Forward from: bakiroo
Февралда пандемиядан кейинги давр учун рекорд қийматда олтин сотилган бўлиши мумкин
Ўтган ойда халқаро захираларимиз глобал телбаликлар давом этган ва кучайиб бораётган шароитда қимматлашаётган олтин ҳисобига янги максимум 44,9 млрд.долларга етган.
Февраль ойи давомида халқаро захираларнинг олтин қолдиғи 380 минг унцияга, 12 180 минг унциягача қисқарган. Бу маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан ой давомида сотиб олинган олтин ва рекорд нархлар ҳам ҳисобга олинса, четга 700-750 минг унция ёки қийматда камида 2,1-2,3 млрд.долларлик олтин сотилганини англатади. Пандемиядан кейин бир ой ичида бундан кўпроқ қийматда олтин сотилмаган (2020 йил августда 2,5 млрд.долларлик олтин сотилган).
Айнан рекорд даражада олтин сотилгани ҳисобига захираларнинг валюта қисми 2,2 млрд.доллардан кўпга ўсиб, 9,5 млрд.доллардан ошган. Хусусан, қимматли қоғозлар қолдиғи 100,4 млн.долларга кўпайиб, 202,5 млн.долларни ташкил этган.