Zafar Xudayberdiyev


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) Зафар Худайбердиев

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☝️Минтақамизни дўстлик, аҳиллик ва яхши қўшничилик маконига айлантириш йўлидаги тарихий қадам

✅ Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон Президентлари Хўжандда учрашдилар.

❗️Олий даражадаги тадбирларга бой дастур доирасида дўстлик стеласининг очилиш маросими ва уч мамлакат давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартноманинг имзоланиши бўлиб ўтди.

👉Батафсил 👆👆👆

@deputat_xudayberdiyev


#ҲУДУДДАН_ХАБАР
#МИНГБУЛОҚ
#БОСМА_ОАВ

☝️МАФТУНКОР ТУРК ДУНЁСИ

🔰 Шу сарлавҳа остида "Мингбулоқ" газетасининг бугунги, 1 апрелдаги 7-8-сони (1- ва 5-бетлар)да мақола чоп этилибди.

✅ Мақола шу йил 9-15 февраль кунлари Турк дунёси муниципалитетлари иттифоқи (ТDBB ~ Тurk Dunyasi Belediyeler Birligi)нинг тажриба алмашиш дастуридаги иштирокимизга бағишланган.

✍ Мақола муаллифи ~ Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, "Шуҳрат" медали соҳиби Қосимжон АКБАРОВ.

❗️Сермазмун ижод маҳсули учун газета таҳририятига ва шахсан мақола муаллифига самимий миннатдорлик билдираман.

👉БАТАФСИЛ ўқиш учун👆👆👆

@deputat_xudayberdiyev


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#САНА
#БЕҒУБОР_КУЛГУ

☝️Бугун, 1 апрель ~ Халқаро кулги, ҳазил куни

Кимда нима кам..? 👆👆👆

❗️Кун давомида яхши кайфият Сизни тарк этмасин! Ўзингиздаги яхши кайфиятни бошқаларга ҳам юқтиринг!

👉@deputat_xudayberdiyev


#Ҳикоя

☝️РЕЦЕПТ

Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста келди. Бажариши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди.

Шифокор сўради:
– Бу ишларни бошқа биров қилолмайдими ёки биронтаси ёрдам берса-чи?
– Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқасининг эплашига кўзим етмайди.
– Сизга бир рецепт бераман, – деди шифокор. – Унга тўлиқ амал қилсангиз, даво топасиз.

Бемор рецептни ўқиб, ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш ва ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилган эди.
– Сайрни-ку тушундим, лекин қабристон нега керак? – сўради шифокордан.

– Қабристонга бориб, мозорларга боқинг. У ер ўзини ҳаммадан керакли билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат менгина қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттиришига амин бўласиз...

👉@deputat_xudayberdiyev


#Ҳикмат

☝️ЁМОНЛИККА ОДИЛЛИК, ЯХШИЛИККА ЯХШИЛИК

Бировнинг: “Ёмонликка яхшилик қайтар, дейишлари тўғрими?”, деб сўраган шогирдга устоз деди: 

“Унда яхшилик қилган кишига нима қайтарасан?
Ёмонликка одиллик билан жавоб қайтар, яхшиликка эса яхшилик қайтар”.


❗️Бировнинг Сизга нисбатан қиладиган ишини хоҳламасангиз, Сиз ҳам уларга шу ишни раво кўрманг.
Ёмон одатларни эртага қараганда бугун енгиш осонроқ.

✍“Энг қадимги ҳикматлар”дан

👉@deputat_xudayberdiyev


Forward from: MTRK | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Intervyu 24 | Zafar Xudoyberdiyev - Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati, O`zLiDeP fraksiyasi a`zosi
#29mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram


#ҚУТЛОВ

☝️​​Азиз ҳамюртлар!

Барчангизни муборак Рамазон ҳайити билан самимий табриклайман!

Бутун мусулмон аҳли учун муқаддас бўлган ушбу айём жамиятимизда ўзаро ҳурмат, саховат ва шукроналик каби олийжаноб қадриятларни қарор топтиришда улкан аҳамиятга эга.
Ҳайит хурсандчилик, яхши кайфият ва эзгу ишлар, фазилатли ой рўзасини эсон-омон, соғ-саломат тутиб олганимиз учун Яратганга ҳамду санолар ва шукроналар изҳор этиш рамзидир.
Бу кун ота-оналаримиз, қавм-қариндошларимиз зиёратига бориб, уларнинг дуоларини олиш, бетоб, муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, ёрдамга муҳтож кишиларга қўлдан келганича хайр-саховат кўрсатиш, эски гина-кудуратларни унутиб, инсоний муносабатларни тиклаб олиш учун фурсатдир.


