Forward from: Zafar Xudayberdiyev
#САНА
☝️Бугун, 7 февраль ~ оташнафас шоир Рафиқ МЎМИН таваллуд топган кун.
✅ Рафиқ МЎМИН ижодидан👇
👉@deputat_xudayberdiyev
☝️Бугун, 7 февраль ~ оташнафас шоир Рафиқ МЎМИН таваллуд топган кун.
🔰Рафиқ МЎМИН 1900 йил 7 февралда Наманганда косиб оиласида туғилган.
У икки инқилобни кўрган, «оқ»-у, «қизил»ларнинг даҳшатли жангларига гувоҳ бўлган. Болаларга атаб халқ эртаги асосида «Ёрилтош», «Гулёр» пьесаларини ёзиб саҳналаштирган.
Шоир ЧЎЛПОНнинг садоқатли шогирди сифатида уни ҳимоя қилган.
Ҳақиқат юзига тик боққан шоирнинг адолатли сўзларига сталинизм жодикашлари тоқат қила олмай қатағон этганлар.
У 1946 йилда ажалхоналардан тирик қайтиб келган бўлса-да, оқланмаган эди. Жисмонан ва маънан эзилган шоир 1951 йилда вафот этган.
✅ Рафиқ МЎМИН ижодидан👇
БОРЛИҚДА БИР ҒАШ
Кўк юзида юлдуз ўйнар порпирашиб,
Кўклам билан қайғулашиб, «Чўлпон» йиғлар.
Кўркам юртнинг дев, қушлари ҳайқиришган,
Борлиқ кўзи ёшга тўлган, «Вулқон» йиғлар.
Қанот ростлаб ғозлар кетди ўз юртига,
Шунинг учун ҳамма дарё, тўфон йиғлар.
Сувлар оқмай бўлди чўлинг бу юртимиз,
Гўдак каби эл ёшлари қон-қон йиғлар.
Сув бўйида оғлар сизрам тўлқунидан,
Ҳамма маҳзун, ҳамма ғариб, «Чўлпон» йиғлар.
Зўр тоғларнинг кўкрагида оппоқ соқол,
Бобом янглиғ мискинлашиб «Ҳоқон» йиғлар.
«Ғариб» кўнгли қариган юрт ғамида,
Балки ёшлик ҳасратида «Турон» йиғлар.
Қир остида кимсасизлик ўти бирлан,
Оҳлар тортиб, куюб ёнган «Ўғлон» йиғлар.
✍ Рафиқ МЎМИН, 1923 йил
👉@deputat_xudayberdiyev