озуқангиз эса жуда оз. Солиҳларнинг карвони биздан олдин кетиб бўлди, биз бўлса қолиб кетдик», деб уйғотар эди.

«Солиҳлар гулшани»

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

20 last posts shown.