❗️Шундай муборак фурсатда барчангизга оилавий тинчлик-хотиржамлик, мустаҳкам соғлик-саломатлик, дастурхонингизга тўкин-сочинлик тилайман! Юртимиз тинч, байрамларимиз бардавом бўлсин!

✍ Ҳурмат билан, 
Зафар ХУДОЙБЕРДИЕВ, 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

👉@deputat_xudayberdiyev


#ПРЕЗИДЕНТ_ҚУТЛОВИ

☝️Президент Шавкат МИРЗИЁЕВ Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити муносабати билан табрик йўллади

🔰Унда жумладан шундай дейилади:

Рамазон ойида қилган барча эзгу ният ва дуоларимиз ижобат бўлсин!
Аллоҳ таоло жонажон Ватанимиз ва халқимизни ўз паноҳида асрасин!
Ийд-ал-Фитр айёми барчамизга муборак бўлсин!


👉Батафсил 👇👇👇
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

@deputat_xudayberdiyev


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️ Global hamkorlik va yangi imkoniyatlar: Deputatlar Parlamentlararo Ittifoqning 150-yubiley Assambleyasi haqida qanday fikrda?


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#КЎЗГУ

Болам сенга пул берай, менга вақт ажрат...


Бугун АРАФА.
Эртага эса ҲАЙИТ.
Кимни йўқлаш зарурлигини тушунгандирсиз!?


👉Батафсил видеода👆👆👆

@deputat_xudayberdiyev


#МУШОҲАДА

Бир доно кишидан сўрашибди:
  - Энг яхши кўрган инсонингиз ким?
  - Тикувчим, - деб жавоб берибди у. Савол берганлар бироз эсанкираб қолишибди:
- Шунча дўстларингиз, яқинларингиз бор... Нега айнан тикувчингиз?!
- Гап шундаки, - дебди доно киши жилмайиб, - мен ҳар сафар унинг ёнига борганимда у ўлчовларимни янгидан олади.

Бошқалар ундай эмас. Мен ҳақимда бир марта хулоса қилишдими, тамом, ўлгунча шу фикр билан юраверадилар.


👉@deputat_xudayberdiyev


#КУН_МАВЗУСИ

☝️"Свет" ва газ нархларининг ошиши 1 майга қадар кечиктирилди

🔰Янги тарифлар аввал режалаштирилгани каби 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради.

✅ Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш, шунингдек, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига электр энергияси ва газ бўйича янги тарифларнинг кучга кириш муддатини кечиктириш топшириғини берди.

❗️2024 йил 16 апрелдаги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига буни назарда тутувчи ўзгартириш киритилади.

👉Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/120859


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ПАРЛАМЕНТЛАРАРО_ИТТИФОҚ_АССАМБЛЕЯСИ

☝️Ўзбекистон дипломатиясида яна бир тарихий воқелик

❗️Ўзбекистон жаҳон парламентаризмининг марказига айланмоқда!


👉БАТАФСИЛ видеода👆👆👆

@deputat_xudayberdiyev


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#OPEN_BUDJET

☝️"Ташаббусли бюджет" бўйича 1-мавсум якунлари эълон қилинди

Наманган вилоятида жами 196 та объект 246,1 млрд.сўмга ғолиб бўлди.


✅ Жумладан:

👉Ички йўлларни таъмирлаш бўйича 84 та объект ғолиб, деб топилди ва 117,4 млрд. сўм ажратилади.


👉Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 45 та объект ғолиб, деб топилди. Бунинг учун 50,6 млрд.сўм маблағ йўналтирилади.


👉Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича 26 та объект ғолиб бўлди ва 27,4 млрд.сўм ажратилади.


👉Болалар майдончаси ва спорт объектлари қуриш бўйича 14 та объект ғолиб бўлди. Бу мақсадга 2,9 млрд.сўм йўналтирилади.


👉 Ичимлик суви ва оқава тизимини яхшилаш учун 3 та объект ғолиб, деб топилди ва 4,3 млрд.сўм ажратилади.

👉Бошқа тадбирлар доирасида 22 та объект молиялаштирилади, улар учун 43,3 млрд.сўм маблағ ажратилади.


Ушбу ташаббуслар орқали ҳудудларда ижтимоий инфратузилма яхшиланади, аҳолига қулайликлар яратилади ва ижтимоий соҳалар ривожланади.

❗️ҒОЛИБЛАРНИ ҚУТЛАЙМИЗ!

👉@deputat_xudayberdiyev


#Тонгги_ҳикоя

🔰Бир вақтлар ночор бир балиқчи дарё бўйида ов қилар экан, жуда катта бир балиқ қармоғига илинибди. Уни тортиб олишга балиқчининг кучи етмабди. Охири балиқ қармоқни тортиб кетибди. Буни кўрган бошқа балиқчилар:
– Эсиз, илинган шундоқ катта балиқни қўлдан чиқардинг-а, – дейишибди.

Шунда балиқчи дўстларига:
– Эй, дўстларим-ей, балиқ менинг ризқим бўлмаса, балиқнинг эса дунёдан ризқи узилмаган бўлса, мен нима қилай, унинг ҳали бу дунёда ейиш-ичишдан ризқи бор экан-да, – дебди.


✅ ХУЛОСА ЎЗИНГИЗДАН

👉@deputat_xudayberdiyev


☝️ЎЗБЕКИСТОН ПАРЛАМЕНТЛАРАРО ИТТИФОҚНИНГ 150-ЮБИЛЕЙ АССАМБЛЕЯСИГА МЕЗБОНЛИК ҚИЛАДИ

✅ Мазкур нуфузли анжуман шу йил 5-9 апрель кунлари Марказий Осиёда илк бор Тошкент шаҳрида ўтказилади.

🔰 Бундай тадбир фақатгина парламентаризм ва барқарор ривожланишнинг ижобий тажрибаси юқори бўлган мамлакатлардагина ўтказилади.

Мазкур анжуманда дунёнинг 180 та мамлакати, 15 та кузатувчи давлат ҳамда 25 дан ортиқ халқаро ва парламентлараро ташкилотдан 2 мингга яқин делегатлар иштирок этиши кутилмоқда.
👉Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясининг Ўзбекистонда бўлиб ўтиши тарихий воқеликдир.

Мазкур Ассамблеянинг асосий мавзуси “Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати” бўлиб, унинг доирасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш, ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш, ижтимоий инклюзияни қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш, илм-фан ва технология, ёшлар масалаларига бағишланган турли тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
👉 Бу мавзулар бежиз танланмаган. Чунки сўнгги 7 йилда Президентимиз бошчилигида бу соҳаларда сезиларли ижобий натижаларга эришдик.
Ассамблея Ўзбекистоннинг мана шундай ижобий тажрибасини жаҳон мамлакатлари билан ўртоқлашиш имкониятини ҳам беради.

❗️Каналимизни кузатиб боринг, биз Сизларни ушбу нуфузли халқаро анжуман тафсилотлари билан яқиндан таништириб борамиз!

👉@deputat_xudayberdiyev


#ПАРЛАМЕНТЛАРАРО_ИТТИФОҚ
#ЮБИЛЕЙ_АССАМБЛЕЯ
#ТОШКЕНТ


#САНА

☝️27 март — ХАЛҚАРО ТЕАТР КУНИ

Театр шунчаки оддий томошахона эмас, балки тарбия, маданият, маънавият ва маърифат масканидир.

🔰 1961 йилда ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институти томонидан Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган IX конгрессда 27 март — Халқаро театр куни деб таъсис этилган бўлиб, бугунги кунда дунёнинг 100 дан зиёд мамлакатларида ушбу сана театр санъати ходимларининг касб байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

ШЕКСПИР таъбири билан айтганда, "Бутун олам — театр, унда ҳар бир одам — актёрдир".
                             

Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ таъбири билан айтганда, "Театр ибратхонадир".
У ўзининг “Падаркуш” драмасини саҳналаштириб, халқнинг маънавиятини юксалтиришга чоғланган.


❗️Халқаро театр куни муносабати билан барча театр ижодкорларини, маънавият фидойиларини касб байрамлари билан муборакбод этамиз!

👉@deputat_xudayberdiyev


#ЭРТАЛАБКИ_МУТОЛАА

Бир куни Хожа Музаффар Навқонда айтарди:
- Бир коса тўла тариқдан бир донаси Шайх Абусаид Абулхайрдир, қолган барчаси мен.

Шайх Абусаиднинг бир муриди ҳам бу мажлисда ҳозир эди. Бу сўздан аччиғи келиб, туриб шайхнинг ҳузурига борди ва бўлиб ўтган сўзни айтди.

Шайх деди:
- Ўша бир дона ҳам улардирлар. Биз ҳеч нима эмасмиз.

Алишер НАВОИЙ,
«Насойим ул-Муҳаббат» асаридан


👉@deputat_xudayberdiyev


☝️Рамазон ҳайити 30 март куни нишонланади

🔰Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинган.


Рамазон ҳайитининг биринчи куни якшанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 31 март – душанба кунига кўчирилади.

👉Батафсил 👉Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
👉 https://21asr.uz/uz/Jamiyat/2975

20 last posts shown.